Улар яна масхара қилиб: “Бу қандай пайғамбар бўлдики, оддий одамлардек таом ейди ва бозорларда юради?! Унга пайғамбарлигини тасдиқлайдиган бирор фаришта осмондан туширилиб, у билан бирга огоҳлантирувчи бўлса эди?!” – дейдилар.
Сиз қидирган أ ك ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 109 та оят мавжуд.
va yenglar, yenglar, yemaydilar, va yenglar, yemanglar, yeyishingiz uchun, hosilini, yeydilar, yeganingizni, yeyajak
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар яна масхара қилиб: “Бу қандай пайғамбар бўлдики, оддий одамлардек таом ейди ва бозорларда юради?! Унга пайғамбарлигини тасдиқлайдиган бирор фаришта осмондан туширилиб, у билан бирга огоҳлантирувчи бўлса эди?!” – дейдилар.
Улар яна: “Ёки унга осмондан эҳтиёжи учун хазина ташланса ёхуд унинг учун бир боғ бўлиб, ундан тановул қилса эди”, – деб айтадилар. Золимлар мўминларга қарата: “Сизлар фақат бир сеҳрланган кишига эргашмоқдасиз”, – дедилар.
Эй Муҳаммад, сиздан олдинги Биз юборган барча пайғамбарлар ҳам, албатта, одамлардек таом еб, бозорларда юрар эдилар. Биз баъзиларингизни баъзиларингиз учун синов қилиб қўйдик, қани, бу синовларга сабр қила олармикинсиз? Роббингиз эса барчасини кўриб турувчи Зотдир.
Ахир, улар Биз қуруқ ерга сув ҳайдаб, унинг сабаби билан уларнинг чорвалари ҳам, ўзлари ҳам ейдиган экинларни чиқаришимизни билмадиларми?! Ахир, буни кўрмайдиларми?!
Бас, қачонки, Биз Сулаймонга ўлимни ҳукм қилганимизда, унинг ўлимига фақат ҳассасини еяётган ёғоч кемирувчи қуртгина далолат қилди. Вақтики, Сулаймон жойидан қулаб тушгач, жинларга аён бўлдики, агар улар ғайбни билганларида бу хор қилувчи меҳнат азобида қолмаган бўлар эдилар.
Сабаъ қабиласи учун ўз масканларида Аллоҳнинг фазлига доир бир далил бор эди – ўнг томондан ҳам, чап томондан ҳам икки боғ бўлиб, Биз уларга: “Роббингизнинг ризқидан еб-ичинглар ва Унга шукр қилинглар. Чиройли шаҳрингиз ва мағфиратли Роббингиз бор”, – деган эдик.
Бас, улар шукр қилишдан юз ўгирдилар. Биз уларнинг устига фалокат селни юбордик ва уларнинг боғларини аччиқ мевали, юлғунзор ва сийрак бутазор бўлган хароба икки боғга алмаштириб қўйдик.
Икки денгиз тенг бўлмайди. Буниси ширин-тотли ва ютумли, униси эса шўр-нордондир. Сизлар уларнинг ҳар биридан янги балиқ гўштини тутиб ейсизлар ва тақадиган зеб-зийнат чиқариб оласизлар. Аллоҳнинг фазлидан исташларингиз учун сувни ёриб кетаётган кемаларни кўрасизлар. Шояд, буларга шукр қилсангизлар.
Ўлик ер улар учун қиёматда қайта тирилишга бир аломатдир, Биз уни сув билан тирилтирдик ва ундан турли донларни ундириб чиқардик. Бас, улар у донлардан ейдилар.
Одамлар унинг мевасидан ейишлари учун уларни яратдик. Ҳолбуки, у меваларни ўз қўллари билан барпо қилмаган эдилар. Ахир шукр қилмайдиларми?!
Биз ўша ҳайвонларни уларга бўйсундириб қўйдик. Ана у ҳайвонлардан минадиганлари ҳам ва улардан сўйиб ейдиганлари ҳам бор.
Бас, дўзах аҳллари, албатта, ундан еювчи ва қоринларни у билан тўлдирувчидирлар.
Кейин Иброҳим уларнинг уйдирма илоҳлари олдига аста келиб: “Олдиларингизга қўйилган таомдан емайсизларми?” – деди.
Аллоҳ сизлар учун ҳайвонлардан баъзиларини улов сифатида минишларингиз учун ва баъзиларини эса сўйиб ейишларингиз учун пайдо қилди.
Сизлар учун у жойда кўплаб мевалар бўлиб, сизлар улардан тановул қиласизлар.
Албатта, Аллоҳ иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсаларни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритади. Куфр келтирган кимсалар эса дунё лаззатларидан фойдаланиб, чорва ҳайвонлари еганидек еб-ичадилар ва охирида дўзах уларнинг жойларидир.
Албатта, Аллоҳ иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсаларни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритади. Куфр келтирган кимсалар эса дунё лаззатларидан фойдаланиб, чорва ҳайвонлари еганидек еб-ичадилар ва охирида дўзах уларнинг жойларидир.
Эй иймон келтирганлар, кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир! Ўзгаларнинг айбини излаб жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, шундайми?! Аллоҳдан қўрқинглар! Шубҳасиз, Аллоҳ тавбаларни кўплаб қабул қилувчи – Таввоб ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Уни уларга яқин қилиб: “Қани, таомдан емайсизларми?” – деди.
Уларга: “Сизлар дунёда қилиб ўтган яхши амалларингиз сабабли бемалол енглар ва ичинглар”, – дейилади.