Қавми унга: “Эй Мусо, у ерда жуда баҳайбат одамлар бор. Улар у ердан чиқиб кетмагунларича биз у ерга асло кириб бормаймиз. Агар у ердан чиқсалар шунда биз, албатта, унга кириб борувчимиз”, – дедилар.
Сиз қидирган ج ب ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 10 та оят мавжуд.
jabbar, jabbarning, bosh ko'taruvchi, bir jabbar, jabbarlar kabi, bir majburlovchi, Jabbordir (xohlaganini majburan qildiruvchi)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Қавми унга: “Эй Мусо, у ерда жуда баҳайбат одамлар бор. Улар у ердан чиқиб кетмагунларича биз у ерга асло кириб бормаймиз. Агар у ердан чиқсалар шунда биз, албатта, унга кириб борувчимиз”, – дедилар.
Мана булар Од қабиласининг оқибатидир. Чунки улар била туриб Роббиларининг оятларини ёлғонга чиқардилар ва пайғамбарларига итоатсизлик қилдилар ҳамда ҳар қандай золиму қайсарларнинг асоссиз буйруқларига эргашдилар.
Сўнгра пайғамбарлар мўминларнинг ғалабаси учун мадад тиладилар ва ҳар бир золим ва қайсар кимсалар умидсизликка учради.
У ота-онасига меҳрибон бўлиб, жабр қилувчи, осий бўлмади.
Шунингдек, мени онамга меҳрибон қилди ва мени такаббур, бадбахт қилмади.
Агар мазлум ва бечораларни ушласангиз, уларга раҳм қилмай золимлардек ушлайсизлар.
Шунда ҳам Мусо икковига душман бўлган у қибтий кимсани ажратиб олмоқчи бўлганида бани Исроиллик одам бақириб: “Эй Мусо, кеча бир жонни ўлдирганинг каби бугун мени ҳам ўлдирмоқчимисан?! Сен фақат ер юзида жабр қилувчи бўлмоқчисан. Сен ислоҳ қилувчилардан бўлишни хоҳламайсан”, – деди.
Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган бирор далилсиз тортишадиган кимсалар Аллоҳ наздида ҳам, иймон келтирган зотлар наздида ҳам қаттиқ нафратга қоладилар. Аллоҳ ҳар бир мутакаббир ва зўравоннинг қалбини мана шундай муҳрлаб қўяди.
Биз кофирлар айтаётган гапларни яхши биламиз. Эй Расулим, сиз уларнинг устида динга мажбурловчи эмассиз. Бас, ушбу Қуръон билан Менинг таҳдидимдан қўрқадиган кишиларга насиҳат қилинг.
У Аллоҳ, шундай Зотдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У бутун борлиқнинг подшоҳи бўлган – Малик, барча айб-нуқсонлардан пок – Қуддус, бандаларига омонлик берувчи – Муъмин, осойишталик ато қилувчи – Салом, барча нарсани кузатиб турувчи – Муҳаймин, қудрат соҳиби – Азиз, бўйсундирувчи – Жаббор ва ҳаммадан улуғ бўлган – Мутакаббир Зотдир. Аллоҳ мушрикларнинг келтираётган ширкларидан покдир.