Аллоҳ ернинг устида барқарор тоғларни пайдо қилди ва уни баракатли қилди. Неъматлардан фойдаланишни сўровчилар учун у ерда уларнинг ризқларини тўрт кунда баробар қилиб тақсимлаб қўйди.
Сиз қидирган س و ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 83 та оят мавжуд.
tengdir, yo'naldi, ularni tartibga soldi, tekis, teng bo'lgan, bir xil, bir bo'lishni, teng, tekis, to'g'risi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ ернинг устида барқарор тоғларни пайдо қилди ва уни баракатли қилди. Неъматлардан фойдаланишни сўровчилар учун у ерда уларнинг ризқларини тўрт кунда баробар қилиб тақсимлаб қўйди.
Сўнгра тутун ҳолатдаги осмонга юзланиб унга ва Ерга: “Икковингиз буйруғимга ихтиёрий ёки мажбурий ҳолда келинглар!” – деди. Осмон ва Ер: “Ўз ихтиёримиз билан келдик”, – дедилар.
Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмайди. Сиз ҳар қандай ёмонликка энг чиройли муомала билан жавоб қайтаринг. Шунда бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қадрдон дўстдек бўлиб қолади.
Токи сизлар уларнинг устига ўрнашиб олиб минасизлар. Кейин унга ўрнашиб олгач, Роббингиз неъматини эслаб: “Бизларга бу уловни бўйсундириб қўйган Зот айб ва нуқсонлардан покдир. Ваҳоланки, бизлар бунга қодир эмас эдик”, – дейсизлар.
Токи сизлар уларнинг устига ўрнашиб олиб минасизлар. Кейин унга ўрнашиб олгач, Роббингиз неъматини эслаб: “Бизларга бу уловни бўйсундириб қўйган Зот айб ва нуқсонлардан покдир. Ваҳоланки, бизлар бунга қодир эмас эдик”, – дейсизлар.
Дўзах фаришталарига: “У гуноҳкорни тутиб дўзахнинг ўртасига судраб олиб боринглар”, – дейилади.
Наҳотки ёмонликларни касб қилганлар ўзларини иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар каби қилишимизни ва ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам баробар бўлишини ўйладилар?! Улар нақадар ёмон ҳукм чиқармоқдалар!
Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлган мўминлар кофирларга қаттиқ, ўз ораларида мўминларга нисбатан раҳм-шафқатлидирлар. Уларни доимо Аллоҳдан фазл ва розилик истаб, руку ва сажда ҳолларида кўрарсиз. Уларнинг юзларида сажда изларидан қолган белгилар бордир. Мана шу сифатлар уларнинг Тавротдаги мисолларидир. Уларнинг Инжилдаги мисоллари эса, гўё уруғини ёриб чиқиб, қувватга кирадиган, йўғонлашиб ўз новдасида тик турадиган ва деҳқонларни ҳайрон қолдирадиган ўсимликка ўхшайди. Бу мўминларнинг кучайиши сабабли кофирларнинг жаҳлини чиқариш учундир. Аллоҳ улардан иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларига мағфират ва улкан ажрни ваъда қилди.
Унга кириб, куйинглар. Энди унинг азобига хоҳ сабр қилинглар, хоҳ сабр қилманглар, сизларга баробардир. Сизлар фақат ўзингиз қилиб ўтган қилмишларингизнинг жазосини олмоқдасиз, холос.
У иқтидорли фариштадир. Бас, у кўтарилди.
У осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб, сўнгра Ўз илми ва қудрати билан Аршни эгаллаган Зотдир. У ерга кирадиган нарсаларни ҳам, ундан чиқадиган нарсаларни ҳам, осмондан тушадиган нарсаларни ҳам, унга кўтариладиган яхши амал ва дуоларни ҳам билади. Сизлар қаерда бўлсангизлар, У сизлар билан биргадир. Аллоҳ барча қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.
Нима учун сизлар Аллоҳ йўлида эҳсон қилмаяпсизлар?! Ҳолбуки, осмонлар ва Ернинг мероси ёлғиз Аллоҳникидир! Сизлардан Макка фатҳ бўлишидан аввал эҳсон қилган ва кофирларга қарши урушган кишилар фатҳдан кейин эҳсон қилган ва урушганлар билан баробар бўлмайди. Улар кейин эҳсон қилган ва урушган кишилардан улуғроқ мартабададирлар. Барчаларига Аллоҳ гўзал жаннат ваъда қилгандир. Аллоҳ қилаётган барча амалларингиздан хабардордир.
Дўзах аҳли билан жаннат аҳли ҳеч қачон баробар бўлмайди. Жаннат аҳли ютуққа эришган зотлардир.
Эй иймон келтирганлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманингиз бўлган мушрикларни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик ҳақида хабар юборасизлар, ҳолбуки, улар сизларга келган ҳақ динни инкор қилганлар. Улар пайғамбарнинг ва сизларнинг Роббингиз бўлган Аллоҳга иймон келтирганларингиз учун ўз юртларингиздан ҳайдаб чиқармоқдалар. Агар сизлар Менинг йўлимда жиҳод қилиш ва розилигимни исташ учун чиққан бўлсангиз уларни дўст тутманглар! Сизлар уларга пинҳона дўстлик қилмоқдасизлар. Ҳолбуки, Мен сизлар беркитган ва ошкор қилган нарсани яхши билувчиман. Сизлардан кимки шу ишни қилса, бас, аниқки, у тўғри йўлдан озибди.
Эй Муҳаммад, сиз улар учун мағфират сўрадингизми ёки мағфират сўрамадингизми уларга барибир. Аллоҳ уларни асло мағфират қилмайди. Албатта, Аллоҳ фосиқлар қавмини ҳидоят қилмайди.
Ахир, юзтубан, ерга қараб юрадиган кимса тўғри йўлни топувчироқми ёки тўғри йўлдан қоматини тик тутиб борадиган кишими?!
Йўқ, Биз унинг бармоқ учларини ҳам тиклаб қўйишга қодирмиз.
Сўнгра лахта қон бўлди. Бас, Аллоҳ уни яратиб, тиклади.
Шифтини баланд қилиб, тиклади.
У сени яратиб, сўнг барча аъзоларингни тиклаб, сўнг қоматингни рост қилиб қўйган Зот-ку!