Қасам бўлсинки, агар улардан: “Осмонлар ва Ерни ким яратган?” – деб сўрасангиз, улар: “албатта, Аллоҳ”, – дейдилар. Сиз: “Аллоҳга ҳамд” – денг. Йўқ, уларнинг кўпчилиги ҳақиқатни билмайдилар.
Сиз қидирган س أ ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 129 та оят мавжуд.
istaganingiz, iltimos qilishni, istaganlari, sen mas'ul, siz so'ralmaysiz, so'ralmaysiz, va gadolarga, senga so'rasa(lar), senga so'rayaptilar, so'ra
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Қасам бўлсинки, агар улардан: “Осмонлар ва Ерни ким яратган?” – деб сўрасангиз, улар: “албатта, Аллоҳ”, – дейдилар. Сиз: “Аллоҳга ҳамд” – денг. Йўқ, уларнинг кўпчилиги ҳақиқатни билмайдилар.
Булар ростгўйлардан қиёматда содиқликлари ҳақида сўраш учун эди. Аллоҳ қиёматда кофирлар учун аламли азоб тайёрлаб қўйгандир.
Агар мунофиқларнинг устига Мадинанинг турли томонларидан бостириб кирилса, сўнгра улардан мусулмонларга хиёнат қилиш учун фитна талаб қилинса, аниқки, улар кўп ўйланиб турмасдан хиёнатга розилик берган бўлар эдилар.
Ҳолбуки, улар олдин жангда орқага чекинмасликлари ҳақида Аллоҳ билан аҳдлашган эдилар, Аллоҳга берилган аҳд эса қиёмат кунида масъулиятдир.
Мунофиқлар қўрқоқликлари сабабли душман фирқаларни кетмаган деб ўйлайдилар. Агарда у фирқалар қайтиб келиб қолсалар, мунофиқлар кўчманчи бадавийлар орасида бўлиб, сизларнинг мағлубиятингиз ҳақида хабар сўраб туришни истайдилар. Агарда улар орангизда бўлганларида ҳам камдан-кам жанг қилган бўлар эдилар.
Эй иймон келтирганлар, Пайғамбарнинг уйларига фақат сизларни бирор таомга чақирилсагина рухсат билан киринглар. Ўшанда ҳам унинг пишишига мунтазир бўлмайдиган ҳолда киринглар. Лекин чақирилганингизда киринг ва таомдан сўнг гапга берилиб кетмай, дарҳол тарқалинглар. Чунки бу Пайғамбарга озор беради, у эса сизлардан тортинади. Аллоҳ эса ҳақ гапдан тортинмайди. Агарда сизлар Пайғамбарнинг аёлларидан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранглар. Мана шу сизларнинг қалбларингиз ва уларнинг қалблари учун ҳам энг тоза ишдир. Сизлар учун Аллоҳнинг Пайғамбарига озор бериш ва ундан кейин аёлларига уйланишингиз умуман мумкин эмасдир. Чунки бу иш Аллоҳ наздида улкан гуноҳдир.

Одамлар сиздан қиёмат қачон қоим бўлиши ҳақида сўрайдилар. Уларга: “Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир”, – деб айтинг. Қаердан биласиз, балки, қиёмат яқинда бўлар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Биз қилган гуноҳлар хусусида сизлар сўралмайсизлар ва сизлар қилаётган амаллар тўғрисида бизлар сўралмаймиз”, – деб айтинг.
Эй Муҳаммад, уларга: “Биз қилган гуноҳлар хусусида сизлар сўралмайсизлар ва сизлар қилаётган амаллар тўғрисида бизлар сўралмаймиз”, – деб айтинг.
Эй Расулим, уларга: “Мен сизлардан даъватим учун ҳақ сўрамайман. Бас, у сизларга бўла қолсин. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасида. У барча бўлаётган ишларга гувоҳдир”, – деб айтинг.
Ўзлари ҳидоятда бўлган ва сизлардан ҳақ сўрамайдиган зотларга эргашинглар!
Аллоҳдан буйруқ бўлгунча уларни дўзахга ташламай тўхтатиб туринглар. Чунки улар дунёдаги қилмишлари тўғрисида сўралувчидирлар.
Улар савол бериб, бир-бирларига юзланадилар.
Бас, улар жаннатда бир-бирларига юзланиб савол-жавоб қиладилар.
Довуд иккинчи даъвогарни тингламай туриб: “Дарҳақиқат, у сенинг қўйингни ўз қўйларига қўшиб олишни сўраб сенга зулм қилибди. Дарвоқе, кўп дўстлар бир-бирларига зулм қиладилар. Фақат иймон келтирган ва яхши амалларни қилган кишиларгина зулм қилмайдилар. Улар эса жуда оздирлар”, – деди. Довуд уни имтиҳон қилганимизни билиб қолди ва дарҳол Роббисидан шошиб ҳукм чиқаргани учун мағфират сўради ва саждага эгилган ҳолида ерга йиқилиб, тавба қилди.
Эй Муҳаммад, уларга: “Мен даъватим учун сизлардан бирор бир ҳақ сўрамайман ва мен пайғамбарликни ўзимча даъво қилувчилардан ҳам эмасман”, – деб айтинг.
Қасам бўлсинки, агар сиз улардан: “Осмонлар ва Ерни ким яратган”, – деб сўрасангиз, улар, албатта: “Аллоҳ”, – дейдилар. Уларга: “Қани, хабар беринглар-чи, агар Аллоҳ менга бирор зиён етказишни истаса, сизлар Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган бутларингиз Унинг зиёнини арита олувчимилар? Ёки Аллоҳ менга бирор марҳамат қилишни ирода қилса, ўша бутлар Унинг марҳаматини ушлаб қолувчимилар?!” – деб айтинг. Эй Расулим, уларга: “Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Таваккул қилувчилар фақат Унга суянадилар”, – денг.
Аллоҳ ернинг устида барқарор тоғларни пайдо қилди ва уни баракатли қилди. Неъматлардан фойдаланишни сўровчилар учун у ерда уларнинг ризқларини тўрт кунда баробар қилиб тақсимлаб қўйди.
Аллоҳнинг иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган бандаларига берадиган хушхабари мана шудир. Эй Муҳаммад, уларга: “Мен сизлардан бу даъватим учун ҳақ сўрамайман, фақат қариндошчиликдаги меҳринигина сўрайман”, – деб айтинг. Кимки, бирор яхши амал қилса, унинг учун ўша амалида яхшиликни зиёда қиламиз. Албатта, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва кўп савоб берувчи – Шакур Зотдир.