Албатта, Аллоҳ сизга берган ваъдасига содиқ қолди. Чунки сизлар Уҳуд жангида у кофирларни Аллоҳнинг изни билан бирин кетин қира бошлаган эдингиз. Вақтики, Аллоҳ сизга ўзингиз севган зафарни кўрсатгач, бўшаша бошладингиз, итоат амри ҳақида бир-бирингиз билан тортишдингиз ва буйруққа қарши ҳаракат қилдингиз. Ораларингизда дунёни севадиганлар ҳам, охиратни севадиганлар ҳам бор эди. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун ғалабани мағлубиятга буриб юборди. Аммо кейин сизларни афв қилди. Аллоҳ мўминларга фазлу карам соҳиби бўлган Зотдир.

