Ана ўшалар озорларга сабр қилганлари учун жаннатдаги баланд қасрлар билан мукофотланадилар ва у ерда фаришталар томонидан салом ва табрик билан кутиб олинадилар.
Сиз қидирган س ل م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 140 та оят мавжуд.
benuqson, topshirsa, taslim bo'lganlardan, taslim bo'lgan, Islomga kir (taslim bo'l), taslim bo'ldim, musulmonlar bo'lishdan, taslim bo'lganmiz, islomga (yoki tinchlikka), bergandan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ана ўшалар озорларга сабр қилганлари учун жаннатдаги баланд қасрлар билан мукофотланадилар ва у ерда фаришталар томонидан салом ва табрик билан кутиб олинадилар.
Фақат Аллоҳ ҳузурига тоза қалб билан келган кишилар фойда кўради.
Мактуб давомида: “Менга қарши бош кўтармай, таслим бўлган ҳолингизда ёнимга келинглар”, – деб ёзилган.
Сулаймон: “Эй зодагонлар, улар менинг ҳузуримга таслим бўлиб келишларидан олдин қайси бирингиз менга унинг тахтини келтира олади?” – деди.
Бас, малика келгач унга: “Сенинг тахтинг шундаймиди?” – дейилди. Билқис ҳайратланиб: “Худди ўшанинг ўзи”, – деди. Сулаймон: “Аллоҳга ҳамд бўлсинки, бизларга ундан илгари илм берилган ва мусулмонлардан бўлганмиз”, – деди.
Маликага: “Энди, саройга кир”, – дейилди. Бас, у саройни кўргач, уни сув тўлқини деб ўйлаб, этагини кўтариб, оёқларини очди. Сулаймон унга: “Бу биллур шишадан ясалган силлиқ қасрдир”, – деди. Шунда малика: “Эй Роббим, дарҳақиқат, мен қуёшга сиғиниш билан ўзимга зулм қилибман, энди Сулаймон билан бирга оламлар эгаси Аллоҳга бош эгдим”, – деди.
Эй Муҳаммад: “Аллоҳга ҳамд ва пайғамбарлик учун танлаган бандаларига салом бўлсин! Аллоҳ яхшироқми ёки улар шерик қилаётган нарсаларими?!” – деб айтинг.
Шунингдек, сиз қалб кўзи кўрларни ҳам залолатларидан чиқариб, ҳақ йўлга бошловчи эмассиз. Сиз фақат оятларимизга иймон келтирадиган ва мусулмон бўладиган кишиларгагина даъватингизни эшиттира оласиз.
Эй Муҳаммад, уларга: “Мен мана шу Макка шаҳрининг Роббисига ибодат қилишга буюрилганман. Аллоҳ бу шаҳарни ҳурматли қилди ва барча нарса ёлғиз Уникидир! Мен мусулмонлардан бўлишга буюрилганман.
Қачонки, уларга Қуръон тиловат қилинса: “Биз унга иймон келтирдик. Албатта, бу китоб Роббимиз томонидан келган ҳақиқатдир. Бизлар Қуръон нозил бўлишидан олдин ҳам мусулмон эдик”, – дейдилар.
Агарда беҳуда сўзни эшитсалар, ундан юз ўгирадилар ва: “Бизнинг амалларимиз ўзимиз учун, сизнинг амалларингиз эса, ўзингиз учун. Саломат бўлинглар, биз жоҳиллар билан бирга бўлишни хоҳламаймиз”, – дейдилар.
Эй мўминлар, аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийларнинг зулм қилганларидан бошқалари билан фақат энг чиройли тарзда мунозара қилинглар. Шунингдек, уларга: “Биз ўзимизга нозил қилинган Қуръонга ҳам, сизларга нозил қилинган Таврот ва Инжил китобига ҳам иймон келтирганмиз. Бизнинг илоҳимиз ҳам сизларнинг илоҳингиз ҳам бир Илоҳдир ва бизлар, фақат Унга бўйсунувчилармиз.
Яна сиз қалб кўзи кўрларни ўз залолатларидан қайтариб, ҳидоят йўлига солувчи эмассиз. Сиз фақат бизнинг оятларимизга иймон келтирадиган кишиларгагина ўз сўзларингизни эшиттира оласиз. Бас, ана ўшалар мусулмонлардир.
Кимки чиройли амал қилувчи бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширса, бас, у мустаҳкам халқани ушлабди. Барча ишларнинг оқибати ёлғиз Аллоҳга қайтади.
Мўминлар душман гуруҳларини кўрган пайтларида: “Бу Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари бизларга ваъда қилган нарсадир. Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари рост айтади”, – дедилар. Бу уларнинг иймон ва итоатларини янада орттирди.
Албатта, муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатли эркаклар ва итоатли аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозели эркаклар ва тавозели аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, авратларини ҳаромдан сақловчи эркаклар ва авратларини ҳаромдан сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар – ана улар учун Аллоҳ мағфират ва улкан мукофот тайёрлаб қўйгандир.

У Зотга дуч келадиган кундаги сўрашишлари салом демоқликдир. Аллоҳ улар учун жаннатда улкан мукофот тайёрлаб қўйган.
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтадилар. Эй мўминлар, сизлар ҳам унга салавот ва салом айтинглар.
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтадилар. Эй мўминлар, сизлар ҳам унга салавот ва салом айтинглар.