Энди, қачонки ўзинг ва сен билан бирга бўлган кишилар кемага жойлашиб олгач: “Бизларга золим қавмлардан нажот берган Аллоҳга ҳамд бўлсин”, – деб айт.
Сиз қидирган س و ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 83 та оят мавжуд.
tengdir, yo'naldi, ularni tartibga soldi, tekis, teng bo'lgan, bir xil, bir bo'lishni, teng, tekis, to'g'risi-
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Энди, қачонки ўзинг ва сен билан бирга бўлган кишилар кемага жойлашиб олгач: “Бизларга золим қавмлардан нажот берган Аллоҳга ҳамд бўлсин”, – деб айт.
У осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги барча нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга эгалик қилган Зотдир. У Раҳмондир, бас, У ҳақида хабардор Зотдан сўранг.
Чунки сизларни оламларнинг Роббисига тенглаштирган эканмиз, деб айтадилар.
Улар Ҳуд пайғамбарга: “Бизга ваъз қилсанг ҳам ёки ваъз қилувчилардан бўлмасанг ҳам барибир, сенга итоат қилмаймиз”, – дедилар.
Қачонки, у вояга етиб, камол топганида, унга ҳикмат ва билим бердик. Биз яхши иш қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.
Вақтики, Мусо Мадян шаҳри томонга равона бўлгач: “Шояд, Роббим мени тўғри йўлга бошласа”, – деди.
Аллоҳ сизларга ўзингиздан бир мисол келтирди. Сизлар учун қўлларингиз эгаллаган қулларингиздан Биз сизларга ризқ қилиб берган мол-мулкка шерик бўлиб олувчилар бормидирки, сизлар унда мол-мулкингизни тасарруф қилишда қулларингиз билан баробар бўлсангиз. Ахир сиз улар ҳақида ҳам ўз ҳақингизда қўрққанингиздек қўрқасизми?! Ақл юритадиган қавмлар учун оятларни ана шундай батафсил баён қиламиз.
Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга эгалик қилган Зотдир. Сизлар учун Ундан ўзга бирор дўст ва шафоатчи йўқдир. Наҳотки, эслатма олмайсизлар?!
Сўнгра уни инсон қилиб тиклади, ичига Ўз даргоҳидаги руҳидан пуфлади. Сизлар учун қулоқ, кўз, дилларни пайдо қилди. Сизлар эса шукрни жуда кам қиласизлар.
Ахир, мўмин киши билан фосиқ кимса баробар бўладими?! Йўқ, баробар бўлмайдилар!
Икки денгиз тенг бўлмайди. Буниси ширин-тотли ва ютумли, униси эса шўр-нордондир. Сизлар уларнинг ҳар биридан янги балиқ гўштини тутиб ейсизлар ва тақадиган зеб-зийнат чиқариб оласизлар. Аллоҳнинг фазлидан исташларингиз учун сувни ёриб кетаётган кемаларни кўрасизлар. Шояд, буларга шукр қилсангизлар.
Қалб кўзи кўр бўлган кофир билан ҳақни кўрувчи мўмин ҳеч қачон баробар бўлмайди.
Тириклар билан ўликлар ҳам баробар бўлмайди. Албатта, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларга ҳақни эшиттиради. Эй Муҳаммад, сиз қабрлардаги ўлик кимсаларга эшиттира олувчи эмассиз.
Эй Муҳаммад, уларни охират азобидан огоҳлантирсангиз ҳам ёки огоҳлантирмасангиз ҳам уларга барибир, иймон келтирмайдилар.
Кейин ўзи қараб уни дўзахнинг ўртасида кўради.
Даъвогарлар Довуд ҳузурига киришганда, у улардан қўрқиб кетди. Улар: “Қўрқмагин, бизлар бир-биримизга зулм қилган икки даъвогарлармиз. Бас, бизнинг ўртамизда ҳаққоний ҳукм қил ва бирортамизга жабр қилма ҳамда бизларни тўғри йўлга бошлагин”, – дедилар.
Бас, қачонки, уни ростлаб, унга руҳимдан пуфлаганимдан сўнг, унга сажда қилган ҳолларингизда йиқилинглар!, – дедик.
Ёки кечалари сажда қилган ва тик турган ҳолда ибодат қилувчи, охиратдан қўрқадиган ва Роббисининг раҳматидан умидвор бўладиган киши кофир ҳолда яшаган кимса билан баробар бўладими?! Эй Расулим уларга: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўладими?!” – деб айтинг. Албатта, булардан фақат ақл эгалари эслатма оладилар.
Аллоҳ унинг устида талашувчи шериклар бўлган бир қул кишини ва бутунлай бир кишига тегишли бўлган бошқа бир қул кишини мисол қилиб келтирди. Бу иккисининг мисоли тенг бўладими?! Барча ҳамд Аллоҳ учундир. Лекин уларнинг кўплари буни билмайдилар.
Кўзи кўр билан кўрадиган одам ва иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар билан ёмонлик қилувчи кимса ҳам баробар бўлмайди. Эй одамлар, жуда кам эслатма оласизлар.