Эй Расулим, уларнинг айтаётган гаплари, албатта, сизни хафа қилаётганини билиб турибмиз. Улар аслида сизни ёлғончига чиқармаяптилар, лекин бу золимлар Аллоҳнинг оятларига қарши чиқмоқдалар.
Сиз қидирган ج ح د масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 12 та оят мавжуд.
yolg'onlaydilar, hatto turib inkor, inkor qildi, inkor qilayotirlar, va inkor qildilar, inkor qilmaydi, qasddan inkor qilmoqda, inkorga, inkor qilishlari, hatto turib inkor qilayotgan edilar
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Расулим, уларнинг айтаётган гаплари, албатта, сизни хафа қилаётганини билиб турибмиз. Улар аслида сизни ёлғончига чиқармаяптилар, лекин бу золимлар Аллоҳнинг оятларига қарши чиқмоқдалар.
Улар динларини бекорчи нарса ва ўйин-кулгу қилиб олган ҳамда уларни ўткинчи дунё ҳаёти алдаб қўйган кимсалардир. Демак, бугун улар бу кунга рўбарў келишни унутганлари ва оятларимизни инкор қилганлари учун биз ҳам уларни унутамиз.
Мана булар Од қабиласининг оқибатидир. Чунки улар била туриб Роббиларининг оятларини ёлғонга чиқардилар ва пайғамбарларига итоатсизлик қилдилар ҳамда ҳар қандай золиму қайсарларнинг асоссиз буйруқларига эргашдилар.
Аллоҳ ризқ хусусида айримларингизни айримларингиздан устун қилиб қўйди. Бас, бу ризқда устун қилинган кишилар ўз ризқларини қўл остидаги қулларига қайтариб бой ва камбағалликда унда барчалари баробар бўлиб олмайдилар-ку! Нега унда, Аллоҳнинг неъматини инкор қиладилар.
Ўзлари аниқ билган бўлсалар ҳам, зулм ва кибрга берилиб, у мўъжизаларни инкор қилдилар. Энди эй Муҳаммад, бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг.
Эй Муҳаммад, шундай қилиб, сизга китобни нозил қилдик. Бас, Биз илгари Таврот ва Инжил китобини берган зотлар унга иймон келтирадилар. Ана у Макка аҳли орасидагиларда ҳам унга иймон келтирадиган кишилар бордир. Бизнинг оятларимизни фақат кофирлар инкор қиладилар.
Йўқ, бу Қуръон илм берилган зотларнинг қалбларидаги аниқ оятлардир. Бизнинг оятларимизни фақат золимлар инкор қиладилар.
Қачонки, одамларни денгизда кетаётганларида тоғлардек тўлқинлар ўраб олса, Аллоҳнинг динига ихлос этган ҳолларида дуо қила бошлайдилар. Бас, қачонки, Аллоҳ уларга нажот бериб, эсон-омон қуруқликка чиқарса, у ҳолда улардан айримларигина тўғри йўл тутувчидир. Бизнинг оятларимизни фақат барча хоин ва ношукр кимсаларгина инкор қиладилар.
Аллоҳнинг оятларини инкор қилувчи кимсалар мана шундай тўғри йўлдан бурилиб кетадилар.
Бас, Од қавми ер юзида ноҳақ кибрланиб: “Дунёда биздан ҳам қувватлироқ ким бор?” – деди. Ахир, уларни яратган Аллоҳ куч-қудратда улардан қувватлироқ эканини билмадиларми?! Улар Бизнинг оятларимизни инкор қилар эдилар.
Бу азоб Аллоҳ душманларининг жазоси бўлган дўзахдир. Оятларимизни инкор қилганларининг жазоси сифатида уларга у ерда мангулик диёри бордир.
Эй Макка аҳли, ҳолбуки, Биз бойлик ва қувват жиҳатидан сизларга бермаган имконларни уларга берган эдик. Уларга пухта эшитувчи қулоқлар, теран кўзлар ва дилларни ато қилган эдик. Лекин улар Аллоҳнинг оятларини инкор этганлари учун уларга қулоқлари ҳам кўзлари ҳам, диллари ҳам бирор фойда бермади ва уларни ўзлари масхара қилиб юрган нарсалари ўраб олди.