У иқтидорли фариштадир. Бас, у кўтарилди.
Сиз қидирган ذُو масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 90 та оят мавжуд.
va, sohibidir, , (ichida), o'zini, bo'lganlarni, holi, sohibiga, bo'lganini, sohibi edi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У иқтидорли фариштадир. Бас, у кўтарилди.
Нуҳни эса тахталар ва михлар билан ясалган кемада кўтардик.
Унда турли мева-чевалар ва ғунчали хурмо дарахтлари бор.
Яна сомонли донлар ҳамда райҳон гуллари бордир.
Фақат улуғлик ва икром эгаси бўлган Роббингизнинг Ўзи боқий қолади.
У икки боғли жаннат турли-туман новдаларга эгадир.
Улуғлик ва икром соҳиби бўлган Роббингизнинг исми баракатлидир.
У кечани кундузга киритади ва кундузни кечага киритади. У кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Эй инсонлар, Роббингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган кимсалар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва Ернинг кенглиги каби бўлган жаннатга шошилинглар! Бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга ато қилади. Аллоҳ буюк фазл соҳибидир.
Аҳли китоблар ўзлари Аллоҳнинг фазлидан бирор нарсага етишга қодир бўла олмасликларини ва фазл Аллоҳнинг “қўли”да бўлиб, уни фақат Ўзи хоҳлаган кишиларга ато қилишини билишлари учун Аллоҳ шундай қилди. Аллоҳ улкан фазл соҳибидир.
Аллоҳ қишлоқ ва шаҳарларнинг кофир аҳолисидан пайғамбарига ўлжа қилиб берган нарсалар – токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина қўлма-қўл бўлиб юраверадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун – Аллоҳга, Пайғамбарга ва у зотнинг қариндошлари, етимлар, мискинлар ва мусофирларга тегишлидир. Пайғамбар сизларга нимани келтирган бўлса олинглар, сизларни нимадан қайтарган бўлса ундан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ жазоси қаттиқ Зотдир.
Бу Аллоҳнинг фазлидирки, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга беради. Аллоҳ буюк фазл соҳибидир.
У осмонлар ва Ердаги барча нарсани билади. Аллоҳ кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Бас, қачонки, идда муддатларига етсалар, бас, уларни яхшилик билан олиб қолинглар ёки яхшилик билан маҳрларини бериб ажрашинглар. Шунингдек, ярашаётган ёки ажралишаётганда ўзларингиздан икки адолатли кишини гувоҳ қилинглар ва гувоҳликни Аллоҳ учун мукаммал адо қилинглар. Бу ҳукмдан фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчи киши панд-насиҳат олади. Ким Аллоҳга тақво қилса, унга ташвишлардан чиқиш йўлини пайдо қилади.
Ўзига тўқ одам бойлигидан нафақа берсин. Кимнинг ризқи тор қилинган бўлса, у ҳолда, Аллоҳ унга ато қилган нарсадан ҳолига яраша нафақа берсин. Аллоҳ ҳеч бир жонга Ўзи берганидан ортиқчани беришни таклиф қилмайди. Аллоҳ қийинчиликдан кейин осончиликни ҳам пайдо қилади.
Эй инсонлар, сизлар сўзларингизни яширинглар ёки уни ошкора қилинглар, барибир, У диллардаги сирларни ҳам билувчидир.
Албатта, у азоб меърожлар эгаси Аллоҳ томонидандир.
Уч бўлакли сояга боринглар!
У қувватли, Аршнинг соҳиби Аллоҳ наздида мартабалидир.
У қувватли, Аршнинг соҳиби Аллоҳ наздида мартабалидир.