ض م م
З-м-м
ضَمّ : Икки ва ундан ортиқ нарсани бир жойга тўплашдир. Аллоҳ буюради: وَاضْمُمْ يَدَكَ إِلَى جَنَاحِكَ : Қўлингни қўлтиғинг остига бирлаштир/қўлтиғинг остига олиб бор (20/Тоҳо 22); وَاضْمُمْ إِلَيْكَ جَنَاحَكَ : Қўлларингни ўзингга торт (28/Қосос 32). إِضْمَامَة : Бир жойга тўпланган одам, китоб, райҳон ва шунга ўхшаш нарсаларга дейилади. أَسَدٌ ضَمْضَمٌ وَضُمَاضِمٌ : Бирор нарсани ўзига тортадиган шер. Баъзилар эса бу сўзнинг ҳайбатли, кучли шер маъносида эканини айтади. فَرَسٌ سَبَّاقُ اْلأَضَامِيمِ : Ягона бир ҳамлада бир гала отни ортда қолдирадиган от.

