Эй қавмим, менга қарши чиқишингиз тағин сизларга Нуҳ қавмига ё Ҳуд қавмига ёки бўлмаса, Солиҳ қавмига етгандек ҳалокатлар етиб келишига олиб келмасин. Дарвоқе, Лут қавми ҳам сизлардан унча узоқ эмас.
Сиз қидирган ج ر م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 66 та оят мавжуд.
sizni itarmasin, sizni adashtirmasin, jinoyatchilarning, (u yerning) jinoyatchilari, jinoyat qilgan(larga), jinoyatchi, jinoyatchilarni, jinoyatchilar, jinoyat qilganlaridan, shubha
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй қавмим, менга қарши чиқишингиз тағин сизларга Нуҳ қавмига ё Ҳуд қавмига ёки бўлмаса, Солиҳ қавмига етгандек ҳалокатлар етиб келишига олиб келмасин. Дарвоқе, Лут қавми ҳам сизлардан унча узоқ эмас.
Кошки, сизлардан олдинги асрларда яшаб ўтган фазилат эгалари Ер юзидаги бузғунчи ишлардан қайтарганларида эди! Лекин улар ичидан Биз нажот берганлардан озчилиги бу ишни қилдилар. Зулм қилганлар эса ўз маишатларига берилиб кетдилар ва гуноҳкорлардан бўлиб қолдилар.
Ниҳоят ўша пайғамбарлар умидсиз бўлиб: “Бизлар аниқ ёлғончи қилиндик”, – деб ўйлай бошлаганларида, уларга ёрдамимиз етиб келди. Бас, Биз хоҳлаган кишиларга нажот берилди. Лекин Бизнинг азобимиз жиноятчи қавмлардан орқага қайтарилмайди.
Ўша қиёмат кунида жиноятчиларни кишанлар билан боғланган ҳолларида кўрасан.
Шундай қилиб, у масхара қилиш иллатини барча жиноятчиларнинг дилларига солиб қўямиз.
Фаришталар Иброҳимга: “Бизлар Лут пайғамбарнинг гуноҳкор қавмига уларни ҳалок қилиш учун юборилдик”, – дедилар.
Ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ уларнинг ичларида яшираётган нарсани ҳам, устларида ошкор қилаётган нарсани ҳам билади. Албатта, У кибр қилувчиларни ёқтирмайди.
Ўзлари ёқтирмаган нарсаларни Аллоҳга нисбат қилишади. Тиллари эса ўзлари учун яқинда чиройли оқибат бўлиши ҳақида ёлғон сўзларни сўзлайди. Шубҳа йўқки, улар учун дўзах бордир ва албатта, улар дўзахга биринчилар қаторида ташланадилар.
Шубҳа йўқки, охиратда зиён кўрувчилар ҳам, албатта, улардир.
Сўнг ҳар бир кишининг номаи аъмоли битилган китоби ўз қўлига келтириб қўйилади. Бас, гуноҳкорларнинг ундаги ёзилган нарсалардан қўрқувга тушиб: “Ҳолимизга вой бўлсин! Бу қандай китобдирки, на кичик ва на катта гуноҳни қолдирмай, барчасини ҳисоблаб қўйибди”, – дейишларини кўрасиз. Улар қилган неки амаллари бўлса, барчасини ҳозир ҳолда топадилар. Роббингиз ҳеч кимга зулм қилмайди.
Гуноҳкорлар дўзахни кўриб, ўзларининг унга тушувчи эканликларини биладилар ва ундан қочишга жой топмайдилар.
Гуноҳкорларни эса ташна ҳолларида жаҳаннамга ҳайдаймиз.
Ҳақиқатан, кимда-ким Роббисининг ҳузурига гуноҳкор ҳолида келса, албатта, унинг учун жаҳаннам бордир, у жойда на ўлиб қутилади ва на яшаб роҳатда қолади.
Сур чалиниб, барча одамлар тирилтириладиган ўша кунда жиноятчиларни кўзлари қўрқувдан кўкариб кетган ҳолларида жамлаймиз.
Улар фаришталарни кўрадиган қиёмат кунида жиноятчилар учун у кун ҳеч қандай хушхабар йўқдир. Фаришталар уларга: “Сизларга хушхабар бутунлай ҳаромдир”, – дейдилар.
Биз сиздан олдинги ҳар бир пайғамбар учун ҳам жиноятчи кимсалардан мана шундай душманлар қилганмиз. Ҳидоят қилувчи ва ёрдамчиликка Роббингизнинг Ўзи кифоядир.
Бизларни айнан исёнкорлар йўлдан оздирган эдилар.
Биз у куфрни жиноятчиларнинг қалбларига ана шундай йўллаб қўйганмиз.
Эй Расулим: “Ерни айланиб, жиноятчи кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганига назар солинглар!” – деб айтинг.
Мусо яна: “Эй Роббим, менга инъом қилганинг ҳаққи энди асло жиноятчиларга ёрдам берувчи бўлмайман”, – деди.