Улар учун Роббилари ҳузурида омонлик диёри бордир. У Зот мўминларнинг қилган яхши амаллари учун уларга дўстдир.
Сиз қидирган س ل م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 140 та оят мавжуд.
benuqson, topshirsa, taslim bo'lganlardan, taslim bo'lgan, Islomga kir (taslim bo'l), taslim bo'ldim, musulmonlar bo'lishdan, taslim bo'lganmiz, islomga (yoki tinchlikka), bergandan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар учун Роббилари ҳузурида омонлик диёри бордир. У Зот мўминларнинг қилган яхши амаллари учун уларга дўстдир.
Унинг асло шериги йўқдир. Мен мана шунга буюрилганман ва мен Аллоҳга таслим бўлганларнинг аввалиман.
Жаннат ва жаҳаннам аҳллари ўртасида бир тўсиқ бордир. Ундаги Аъроф тепасида барча жаннат ва жаҳаннам аҳлларининг сиймоларидан таниб оладиган кишилар бордир. Улар жаннат аҳлларига: “Сизларга салом бўлсин”, – деб нидо қиладилар. Улар жаннатга киришни қаттиқ орзу қиладилар, бироқ унга киролмай турадилар.
Ҳамда улар: “Сен фақат Роббимиздан бизга келган аниқ оятларга иймон келтирганимиз учун бизлардан ўч олмоқдасан. Эй Роббимиз, бизларга сабру тоқат ёғдирган ва Сенга таслим бўлганлар қаторида жонимизни олгин”, – дедилар.
Эй Муҳаммад! Сиз жангдан олдин кўрган тушингизда Аллоҳ сизга матонат бериши учун уларнинг сонини оз қилиб кўрсатди. Чунки сизларга уларнинг ададини кўп қилиб кўрсатганида эди, сизлар ваҳимага тушиб сустлашиб қолган ва бу борадаги ишда тортишиб қолган бўлар эдингиз. Лекин Аллоҳ Ўзининг ёрдами билан сизларни ундан саломат қилди. Шубҳасиз, У кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Агар улар тинчликка мойил бўлсалар, сиз ҳам унга мойил бўлинг. Ҳамда ҳар бир ишда Аллоҳга суянинг, шубҳасиз, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Мунофиқлар пайғамбарга нисбатан айтилган ҳақорат сўзларни айтмаганликларига доир ёлғон қасам ичадилар. Ваҳоланки, мунофиқлар бу куфр сўзини аниқ айтган эдилар ва исломга кирганларидан кейин яна куфр йўлига қайтган эдилар. Шунингдек, пайғамбарга суиқасд қилишдек етолмаган нарсаларига қасд қилган эдилар. Мунофиқлар Аллоҳ ва Унинг Расули уларни фақат Ўз фазлу карамидан бой-бадавлат қилиб қўйгани учунгина Аллоҳ ва Унинг Расулини ёмон кўрдилар. Бас, энди агар тавба қилсалар, ўзлари учун яхши бўлар эди. Агар юз ўгирсалар, Аллоҳ уларни дунё ва охиратда аламли азоб билан азоблайди. Ҳамда улар учун Ер юзида бирон дўст ҳам ёрдамчи ҳам бўлмайди.
Уларнинг у ердаги дуолари: “Эй Аллоҳ, Сенга тасбеҳ айтамиз!” – дейиш ва у ердаги сўрашишлари “Салом”дир. Дуоларининг охири эса: “Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд!” – айтмоқликдир.
Аллоҳ одамларни саломатлик диёри бўлган жаннатга чақиради ва хоҳлаган кишини тўғри йўлга ҳидоят қилади.
Бас, агар менинг ўгитларимдан юз ўгирсангиз, сизлардан мен хизматим учун бирор ҳақ сўраганим йўқ. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасида. Мен Аллоҳга таслим бўлган мусулмонлардан бўлишга амр қилинганман.
Мусо: “Эй қавмим, Аллоҳга иймон келтирган экансизлар, бас, фақат Унга таваккул қилинглар, агар чиндан ҳам мусулмон бўлсангизлар”, – деди.
Биз бани Исроил авлодларини денгиздан ўтказганимиздан кейин уларга зулм ва душманлик қилиш учун фиръавн ва унинг лашкари ортларидан қувиб етди. Энди унга денгизда ғарқ бўлиш вақти етганида фиръавн: “Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақатгина бани Исроил авлодлари иймон келтирган Зот – Аллоҳгина борлигига иймон келтирдим ҳамда мен мусулмонларданман”, – деди.
Бас, агар чақирганларингиз сизларга жавоб қилмасалар, унда билингки, албатта, нозил қилинган Қуръон Аллоҳнинг илми билан ваҳий қилингандир. Ҳамда Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Бас, энди сизлар мусулмонлардан бўласизларми?!
Кейин: “Эй Нуҳ, Бизнинг ҳузуримиздан сенга ва сен билан бирга бўлган умматларга берилган саломатлик ва баракатлар билан кемадан Ерга тушгин. Лекин умматингдан келажакда шундай кофир умматлар ҳам бўладики, уларни дунё неъматлари билан озгина баҳраманд қиламиз, сўнгра уларни Биз томондан бўладиган аламли азоб тутади”, – дейилди.
Элчи фаришталаримиз Иброҳимга фарзандли бўлиши ҳақидаги хушхабарни келтирдилар ва унга “Салом!” дедилар. У ҳам “Салом!” деди-да, ҳеч қанча вақт ўтмай, бир пиширилган бузоқ гўштини келтирди.
Элчи фаришталаримиз Иброҳимга фарзандли бўлиши ҳақидаги хушхабарни келтирдилар ва унга “Салом!” дедилар. У ҳам “Салом!” деди-да, ҳеч қанча вақт ўтмай, бир пиширилган бузоқ гўштини келтирди.
Эй Роббим, дарҳақиқат, менга подшоҳликни бердинг ва яна тушларнинг таъвил ва таъбирларидан таълим бердинг. Эй осмонлар ва Ерни яратувчи Зот, Сен бу дунёда ҳам охиратда ҳам менинг Эгамдирсан. Умрим тугаганда мусулмон ҳолимда жонимни олгин ва мени солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин.
Аллоҳ йўлида ҳар қандай машаққатларга сабр қилиб ўтганларингиз учун энди бу ерда сизларга саломатлик бўлгай. Охират диёрининг оқибати нақадар яхши!
Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганлар эса тагларидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритилдилар. Роббиларининг изни билан улар у ерда абадий қолувчидирлар. Уларнинг жаннатдаги саломлашишлари бир-бирларига саломатлик тилашдир.
Қиёмат кунида ҳали куфр келтирганлар афсусланиб, кошки, олдин мусулмонлардан бўлсайдик, – деб истаб қоладилар.