Эй Расулим, яна уларга Иброҳимнинг меҳмонлари ҳақида ҳам хабар беринг.
Сиз қидирган إِبْرَاهِيم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 69 та оят мавжуд.
Ibrohimni, Ibrohimning, Ibrohimga, Ibrohim, Ibrohim bilan, Ibrohim, va Ibrohim(ni yubordik), va Ibrohimdan, Ibrohim ham, va Ibrohimning
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Расулим, яна уларга Иброҳимнинг меҳмонлари ҳақида ҳам хабар беринг.
Албатта, Иброҳим Аллоҳга итоат қилувчи, ҳақ йўлдан тоймайдиган ҳаниф бир уммат эди ва у мушриклардан эмас эди.
Эй Расулим, кейин сизга ҳақ йўлдан тоймайдиган ҳаниф Иброҳимнинг динига эргашинг, деб ваҳий юбордик. Шубҳасиз, Иброҳим мушриклардан эмас эди.
Эй Муҳаммад, ушбу китобда Иброҳим пайғамбарнинг қиссасини ҳам ёдга олинг. Шубҳасиз, у жуда садоқатли пайғамбар эди.
Отаси унга: “Эй Иброҳим, сен менинг илоҳларимдан юз ўгирувчимисан?! Қасам бўлсинки, агар сен бу гапларингдан тийилмасанг, албатта, сени тошбўрон қиламан ва ёки бўлмаса мени бутунлай тарк эт!” – деди.
Айнан ўшалар Одам Ато зурриётидан, Биз Нуҳ пайғамбар билан бирга кемада кўтарган ва тўфон балосидан нажот берган кишилардан, Иброҳим зурриётидан, Исроил ва Биз ҳидоят қилган ва танлаб олган кишилардан бўлмиш Аллоҳ инъом этган пайғамбарлардир. Қачонки уларга Раҳмоннинг оятлари тиловат қилинса, сажда қилган ва йиғлаган ҳолларида йиқиладилар.
Дарҳақиқат, Мусодан олдин Иброҳимга тўғри йўлни бердик. Биз уни солиҳ эканини билар эдик.
Уларнинг айримлари: “Бутларни айблаб гапириб юрадиган бир йигитни эшитдик, уни Иброҳим дейишарди”, – дедилар.
Иброҳимни олиб келишгач унга: “Эй Иброҳим, илоҳларимизни сен шундай қилдингми?” деб сўрадилар.
Биз: “Эй олов, Иброҳим учун салқин ва омонлик бўлгин!” дедик.
Эй Муҳаммад, Биз Иброҳимга Байтуллоҳнинг ўрнини белгилаб бериб: “Менга ҳеч нарсани шерик қилма ва Менинг уйимни тавоф қилувчилар, намозда қоим турувчилар, руку ва сажда қилувчилар учун поклагин”, деганимизни эсланг.
Улар Иброҳимнинг қавми ва Лут пайғамбарнинг қавмини ҳам ёлғончига чиқарган эдилар.
Аллоҳ йўлида ҳаққоний жидду жаҳд қилинглар. У сизларни шу муқаддас дин учун танлаб олди ва динда сизларга бирор танглик қилмади. Оталарингиз Иброҳимнинг дини бўлган Исломни маҳкам тутинглар. Токи қиёмат кунида пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши, сизлар эса қолган одамларга гувоҳ бўлишингиз учун Аллоҳнинг Ўзи сизларни олдинги самовий китобларда номлаганидек, мана бу Қуръонда ҳам мусулмонлар деб номлади. Бас, намозни тўлиқ адо қилинглар ва ҳақдорларга закотни беринглар ҳамда Аллоҳга боғланинглар. У сизнинг Хожангиздир. Бас, У Зот қандай яхши Хожа ва қандай ҳам яхши ёрдам берувчидир!
Эй Муҳаммад, уларга Иброҳимнинг хабарини тиловат қилиб беринг.
Иброҳим пайғамбар ҳам ўз қавмига: “Аллоҳга ибодат қилинглар ва Ундан қўрқинглар. Агар билсангиз, мана шу сиз учун яхшидир”,– деди.
Вақтики, элчи фаришталаримиз Иброҳимга бола кўриши ҳақидаги хушхабарни келтиришгач: “Албатта, бизлар мана шу қишлоқ аҳлини ҳалок қилувчилармиз. Албатта, унинг аҳолиси золимлардан бўлди”, – деди.
Эй Муҳаммад, Биз пайғамбарлардан ҳамда сиздан, Нуҳдан, Иброҳим, Мусо ва Исо ибн Марямдан ҳам аҳд олганимизни эсланг. Биз улардан қатъий аҳд олганмиз.
Ҳақиқатан, Иброҳим ҳам у Нуҳ пайғамбарнинг гуруҳидандир.
Биз унга: “Эй Иброҳим тўхта!” – деб нидо қилдик.
Иброҳимга салом бўлсин!