Илоҳ эканлиги ҳақида далил туширмагани ҳолда Аллоҳга шерик қилганлари сабабли кофирларнинг қалбларига қўрқув соламиз. Оқибатда уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир, золимларнинг борар жойлари нақадар ёмон жойдир!
Сиз қидирган أ و ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 36 та оят мавжуд.
va boradigan joylari ham, va yerni, boradigan joy, turari, yetib boradigan joyi, va uning yetib boradigan joyi, va uning joyi, (Alloh) sizni joylashtirdi, joylashtirildilar, va ularning yetib boradigan joyi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Илоҳ эканлиги ҳақида далил туширмагани ҳолда Аллоҳга шерик қилганлари сабабли кофирларнинг қалбларига қўрқув соламиз. Оқибатда уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир, золимларнинг борар жойлари нақадар ёмон жойдир!
Аллоҳнинг ризосига эргашган киши, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган ва борар жойи жаҳаннам бўлган одамга ўхшармиди? Ғазабга дучор бўлганнинг борар жойи нақадар ёмон жойдир.
Булар арзимас бир ўткинчи завқ холос. Охирида уларнинг борадиган жойлари жаҳаннамдир. У нақадар ҳам ёмон макон!
Мусулмонлар билан Маккадан Мадинага кўчиб ўтмай, кофирлар билан қолиб нафсларига зулм қилганларнинг жонларини олаётган фаришталар: “Ҳижрат пайтида нима ҳолда эдингизлар?” – деб айтадилар. Улар. “Ер юзида ожизу нотавон эдик”, – деб жавоб берадилар. Шунда улар: “Нима, ёки унда бошқа ерларга ҳижрат қилишингиз учун Аллоҳнинг Ери кенг эмасмиди?” – дейдилар. Итоатсизликлари туфайли уларнинг борадиган жойлари жаҳаннамдир. Жаҳаннам нақадар ёмон борар жойдир.
Шайтонга бўйсунган ана шундай кимсаларнинг борар ери жаҳаннамдир. Ундан қутулиб қоладиган бир жой топа олмайдилар.
Аллоҳ бу Марям ўғли Масиҳдир, деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Ваҳоланки, Масиҳ уларга: “Эй бани Исроил авлодлари, менинг ҳам Роббим сизларнинг ҳам Роббингиз бўлган Аллоҳга ибодат қилинглар”, – деган эди. Кимки Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилгандир ва жойи дўзахдир. Золимлар учун азобдан қутқарувчи ёрдамчилар йўқдир.
Кимки ўша кунда жанг учун усулни қўллаб жойидан четланган ёки бошқа гуруҳга қўшилмоқчи бўлган ҳолатдан ташқари улардан орқа ўгириб қочиб кетса, албатта, Аллоҳдан бўлган ғазаб билан қайтган бўлади. Унинг жойи эса жаҳаннамдир. У нақадар ёмон борар жойдир.
Сизларни Макка ерида озчилик ва ночор аҳволда бўлиб, мушрик инсонларнинг мол-мулкингизни тортиб олишларидан қўрқиб юрган пайтингизда сизларга Мадинадан жой берганини ва Ўз ёрдами билан сизларни қўллаб-қувватлаганини, шояд, шукр қиласизлар деб, покиза неъматлардан ризқлантирганини эсланглар.
Албатта, иймон келтирган, Маккадан Мадинага кўчиб ўтган, Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари билан жидду жаҳд қилганлар ҳамда жой бериб, ёрдам кўрсатганлар, ана ўшалар бир-бирларига ҳақиқий дўстдирлар. Аммо иймон келтирган, лекин ҳали ҳижрат қилмаганларга эса, то ҳижрат қилмагунларича, улар билан дўстлик қилиш сизлар учун жоиз эмасдир. Агар улар сизлардан дин ишларида ёрдам сўрасалар, сиз билан ўрталарида уришмаслик ҳақида аҳднома бор қавм зиддига бўлмагани ҳолда уларга ёрдам беришингиз керак. Аллоҳ нима қилаётганингизни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида душманга қарши курашганлар ҳамда муҳожирларга жой бериб, ёрдам қилганлар, айнан ўшалар ҳақиқий мўмин кимсалардир. Улар учун Аллоҳдан мағфират ва кенг ризқ бордир.
Эй Набий, кофирлар ва мунофиқларга қарши курашинг ва уларга қаттиққўл бўлинг. Уларнинг борар жойи жаҳаннамдир. У нақадар ёмон борар жойдир.
Сизлар жангдан ғолиб бўлиб уларнинг олдига қайтиб, келганингизда, уларни жазолашдан тўхтаб, қўйиб юборишингиз учун Аллоҳ номи билан қасам ичадилар. Майли, улардан юз ўгиринг. Чунки улар ниятлари ва хатти-ҳаракатлари жиҳатидан покиза эмасдирлар. Қилган ёмон ишларининг жазоси сифатида жойлари дўзах бўлади.
Қилмишлари туфайли ана ўшаларнинг жойлари дўзахдир.
Ўғли отасига: “Мени сувдан сақлаб қоладиган бирор тоққа чиқиб паноҳ топаман”, – деди. Шунда Нуҳ: “Бугун Унинг Ўзи раҳм қилганидан бошқа Аллоҳнинг амридан сақлаб қолувчи ҳеч қандай куч йўқдир”, – деди. Шу пайт иккисининг ўртасига тўлқин кириб тўсди ва ўғли ғарқ қилинганлардан бўлди.
Шунда Лут: “Кошки, сизларга қарши кучим етса ёки бир мустаҳкам суянчиққа суяна олсам!” – деди.
Улар шаҳарга етиб келиб Юсуфнинг ҳузурига кирганларида, у укаси Биняминни ўзига тортиб: “Мен сенинг аканг Юсуфман, энди акаларинг қилаётган нарсаларидан ғамгин бўлмагин”, – деди.
Бас, қачонки манзилга етиб Юсуфнинг ҳузуридаги чодирга кирганларида, у ўзини ота-онасининг қучоғига отди ва: “Аллоҳнинг хоҳиши билан Мисрга омонликда киринглар”, – деди.
Роббиларининг чақириғига лаббай деб жавоб берган кимсалар учун гўзал мукофот бўлган жаннат бордир. Бироқ Унга ижобат қилмаганлар эса, борди-ю Ер юзидаги барча нарса ҳатто, у яна икки баробар кўпайиб уларники бўлса, уни Аллоҳнинг азобидан қутулиш учун фидо қилган бўлар эдилар. Улар учун ҳисоб-китобнинг ёмони бўлади. Борар жойлари жаҳаннамдир ва у нақадар ёмон жойдир.
Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, бас, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни йўлдан адаштирса, бас, улар учун Ундан ўзга дўстларни топа олмайсиз. Уларни қиёмат кунида юзтубан ҳолларида кўр, соқов ва кар қилиб тирилтирамиз. Уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир. Агар қачон унинг олови сўнадиган бўлса, яна уларга ловуллаган оловни кўпайтираверамиз.
Қачонки, йигитлар ғорга паноҳ истаб бориб: “Эй Роббимиз, бизларга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато этгин ва мақсадимизга эришишимиз учун бу ишимизни бизларга осон қилгин”, – дедилар.