Унга салом ва омонликда киринглар, дейилади.
Сиз қидирган س ل م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 140 та оят мавжуд.
benuqson, topshirsa, taslim bo'lganlardan, taslim bo'lgan, Islomga kir (taslim bo'l), taslim bo'ldim, musulmonlar bo'lishdan, taslim bo'lganmiz, islomga (yoki tinchlikka), bergandan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Унга салом ва омонликда киринглар, дейилади.
Ўшанда инсон қиёфасидаги фаришталар унинг ҳузурига кириб: “Салом”, – дедилар. Иброҳимнинг уларга пишириб келган таом учун қўл чўзишмагач уларга: “Биз сизлардан ҳадиксираяпмиз, кимсиз ўзи?” – деди.
Бу дунёда қилган гуноҳлари туфайли ўзларига зулм қилган ҳолларида фаришталар келиб жонларини оладилар. Шунда улар таслим бўлиб: “Бизлар бирор ёмонлик қилган эмасмиз”, – дейдилар. Йўқ, шубҳасиз, Аллоҳ нима амал қилиб юрганингизни жуда яхши билувчидир.
Тақводор кимсаларни гуноҳлардан пок бўлган ҳолларида, фаришталар жонларини олаётиб: “Сизларга салом бўлсин, қилиб ўтган солиҳ амалларингиз туфайли жаннатга киринглар”, – дейдилар.
Аллоҳ сизлар учун яратган нарсаларидан салқин сояли жойлар бунёд қилди ва сизлар учун тоғлардан бошпаналар қилди ҳамда сизлар учун иссиқ-совуқдан асрайдиган кийимлар ва сизларга душманнинг зиён етказишидан сақлайдиган совутлар яратди. Аллоҳга иймон келтириб мусулмон бўларсизлар, деб сизларга Ўз неъматини мана шундай комил қилиб бермоқда.
Мушриклар у кунда ўзларини Аллоҳга таслим қиладилар ва тўқиб олган илоҳлари эса улардан ғойиб бўлади.
Биз қиёмат куни ҳар бир уммат орасидан ўзларидан бўлган пайғамбарни гувоҳ қилиб келтирамиз. Сизни эса эй Муҳаммад, ана улар устига гувоҳ қилиб келтирамиз. Сизга ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят ва раҳмат манбаи ҳамда мусулмонлар учун хушхабар бўлган китобни нозил қилдик.
Эй Муҳаммад, уларга: “Руҳ ул-Қудус бу Қуръонни динда собитқадам қилиш учун мусулмонларга ҳидоят ва башорат бўлган ҳолда ҳақ билан нозил қилди”, – деб айтинг.
Унга туғилган кунида ҳам, вафот этадиган кунида ҳам, қайта тириладиган қиёмат кунида ҳам салом бўлсин.
Менга туғилган кунимда ҳам, вафот этадиган кунимда ҳам, қайта тириладиган кунимда ҳам салом бўлгай.
Иброҳим отасига: “Омон бўл, энди Роббимдан сен учун мағфират сўрайман. Албатта, У менга меҳрибон Зотдир.
У жойда улар беҳуда сўз эшитмайдилар. Аксинча, фақат салом деган сўзни эшитадилар. Ҳамда улар учун эртаю кеч у ерда ризқлари ҳозирдир.
Бас, сизлар унинг олдига бориб: “Биз Роббингнинг элчиларимиз. Бани Исроил авлодини биз билан бирга ватанларига қўйиб юборгин, уларни азоблама. Биз сенга Роббинг томонидан мўъжиза келтирдик. Ҳидоятга эргашганларга салом бўлсин”, – деб айтинглар.
Биз: “Эй олов, Иброҳим учун салқин ва омонлик бўлгин!” дедик.
Эй Расулим: “Менга илоҳингиз ягона Илоҳ экани ҳақида ваҳий қилинмоқда. Бас, энди мусулмон бўларсизлар?!” – деб айтинг.
Олдинги барча умматларга, уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонлари устида Аллоҳнинг исмини зикр қилишлари учун, қурбонлик ибодатини жорий қилганмиз. Бас, илоҳингиз ягона илоҳдир. Бас, Унгагина таслим бўлинглар ва итоат қилувчиларга хушхабар беринг
Аллоҳ йўлида ҳаққоний жидду жаҳд қилинглар. У сизларни шу муқаддас дин учун танлаб олди ва динда сизларга бирор танглик қилмади. Оталарингиз Иброҳимнинг дини бўлган Исломни маҳкам тутинглар. Токи қиёмат кунида пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши, сизлар эса қолган одамларга гувоҳ бўлишингиз учун Аллоҳнинг Ўзи сизларни олдинги самовий китобларда номлаганидек, мана бу Қуръонда ҳам мусулмонлар деб номлади. Бас, намозни тўлиқ адо қилинглар ва ҳақдорларга закотни беринглар ҳамда Аллоҳга боғланинглар. У сизнинг Хожангиздир. Бас, У Зот қандай яхши Хожа ва қандай ҳам яхши ёрдам берувчидир!
Эй иймон келтирганлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга сиз то рухсат сўрамагунча ва уларнинг аҳлига салом бермагунгача кирманглар. Мана шу сизлар учун яхшидир. Шоядки, бу гапдан эслатма олсангизлар.
Жангга чиқмай қолишда кўзи ожиз кишига, оёғи чўлоққа ва беморга гуноҳ йўқдир. Эй мўминлар, ўз уйларингиздан, ё оталарингизнинг уйларидан, ё оналарингизнинг уйларидан, ё ака-укаларингизнинг уйларидан, ё опа-сингилларингизнинг уйларидан, ё амакиларингизнинг уйларидан, ё аммаларингизнинг уйларидан, ё тоғаларингизнинг уйларидан, ё холаларингизнинг уйларидан, ё сизлар калитларига эга бўлган уйлардан, ё дўстингизнинг уйидан таом ейишингизда сизларга гуноҳ йўқдир. Биргалашиб ёки алоҳида овқатланишингизда ҳам сизларга гуноҳ йўқдир. Бас, қачонки, уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак, покиза саломни айтинглар. Ақл ишлатишингиз учун Аллоҳ оятларни сизларга мана шундай баён қилади.
Раҳмоннинг суюкли бандалари ерда босиқлик билан юрадиган ҳамда жоҳил кимсалар уларга кераксиз гаплар айтганида: “Саломат бўлинг!” – деб жавоб қайтарадиган кишилардир.