Уларга Раҳим Зот бўлган Парвардигор томонидан салом айтилади.
Сиз қидирган س ل م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 140 та оят мавжуд.
benuqson, topshirsa, taslim bo'lganlardan, taslim bo'lgan, Islomga kir (taslim bo'l), taslim bo'ldim, musulmonlar bo'lishdan, taslim bo'lganmiz, islomga (yoki tinchlikka), bergandan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Уларга Раҳим Зот бўлган Парвардигор томонидан салом айтилади.
Йўқ, улар бу кунда ҳеч нарса қилолмай, Бизнинг ҳукмимизга таслим бўлувчидирлар!
Барча оламларда Нуҳга салом бўлсин!
Ўшанда, Иброҳим Роббисига соғлом қалб билан келди.
Бас, қачонки, икковлари ҳам Аллоҳнинг амрига таслим бўлиб, Исмоилни қурбонлик учун пешонаси билан ерга ётқизган эди.
Иброҳимга салом бўлсин!
Мусо ва Ҳорунга салом бўлсин!
Илёсинга салом бўлсин!
Ҳамда расулларга салом бўлсин!
Шунингдек, мусулмонларнинг аввали бўлишга буюрилганман, – деб айтинг.
Аллоҳ суйган бандасининг кўкрагини Ислом учун кенг очиб қўйган, ўзи эса, Роббиси томонидан ҳидоят нурида турган киши билан қалби муҳрланиб қолган кимса билан тенг бўладими?! Бас, Аллоҳни зикр қилишдан қалблари қотиб қолганларга вой бўлсин! Ана улар аниқ залолатдалар.
Аллоҳ унинг устида талашувчи шериклар бўлган бир қул кишини ва бутунлай бир кишига тегишли бўлган бошқа бир қул кишини мисол қилиб келтирди. Бу иккисининг мисоли тенг бўладими?! Барча ҳамд Аллоҳ учундир. Лекин уларнинг кўплари буни билмайдилар.
Сизларга азоб келиб, кейин ёрдам берилмай қолишидан олдин тавба қилиб Роббингизга қайтинглар ва Унга таслим бўлинглар.
Роббиларидан қўрққан зотлар ҳам гуруҳ-гуруҳ ҳолда жаннатга олиб бориладилар. Унга етиб келган пайтларида унинг эшиклари очилади ва жаннат қўриқчилари уларга: “Сизларга салом бўлсин! Хуш келдингиз! Энди, унга мангу қолувчи бўлган ҳолларингизда киринглар”, – дейдилар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Мен ўзимга Роббим томонидан ҳужжатлар келган пайтда, сизлар Аллоҳдан бошқага дуо қилаётган нарсаларингизга ибодат қилишдан ман этилганман ва оламларнинг Роббисига таслим бўлишга амр қилиндим”, – деб айтинг.
Одамларни Аллоҳнинг ҳақ йўлига даъват қилган ва солиҳ амалларни қилиб, “Албатта, мен мусулмонларданман”, – дейдиган кишидан ҳам чиройли сўзли ким?!
Сизлар оятларимизга иймон келтирган ва мусулмонлардан бўлгансиз.
Бас, Эй Муҳаммад, улардан юз ўгиринг ва “Саломат бўлинг” деб қўйинг. Бас, улар яқинда барча ҳақиқатни билиб оладилар.
Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни буюрдик. Онаси уни қорнида қийналиб кўтариб юрган ва уни қийналиб туққандир. Унга ҳомиладорлиги ва уни сутдан ажратиш муддати ўттиз ойдир. Бас, қачонки, у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида: “Эй Роббим, менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган солиҳ амални қилишга мени муваффақ қилгин ва мен учун зурриётимни ислоҳ қил! Албатта, мен Сенга гуноҳларимдан тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман”, – дейди.
Бас, эй мўминлар, жанг майдонида сусткашлик қилманглар ва ўзингиз устун бўла туриб уларни сулҳга чорламанглар. Аллоҳ сизлар билан биргадир ва У қилган амалларингиз мукофотини асло камайтирмайди.