ز ج ر
З-ж-р
زَجْر : Овоз билан ҳайдашдир. زَجَرْتُهُ فَانْزَجَرَ /Уни ҳайдадим, у ҳам ҳайдалди, дейилади. Аллоҳ буюради: فَإِنَّمَا هِيَ زَجْرَةٌ وَاحِدَةٌ : Дарҳақиқат, у фақат биргина қичқириқдир (79/Нозиот 13). Бу сўз баъзан ҳайдаш маъносида, баъзан эса овоз маъносида ишлатилади. فَالزَّاجِرَاتِ زَجْرًا : Қасамки, тўсиб тўсувчиларга (37/Соффат 2); яъни, булутларни ҳайдовчи фаришталарга. وَلَقَدْ جَاءهُمْ مِنَ الْأَنْبَاءِ مَا فِيهِ مُزْدَجَرٌ : Дарҳақиқат, уларга, ичида тақиқ бор бўлган қанчадан-қанча муҳим хабарлар келган (54/Қамар 4); яъни, ёмонликлардан қайтарувчи. وَقَالُوا مَجْنُونٌ وَازْدُجِرَ : «Мажнун», деган эдилар ва тўсиб қўйилган эди (54/Қамар 9); яъни, ҳайдалган эди. Бу ерда зажрнинг ишлатилиши, ҳайдалаётган кишига бақирганлари сабаблидир. Худди шундай дейиш кабидир: اُعْزُبْ وَتَنَحَّ وَوَرَاءَكَ : Орқангга бурилиб кет, узоқлаш!

