Шунда фаришталар: “Қочманглар, маишатга шўнғиган ундаги ўз масканларингизга қайтинглар, эҳтимол сўроқ қилинасизлар”, – дедилар.
Сиз қидирган س أ ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 129 та оят мавжуд.
istaganingiz, iltimos qilishni, istaganlari, sen mas'ul, siz so'ralmaysiz, so'ralmaysiz, va gadolarga, senga so'rasa(lar), senga so'rayaptilar, so'ra
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шунда фаришталар: “Қочманглар, маишатга шўнғиган ундаги ўз масканларингизга қайтинглар, эҳтимол сўроқ қилинасизлар”, – дедилар.
Аллоҳ Ўзи қиладиган бирор нарсасидан сўралмайди, аксинча, у бандалар қилган ишларидан сўраладилар.
Аллоҳ Ўзи қиладиган бирор нарсасидан сўралмайди, аксинча, у бандалар қилган ишларидан сўраладилар.
Иброҳим уларга: “Йўқ, бу ишни уларнинг мана бу катталари қилди. Қани, агар гапира олсалар улардан сўраб кўринглар-чи!” – деди.
Эй Муҳаммад, ёки сиз улардан қилган даъватингиз учун ҳақ сўраяпсизми! Роббингизнинг ажри яхшироқдир. У ризқ берувчиларнинг энг яхшисидир.
Бас, қачонки, қиёмат бошланиб, сурга пуфланган ўша кунда уларнинг ўрталарида ҳеч қандай насаб алоқалари қолмайди ва улар ўзаро савол-жавоб ҳам қила олмайдилар.
Улар: “Бир кун ёки ярим кун. Уни санаб борувчи фаришталардан сўрагин!” – дейдилар.
Улар учун у ерда мангу қолувчи ҳолларида, истаган нарсалари бордир. Бу Роббингиз зиммасидаги масъулиятли ваъдадир.
Эй Расулум уларга: “Мен даъватим учун сизлардан унга ҳеч қандай ҳақ сўрамайман, фақат ким хоҳласа, Роббиси томон йўл олишини сўрайман”, – деб айтинг.
У осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги барча нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга эгалик қилган Зотдир. У Раҳмондир, бас, У ҳақида хабардор Зотдан сўранг.
Мен бу даъватим учун сизлардан ҳақ сўрамайман. Менинг мукофотим фақат оламларнинг Роббиси зиммасидадир.
Мен бу даъватим учун сизлардан ҳақ сўрамайман. Менинг мукофотим фақат оламларнинг Роббиси зиммасидадир.
Мен бу даъватим учун сизлардан ҳеч қандай ҳақ сўрамайман. Менинг мукофотим фақат оламларнинг Роббиси зиммасидадир.
Мен бу даъватим учун сизлардан бирор бир ҳақ сўрамайман. Менинг мукофотим фақат оламларнинг Роббиси зиммасидадир.
Мен бу даъватим учун сизлардан ҳеч қандай ҳақ сўрамайман. Менинг мукофотим фақат оламларнинг Роббиси зиммасидадир.
У кунда уларга хабарлар кўринмай қолади, бас, қўрқувдан бир-бирларидан савол ҳам сўролмай қоладилар.
Қорун ўз қавмига: “Мен бу бойликларга фақат ўзимдаги билимга кўра эришдим”, – деди. Ахир, у ўзидан илгари Аллоҳнинг ундан кўра қувватлироқ ва тўплаган бойлиги ҳам кўпроқ қанчадан-қанча авлодларни ҳалок қилганини билмас эдими?! Жиноятчилардан гуноҳлари тўғрисида сўраб ўтирилмайди.
Албатта, улар ўзларининг гуноҳ юкларини ҳам, ўз юклари билан бирга бошқаларнинг юкларини ҳам кўтарадилар. Албатта, қиёмат кунида ўзлари тўқиб олган ёлғонлари тўғрисида сўраладилар.
Эй Расулим, қасам бўлсинки, агар сиз улардан: “Осмонлар ва Ерни яратган, қуёш ва ойни амрига бўйсундириб қўйган Зот ким?” – деб сўрасангиз, улар: “Албатта, Аллоҳ”, – дейдилар. Бас, шундай экан, ҳақдан бошқа қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
Эй Расулим, қасам бўлсинки, яна агар улардан: “Осмондан сув тушириб қақраб ётган ерни ўлганидан кейин тирилтирган Зот ким?” – деб сўрасангиз, шубҳасиз, улар: “Албатта, Аллоҳ”, – дейдилар. Уларга: “Аллоҳга ҳамд бўлсин”, – деб айтинг. Лекин уларнинг кўпчилиги ақл ишлатмайдилар.