ز ر ق
З-р-қ
زُرْقَة : оқ билан қора орасидаги бир рангдир. زَرِقَتْ عَيْنُهُ زُرْقَةً وَزَرَقَانًا : Кўзи кўк бўлди, дейилади. Аллоҳ буюради: وَنَحْشُرُ الْمُجْرِمِينَ يَوْمَئِذٍ زُرْقًا * يَتَخَافَتُونَ بَيْنَهُمْ : Ўша куни жиноятчиларни кўк ҳолда тўплаймиз * Ўзаро яширинча пичирлашадилар (20/Тоҳо 102-103); яъни кўзлари нурсиз, кўр ҳолда. زُرَق — бир қушдир. زَرَقَ الطَّائِرُ يَزْرِقُ : Қуш ахлат ташлади, ташламоқда, дейилади. زَرَقَهُ بِالْمِزْرَاقِ : Унга найза отди.

