ز م ر
З-м-р
وَسِيقَ الَّذِينَ اتَّقَوْا رَبَّهُمْ إِلَى الْجَنَّةِ زُمَرًا : Роббиларидан қўрққан зотлар ҳам гуруҳ-гуруҳ ҳолда жаннатга олиб бориладилар (39/Зумар 73). زُمَر , زُمْرَة нинг кўплигидир. Бу эса оз сонли тўда деганидир. Шу маънодан қуйидагича дейилади: شَاةٌ زَمِرَةٌ : жуни сийрак қўй. رَجُلٌ زَمِرٌ : шахсияти паст киши. زَمَرَتِ النَّعَامَةُ تَزْمِرُ زِمَارًا : туяқуш овоз чиқарди, овоз чиқармоқда. زَمْر сўзи ҳам шундан келиб чиққан. زَمَّارَة , фоҳиша аёлдан киноядир.

