Шайтон сизларни маст қилувчи ичкилик ва қимор ўйнаш туфайли ораларингизга адоват ва нафрат солишни, Аллоҳнинг зикрини қилишдан ҳамда намоздан қайтаришни хоҳлайди. Бўлди энди ундан тийиласизларми?
Сиз қидирган ش ط ن масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 88 та оят мавжуд.
shaytonlarni, shayton, shaytonlarning, shaytonlar, shaytonning, shayton(ning sharri), Shayton ham, shaytonga, shaytonni, shaytonlarini
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шайтон сизларни маст қилувчи ичкилик ва қимор ўйнаш туфайли ораларингизга адоват ва нафрат солишни, Аллоҳнинг зикрини қилишдан ҳамда намоздан қайтаришни хоҳлайди. Бўлди энди ундан тийиласизларми?
Кошки, уларга мусибатларимиз келганида тазарру қилсалар эди. Лекин уларнинг қалблари қаттиқ бўлди ва шайтон уларга қилаётган амалларини чиройли қилиб кўрсатиб қўйди.
Эй Расулим, оятларимизга масхара қилиб шўнғиётган кимсаларни кўрсангиз, то бундан тийилиб бошқа суҳбатга шўнғимагунларича, улардан юз ўгиринг. Агар шайтон сизни юз ўгиришдан унуттириб қўйса, эслагандан кейин золим қавмлар билан бирга ўтирманг.
Эй Расулим, уларга: “Аллоҳни қўйиб, бизга фойда ҳам бермайдиган, зарар ҳам етказа олмайдиган бутларга илтижо қиламизми? Аллоҳ бизларга ҳидоят берганидан кейин ҳам ортимизга қайтариламизми?! Унда гўё шайтонлар уни чалиб кетиб, ерда довдираб юрганида, дўстлари унга “Ҳей, бизнинг ёнимизга кел”, – деб, адашган йўлидан тўғри йўлга чақирган кимсага ўхшаб қоламиз-ку?!” – деб айтинг. Ҳамда уларга: “Энг тўғри йўл бу – Аллоҳнинг ҳидоятидир ва бизлар оламлар Роббисига бўйин эгишга буюрилганмиз”, – деб айтинг.
Ана шундай қилиб, ҳар бир пайғамбарга инсон ва жинлардан бўлган шайтонларни душман қилиб қўйдик. Баъзилари баъзиларини алдаш учун усти ялтироқ сўзлар билан пичирлаб васваса қиладилар. Агар Роббингиз хоҳласа, улар бундай қилолмас эдилар. Уларни тўқиётган ёлғонлари билан ўз ҳолларига ташлаб қўйинг.
Аллоҳнинг номи айтилмай сўйилган нарсалардан еманглар, чунки у фосиқликдир. Шайтонлар ўз дўстларини сизлар билан жанжаллашиш учун васваса қилади. Агар уларга итоат қиладиган бўлсангизлар, у ҳолда, шубҳасиз, сизлар ҳам мушриклардан бўласизлар.
Ҳайвонлардан эса, юк ташийдиган ва ётқизиб сўйиладиганларини яратди. Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар. Шайтоннинг изларидан эргашманглар, албатта, у сизларга аниқ душмандир.
Сўнгра шайтон уларнинг беркитилган авратларини очиб юбориш учун икковига васваса қилиб: “Роббингиз сизларни фаришталарга айланиб қолмаслигингиз ёки жаннатда абадий қолиб кетмаслигингиз учун сизларга бу дарахтдан ейишни ман қилган”, – деди.
Шундай қилиб, шайтон уларни алдов билан чув туширди. Мазкур дарахтнинг мевасидан тотиб кўришгач, уларнинг аврат ерлари кўриниб очилиб қолди ва уялганларидан ўзларини жаннатнинг барглари билан тўса бошладилар. Шунда Роббилари уларга: “Сизларга бу дарахт мевасидан ейишни тақиқламаганмидим? Ҳамда шайтон, албатта, икковингизга аниқ душмандир демаганмидим?” – деб нидо қилди.
