ز ي غ
З-й-ғ
زَيْغ : Тўғриликдан оғишдир. تَزَايُغ оғмоқ/мойил бўлмоқ маъносидадир. رَجُلٌ زَائِغٌ : Адашган киши. قَوْمٌ زَاغَةٌ وَزَائِغُونَ : Адашган қавм. زَاغَتِ الشَّمْسُ : Қуёш ботишга юз тутди. زَاغَ الْبَصَرُ : Кўз оғди. Аллоҳ буюради: وَإِذْ زَاغَتْ الْأَبْصَارُ : Кўзлар тиниб қолган эди (33/Аҳзоб 10). Бу оят, зикр этилган мўминларнинг ичларига сингиб кетган қўрқув сабабли кўзлари қоронғилашганига ишора бўла олгани каби, қуйидаги оятда ифодаланган маънога ҳам ишора бўлиши мумкин: يَرَوْنَهُم مِثْلَيْهِمْ رَأْيَ الْعَيْنِ : Уларни кўз кўриши билан ўзларининг икки баробари қилиб кўрар эдилар (3/Оли Имрон 13).
Бу тушунча учраган бошқа баъзи оятлар қуйидагилардир: مَا زَاغَ الْبَصَرُ وَمَا طَغَى : Кўз на оғди, на чалғиди, на туғён қилиб ҳаддидан ошди (53/Нажм 17); مِنْ بَعْدِ مَا كَادَ يَزِيغُ قُلُوبُ فَرِيقٍ مِنْهُمْ : Улардан бир гуруҳнинг қалблари тойишга юз тутганидан кейин (9/Тавба 117); فَلَمَّا زَاغُوا أَزَاغَ اللَّهُ قُلُوبَهُمْ : Улар оғгач, Аллоҳ ҳам уларнинг дилларини буриб қўйди (61/Соф 5). Яъни улар тўғриликдан оғишганида, Аллоҳ ҳам уларга шунинг айнан ўзи билан муомала қилди.