Қиёмат кунида Аллоҳ: “Сизлар Менинг шерикларим деб ўйлаган бутларингизни чақиринглар”, – дейди. Бас, уларни чақирадилар, лекин уларга жавоб бермайдилар. Чунки Биз уларнинг ўрталарига ҳалокатли чуқурлик қилиб қўйганмиз.
Сиз қидирган ج و ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 43 та оят мавжуд.
javob beraman, U holda ular ham javob bersinlar, chaqirig'iga amal qildilar, va javob berdi, sizga javob berildi, ijobat qiladi, javobi, javob bersinlar, javob bergan edi, chaqirig'iga joshing
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Қиёмат кунида Аллоҳ: “Сизлар Менинг шерикларим деб ўйлаган бутларингизни чақиринглар”, – дейди. Бас, уларни чақирадилар, лекин уларга жавоб бермайдилар. Чунки Биз уларнинг ўрталарига ҳалокатли чуқурлик қилиб қўйганмиз.
Шунингдек, Нуҳга ҳам ҳикмат ва илм бердик. Олдин у Бизга нидо қилганида, унинг нидосига ижобат қилдик, кейин ўзини ва аҳлини буюк ғамдан қутқардик.
Бас, Биз унинг дуосини ижобат қилиб, ундаги заҳматни кетказдик. Ҳамда Ўз ҳузуримиздан раҳмат қилиб, ибодат қилувчиларга эслатма бўлсин, деб Айюбга оиласини ва улар билан қўшиб, яна уларнинг баробарича аҳлу авлод ато қилдик.
Бас, унинг дуосини қабул қилдик ва уни ғамдан халос қилдик. Биз мўминларга мана шундай нажот берамиз.
Бас, унинг дуосини ҳам мустажоб қилдик ва унга Яҳёни ҳадя қилдик. Ҳамда жуфтини туғадиган қилиб ўнглаб қўйдик. Дарҳақиқат, бу пайғамбарлар яхши ишларни қилишда шошилар, умид ва қўрқув билан Бизга дуо қилар ва Бизга итоат қилувчи зотлар эди.
Лут қавмининг жавоби эса фақат: “Лутнинг оиласини қишлоғингиздан ҳайдаб чиқаринглар. Дарҳақиқат, улар жуда покланиб кетаётган кишилардир, – деб масхаралаб гапиришлари бўлди.
Ёки ночор одам дуо қилган пайтда дуосини ижобат қиладиган ва ундан ёмонликни кетказадиган ҳамда сизларни Ер юзининг ўринбосарлари қиладиган Зот яхшироқми?! Аллоҳ билан бирга яна бирор илоҳ борми?! Бу ўгитлардан жуда кам эслатма оласизлар!
Бас, агар сизга жавоб бера олмасалар, унда билингки, улар фақатгина ҳавойи нафсларига эргашмоқдалар. Аллоҳ томонидан ҳидоят топмай ҳавойи нафсига эргашган кимсадан ҳам адашганроқ одам борми?! Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмайди.
Уларга: “Шерикларингизни ёрдамга чақиринглар”, – дейилади. Улар сохта худоларни ёрдамга чақирадилар, лекин уларга жавоб бермайдилар ва даҳшатли азобни кўрадилар. Кошки, улар ҳидоят топган бўлганларида эди.
У кунда Аллоҳ уларга нидо қилиб: “Даъватлари учун пайғамбарларга нима деб жавоб қилган эдингиз?” – дейди.
Бас, Иброҳимга қавмининг жавоби фақат: “Уни ўлдиринглар ёки оловда куйдиринглар”, – дейиш бўлди. Сўнгра Аллоҳ унга оловдан нажот берди. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун катта ибратлар бордир!
Ҳақиқатан, ҳам сизлар хотинларингизни қўйиб яқинлик учун эркакларга келяпсизлар, йўлтўсарлик қиляпсизлар, йиғилишларингизда хунук ишларни амалга оширяпсизлар. Шунда Лут қавмининг унга жавоби фақат: “Агар даъвоингда ростгўй кишилардан бўлсанг, бизларга Аллоҳнинг азобини келтир”, – дейишдан иборат бўлди.
Агар сизлар уларни чақирсангиз, чақириғингизни ҳам эшитмайдилар. Агар эшитсалар ҳам сизларга жавоб бера олмайдилар ва қиёмат кунида уларни Аллоҳга шерик қилганларингизни инкор қиладилар. Эй Муҳаммад, дунё ва охират ҳақида сизга хабардор Зот Аллоҳдек ҳеч ким хабар бера олмайди.
Қасам бўлсинки, Нуҳ пайғамбар қавмидан шикоят қилиб, Бизга нидо қилди. Бас, Биз дуоларни нақадар яхши ижобат қилувчимиз!
Роббингиз: “Менга дуо қилинглар, Мен сизларнинг дуоларингизни ижобат қиламан”, – деди. Албатта, Менга қуллик қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳоларида жаҳаннамга кирадилар.
Аллоҳнинг дини ҳақида уни қабул қилинганидан сўнг одамларни адаштириш учун талашадиган кишиларнинг ҳужжатлари Роббилари наздида ботилдир. Уларга бу дунёда ғазаб, охиратда эса шиддатли азоб бордир.
У иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларнинг дуоларини ижобат қилади ва уларга Ўз фазлидан зиёда қилади. Кофирлар учун эса шиддатли азоб бордир.
Улар Роббиларининг ҳар бир амрига ижобат этган ва намозни тўлиқ адо этган зотлардир. Уларнинг ишлари ўзаро маслаҳат билан бўлади ва Биз уларни ризқлантирган нарсалардан муҳтожларга эҳсон қиладилар.
Эй инсонлар, Аллоҳ томонидан ҳеч ортга қайтариб бўлмайдиган бир кун келиб қолишидан олдин Роббингизнинг амрларига ижобат итоат қилинглар. У кунда сизлар учун паноҳ бўлмайди. Сизлар учун қилиб ўтган ишларингизни инкор қилиш имкони ҳам бўлмайди.
Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам чақириққа жавоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан ҳам адашганроқ ким бор?! Ҳолбуки, у жонсиз бутлар ўша мушрикларнинг дуоларидан бехабардирлар.