Эй Одам болалари, шайтон ота-онангизнинг авратларини ўзларига кўрсатиб шарманда қилиш учун уларнинг либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизларни ҳам алдаб, фитна қилмасин. Чунки у ва унинг тарафдорлари сизлар уларни кўрмайдиган жиҳатдан кўриб туради. Биз шайтонларни иймон келтирмаган кимсалар учун дўст қилиб қўйдик.
Эй Одам болалари, шайтон ота-онангизнинг авратларини ўзларига кўрсатиб шарманда қилиш учун уларнинг либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизларни ҳам алдаб, фитна қилмасин. Чунки у ва унинг тарафдорлари сизлар уларни кўрмайдиган жиҳатдан кўриб туради. Биз шайтонларни иймон келтирмаган кимсалар учун дўст қилиб қўйдик.
У бир тоифани тўғри йўлга бошлади ва яна бир бошқа тоифага эса йўлдан адашиш ҳукми ҳақ бўлиб чиқди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст деб олган эдилар. Ҳамда ўзларини гўё тўғри йўлни топган кимсалар деб ҳисоблар эдилар.
Эй Муҳаммад, унга далилларимизни ато этган, лекин амал қилмай ундан айрилиб кетган ҳамда шайтон уни ўзига эргаштириб, натижада, йўлдан озганлардан бўлиб қолган кишининг хабарини яҳудийларга ўқиб беринг.
Агарда кўнглингизга шайтондан бир васваса келиб қадалса, дарҳол Аллоҳдан паноҳ тиланг! Албатта, У ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Албатта, тақво қилган кимсаларга шайтондан бир васваса келиб қолса, дарров Аллоҳни ёдга оладилар. Ана ўшанда улар васвасадан қутулиб ҳақни кўрувчилардан бўладилар.
Ўша пайт сизларни Ўз ҳузуридан омонлик бўлсин деб, енгил уйқуга чўмдирган эди. Ҳамда у билан сизларни покиза қилиш, шайтоннинг нопокликларини кетказиш, қалб ришталарингизни ўзаро боғлаш ва қадамларингизни мустаҳкам қилиш учун осмондан сув ёғдирганини эсланглар.
Бадр жанги аввалида шайтон турли баҳоналар билан уларга қилаётган ишларини чиройли қилиб кўрсатиб: “Бу кунда одамлар ичида сизларга ғолиб келадигани йўқ. Албатта, мен сизнинг ёнингизда мададкорман”, – деганини эсланг. Вақтики, икки қўшин бир-бири билан учрашганда, у орқасига қараб қочган эди. Шунда шайтон уларга: “Мен сизлар қилаётган ишлардан узоқман. Шубҳасиз, мен сизлар кўрмаётган нарсани кўряпман. Мен, албатта, Аллоҳдан қўрқаман, шунингдек, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир”, – деган эди.
Ўшанда Яъқуб пайғамбар ўғлига: “Эй ўғилчам, тушингни акаларингга айтиб берма. Акс ҳолда, сенга қаттиқ макр қилишади. Зеро, шайтон инсонга аниқ душмандир”, – деди.
Юсуф улардан бирининг қамоқдан қутулиб кетувчи деб ҳисоблаган кишига: “Хожанг ҳузурида мени эслагин”, – деди. Лекин шайтон хожасига Юсуфни эслатишни ёдидан чиқартирди. Натижада, Юсуф яна бир неча йил зиндонда қолиб кетди.
Юсуфнинг саройига келганларидан кейин у ота-онасини ўз тахтига чиқарди ва ҳаммаси унга сажда қилган ҳолларида йиқилди. Юсуф отасига: “Эй отажон, мана шу қирқ йил аввал кўрган тушимнинг таъбиридир. Роббим уни ҳақиқатга чиқарди. Дарҳақиқат, У зиндондан чиқарган пайт менга яхшилик қилди. Шайтон мен билан акаларим орасини бузиб иғво қилганидан кейин мана сизларни саҳродан Мисрга эсон-омон ҳолингизда келтирди. Албатта, Роббим хоҳлаган нарсани лутф қилувчидир. Шубҳасиз, У ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир”, – деди.