ض د د
З-д-д
Баъзилар шундай деганлар: ضِدَّان — бир жинс остида бўлиб, ҳар бири бошқаси билан хос хусусиятлари жиҳатидан зид бўлган ва бир-биридан имкон қадар узоқ бўлган икки нарсадир. Қора-оқ; ёмонлик-яхшилик каби. Агар икки нарса бир жинсдан бўлмаса, уларга ضِدَّان дейилмайди; حَلاَوَة /ширинлик ва حَرَكَة /ҳаракат каби. Айтадиларки: ضِدّ — икки қарама-қаршиликдан биридир. Чунки қарама-қаршиликлар — зот жиҳатидан фарқли бўлган икки нарсадир. Уларнинг ҳар бири бошқасининг қарама-қаршиси бўлиб, бир нарсада ва бир вақтда бирга жам бўла олмайдилар.
Бундай нарсалар тўрт қисмга бўлинади: Зид бўлганлар: Оқ-қора каби. Мутаноқиз/қарама-қарши бўлганлар: Икки баравар-ярим каби. Борлик-йўқлик: Кўриш-кўрлик каби. Хабарий жумлаларда тасдиқ-инкор: كُلُّ إِنْسَانٍ هَهُنَا وَلَيْسَ كُلُّ إِنْسَانٍ هَهُنَا : Барча инсонлар шу ердадир; барча инсонлар шу ерда эмас, каби. Кўп каломшунос ва тилшунослар буларнинг барчасини зид бўлганлардан ҳисоблайдилар. Зеро уларнинг фикрича, икки зид — бир жойда бирга жам бўла олмайдиган нарсалардир. Шундай дейилган: Аллоҳ таолонинг нидди/тенги ва зидди йўқдир. Чунки нидд — бир жавҳарда шерик бўлишдир; зидд эса бир-бирига зид икки нарсанинг бир жинсда кетма-кет келишидир. Ҳолбуки Аллоҳ таоло жавҳар бўлишдан покдир. Шундай экан, У Зотнинг на зидди, на тенги йўқдир. وَيَكُونُونَ عَلَيْهِمْ ضِدًّا : Уларга зидд бўладилар (19/Марям 82); яъни уларга қарши бўладилар.