ض ي ع
З-й-ъ
ضَاعَ الشَّيْءُ يَضِيعُ ضَيَاعًا : Нарса йўқолди, йўқолмоқда; أَضَعْتُهُ وَضَيَّعْتُهُ : Бирор нарсани йўқотдим. Аллоҳ буюради: أَنِّي لَا أُضِيعُ عَمَلَ عَامِلٍ مِنْكُمْ مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى : Мен сизлардан ҳеч бир амал қилувчининг — эркакми ё аёлми — амалини зое қилмайман (3/Оли Имрон 195); إِنَّا لَا نُضِيعُ أَجْرَ مَنْ أَحْسَنَ عَمَلًا : Биз яхши ишлар қилувчиларнинг мукофотини зое қилмаймиз (18/Каҳф 30); وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُضِيعَ إِيمَانَكُمْ : Аллоҳ сизнинг иймонингизни ҳаргиз зое қиладиган эмас (2/Бақара 143); إِنَّ اللَّهَ لَا يُضِيعُ أَجْرَ الْمُحْسِنِينَ : Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг мукофотини зое қилмайди (9/Тавба 120). ضَيْعَةُ الرَّجُلِ : Кишининг, назорат қилинмаса йўқолиб кетадиган кўчмас мулкидир. Кўплиги ضِيَاع шаклида келади. تَضَيَّعَ الرِّيحُ : Шамол ўзи эсган нарсаларни йўқотди.

