Эй Муҳаммад, қасам бўлсинки, агар улардан: “Осмонлар ва Ерни ким яратган?” – деб сўрасангиз, албатта улар: “Уларни қудратли ва ўта билувчи Аллоҳ яратган”, – дейдилар.
Сиз қидирган س أ ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 129 та оят мавжуд.
istaganingiz, iltimos qilishni, istaganlari, sen mas'ul, siz so'ralmaysiz, so'ralmaysiz, va gadolarga, senga so'rasa(lar), senga so'rayaptilar, so'ra
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Муҳаммад, қасам бўлсинки, агар улардан: “Осмонлар ва Ерни ким яратган?” – деб сўрасангиз, албатта улар: “Уларни қудратли ва ўта билувчи Аллоҳ яратган”, – дейдилар.
Раҳмоннинг бандалари бўлган фаришталарни мушриклар қизлар дедилар. Ёки мушриклар уларнинг яратилишига гувоҳ бўлганмидилар?! Ундай бўлса уларнинг бу гувоҳликлари, албатта, ёзиб қўйилади ва улар қиёмат кунида сўроқ қилинадилар.
Албатта, бу Қуръон сиз учун ҳам, қавмингиз учун ҳам бир шарафдир ва яқинда неъмат хусусида сўраласизлар.
Эй Муҳаммад, сиздан илгари юборган расулларимиздан сўраб кўринг-чи, Раҳмондан бошқа ибодат қилинадиган илоҳлар қилган эканмизми?!
Эй Муҳаммад, қасам бўлсинки, агар улардан ўзларини ким яратгани ҳақида сўрасангиз, албатта, улар: “Аллоҳ”, – дейдилар. Бас, шундай экан, ҳақ йўлдан қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
Ҳақиқатан, бу дунё ҳаёти фақат бир онлик ўйин-кулгу ва кўнгилхушликдир. Агар сизлар иймон келтирсангизлар ва Аллоҳдан қўрқсангизлар, У мукофотларингизни тўлиқ қилиб беради ва сизлардан мол-дунёларингизни сўрамайди.
Агар Аллоҳ сизлардан мол-дунёларингизни сўраб, сизларни қийнайдиган бўлса, сизлар бахиллик қиласизлар ва У сизларнинг дилларингиздаги гиналарингизни фош қилади.
Улар жазо куни қачон бўлишини сўрайдилар.
Уларнинг мол-мулкларида сўровчи ва мол-давлатдан маҳрум кишилар учун ажратилган ҳақ бўлар эди.
Жаннатдагилар бир-бирларига қараб, савол-жавоб қиладилар.
Эй Муҳаммад, ёки сиз улардан даъватингиз учун ҳақ сўрамоқдасиз-у, улар ўша тўловдан қийналгандирлар?!
Осмонлар ва Ердаги барча жонзот ҳожатини Ундан сўрайди. У ҳар куни фаолиятдадир.
Ана ўша кунда на инс ва на жиндан қилган гуноҳи тўғрисида сўраб ўтирилмайди.
Эй мўминлар, қачонки, сизларга Макка кофирлари томонидан мўминалар ҳижрат қилиб келсалар, сизлар уларни имтиҳон қилиб кўринглар! Аллоҳ уларнинг қалбларидаги иймонларини жуда яхши билувчидир. Бас, агар уларнинг чиндан ҳам мўмина эканликларини билсангиз, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар! Булар энди кофирлар учун ҳалол эмас ва у кофирлар бу аёллар учун ҳалол эмасдир. Сизларнинг олдингизда қолган мўминаларнинг Маккада қолган кофир эрларига мана шу хотинлари учун сарфлаган маҳрларини эрларига қайтариб беринглар. Қачонки, уларга маҳрларини берсангизлар кейин уларни никоҳларингизга олишда сизларга гуноҳ йўқдир. Шунингдек, сизлар ҳам хотинларингиз кофира бўлган ҳолларида кофирлар билан қолишни истаса, уларнинг йўлларини тўсиб, никоҳларингизда сақламанглар ва кофир аёлларнинг қўлларини тутманглар. Ўзларингиз сарфлаган маҳрни улардан талаб қилинглар ва улар ҳам сарфлаган маҳрларини мўминлардан талаб қилсинлар! Бу Аллоҳнинг ҳукмидир. У сизларнинг ўртангизда ҳукм қилади. Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.

У ғазабдан ёрилиб кетгудек бўлади. Ҳар гал унга бир тўда кофир ташланганида, унинг қўриқчилари улардан: “Сизларга дунёда бирор огоҳлантирувчи пайғамбар келмаганмиди?” – деб сўрайдилар.
Эй Муҳаммад, улардан сўранг-чи, қайсилари бу беҳуда даъволарининг ҳақ эканлигига кафил бўла олар эканлар?!
Эй Муҳаммад, ёки сиз улардан даъватингиз учун, ҳақ сўряпсиз-у, улар тўловдан қийналиб қолганларми?!
Бир савол берувчи тушадиган азоб ҳақида сўради.
Бир савол берувчи тушадиган азоб ҳақида сўради.