Аллоҳ шайтон ташлайдиган нарсани қалбларида иллат бўлган мунофиқлар ва тошбағир кофирларни синаш учун қилди. Албатта, золимлар ҳақдан узоқ айрилиқдалар.
Сиз қидирган ش ط ن масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 88 та оят мавжуд.
shaytonlarni, shayton, shaytonlarning, shaytonlar, shaytonning, shayton(ning sharri), Shayton ham, shaytonga, shaytonni, shaytonlarini
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ шайтон ташлайдиган нарсани қалбларида иллат бўлган мунофиқлар ва тошбағир кофирларни синаш учун қилди. Албатта, золимлар ҳақдан узоқ айрилиқдалар.
Эй Расулум: “Эй Роббим, мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ беришингни сўрайман”, – деб айтинг.
Эй иймон келтирганлар, шайтоннинг изидан эргашманглар. Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, шайтон бузуқлик ва ёмонликка буюради. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида эди, сизлардан бирор киши гуноҳдан покланмас эди. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисининг гуноҳларини поклайди. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва барчасини билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Эй иймон келтирганлар, шайтоннинг изидан эргашманглар. Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, шайтон бузуқлик ва ёмонликка буюради. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида эди, сизлардан бирор киши гуноҳдан покланмас эди. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисининг гуноҳларини поклайди. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва барчасини билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Аниқки, менга эслатма келганидан кейин ўша фалончи мени йўлдан оздирди. У кунда шайтон ўзига эргашган барча инсонни ёрдамсиз ташлаб кетувчидир.
Қуръонни осмондан шайтонлар олиб тушган эмас.
Эй Муҳаммад, уларга: “Мен сизларга шайтонлар кимларга тушиши ҳақида хабар берайми?” – деб айтинг.
Мен унинг ва қавмининг Аллоҳни қўйиб, қуёшга сажда қилаётганларини ҳам кўрдим. Шайтон уларга қилаётган амалларини чиройли кўрсатиб, уларни ҳақ йўлдан тўсиб қўйган. Шунинг учун улар ҳидоят топа олмаяптилар.
Кунларнинг бирида Мусо пешин вақтида аҳолиси ғафлатда бўлган пайтда шаҳарга кирган эди. У ерда икки кишини ўзаро урушаётганини кўрди. Улардан бири Мусонинг ўз гуруҳидан ва униси эса душман томонидан бўлган қибтий кимса эди. Шунда Мусонинг гуруҳидан бўлган киши ундан душманига қарши ёрдам сўради. Шунда Мусо уни бир мушт уриб, ўлдириб қўйди. Сўнг қилиб қўйган ишидан афсус қилиб: “Бу шайтоннинг ишидандир. Албатта, у аниқ йўлдан адаштирувчи душмандир”, – деди.
Од ва Самуд қабилаларини ҳам шундай ҳалок қилдик. Бу сизларга ҳозирда ҳам уларнинг масканларидаги харобалардан кўриниб турибди. Шайтон уларга қилаётган хунук амалларини чиройли кўрсатиб, уларни ҳақ йўлдан тўсиб қўйди. Ҳолбуки, улар ҳақиқатни кўриб турувчи эдилар.
Агарда уларга: “Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашинглар”, – дейилса, улар: “Йўқ, бизлар ота-боболаримизни нимани устида ибодат қилганларини топган бўлсак, ана ўшанга эргашамиз», – дейдилар. Борди-ю шайтон уларни ловуллаган олов азобига чақириб турган бўлса ҳамми?!
Шайтон сизларга аниқ душмандир, бас, уни душман тутинглар! У ўзига эргашган фирқасини дўзах аҳли бўлишга чақиради.
Мен сизларга: “Эй Одам болалари, шайтонга ибодат қилманглар, албатта, у сизларга аниқ душмандир”, – деб амр қилмаганмидим?!
Осмонни ҳар бир итоатсиз шайтондан сақладик.
Унинг бутоқларидаги мевалари худди шайтонларнинг бошларига ўхшаб хунукдир.
Шунингдек, барча қасрларни бино қилувчи ва денгизлар қаърига шўнғиб гавҳарларни олиб чиқувчи ғаввос шайтонларни ҳам унга хизматкор қилиб қўйдик.
Эй Муҳаммад, бандамиз Айюб Роббисига нидо қилиб: “Чиндан ҳам, шайтон мени машаққат ва азобга тутди”, – деган пайтини эсланг!
Агар сизни шайтон томонидан васваса тутса, у ҳолда дарҳол Аллоҳдан паноҳ сўранг. Албатта, У ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва барчасини билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Кимки Раҳмоннинг зикри бўлган Қуръон насиҳатларидан кўр бўлиб, юз ўгирса, унга шайтонни бириктириб қўярмиз, бас, у унга яқин ҳамроҳдир.
Шайтон сизларни Аллоҳнинг динидан асло тўсмасин! Албатта, у сизларга очиқ душмандир.