ث ل ث
С-л-с
الثَلاَثَةُ وَالثَّلاَثُون ўттиз уч, الثَلاَث والثَلَثَمِائَة уч юз уч, ثَلاَثَةُ آلاَف уч минг, الثُلُث учдан бир, الثُلُثاَن учдан икки — маълум сонлардир. Аллоҳ буюради: فَلأُمِّهِ الثُّلُثُ Онасининг улуши учдан бирдир (4/Нисо 11); яъни: Унинг уч бўлагидан бири. Бунинг кўплиги أَثْلاَث бўлади.
Аллоҳ буюради: وَوَاعَدْنَا مُوسَى ثَلاَثِينَ لَيْلَةً Мусо билан ўттиз кечага ваъдалашдик (7/Аъроф 142). مَا يَكُونُ مِنْ نَجْوَى ثَلاثَةٍ إِلاَّ هُوَ رَابِعُهُمْ Уч киши махфий суҳбат қурса, албатта, уларнинг тўртинчиси У Зотдир (58/Мужодала 7); ثَلاثُ عَوْرَاتٍ لَكُمْ Булар авратларингиз очиқ бўлиши мумкин бўлган уч вақтдир (24/Нур 58); яъни: Аврат вақтлари учтадир.
Аллоҳ буюради: وَلَبِثُوا فِي كَهْفِهِمْ ثَلاثَ مِئَةٍ سِنِينَ У йигитлар ғорда уч юз йил қолдилар (18/Каҳф 25); بِثَلاَثَةِ آلاَفٍ مِنَ الْمَلآئِكَةِ مُنْزَلِينَ Нозил қилинган уч минг фаришта билан (3/Оли Имрон 124); إِنَّ رَبَّكَ يَعْلَمُ أَنَّكَ تَقُومُ أَدْنَى مِنْ ثُلُثَيِ اللَّيْلِ وَنِصْفَهُ وَثُلُثَهُُ Сиз ва баъзи саҳобаларингиз кечанинг ё учдан иккисига яқин қисмини, ё ярмини, ё учдан бирини ибодат билан ўтказишингизни Роббингиз билади (73/Муззаммил 20); яна буюради: مَثْنَى وَثُلاثَ وَرُبَاعَ иккитадан, учтадан ва тўрттадан (35/Фотир 1); яъни: Иккитадан иккитадан ва учтадан учтадан.
ثَلَّثْتُ الشَّيْءَ ибораси бир нарсани уч бўлакка бўлишдир. ثَلَّثْتُ الْقَوْم бир жамоа молининг учдан бирини олишдир. أَثْلَثْتُهُمْ ифодаси эса, уларнинг учинчиси бўлдим ёки уларнинг учдан бири бўлдим деганидир. أَثْلَثْتُ الدَرَاهِمَ فأَثْلَثَتْ هِيَ Дирҳамларни учга бўлдим, улар ҳам учга бўлинди, сўзи ҳам шунга ўхшашдир. أَثْلَثَ القَوْمُ жамоа уч киши бўлганини билдиради. حَبْلٌ مَثْلُوث уч толали арқон деганидир. رَجُلٌ مَثْلُوث сўзи моли учдан бири олинган киши деганидир. ثَلَّثَ الْفَرَسُ وَرَبَّعَ от пойгада учинчи ва тўртинчи келди деганидир.
أَثَلاَثَةُ وَثَلاَثُونَ عِنْدَك ёки ثَلاَثٌ وَثَلاَثُون ифодаси киноя йўли билан: ҳузурингда ўттиз уч эркак борми ёки ўттиз уч аёлми? جَاؤُوا ثُلاَثَ ومَثْلَثَ учтадан-учтадан келдилар деганидир. نَاقَةٌ تَلوُثٌ уч хил эмчакдан соғиладиган урғочи туя деганидир. ثُلاَثَاء ва أَرْبِعَاء сешанба ва чоршанба куни деганидир; охиридаги ҳамзалар “ҳа”нинг ўрнига келтирилгандир. حَسَنَةٌ وحَسْنَاء каби; шу тариқа сўз кунларга хосланган. ثَلََّثْتُ الشَّيءَ تَثْلِيثاً бир нарсани уч бўлак қилиш деганидир. ثَلَّثَ الْبُسْرُ хом хурмонинг етилиш муддати учдан иккисига етиши деганидир. ثَلَّثَ الْعِنَبُ узум пишиб етилишнинг учдан иккисига етди деганидир. ثَوْبٌ ثُلاَثِيٌّ узунлиги уч аршин бўлган кийим деганидир.