ض ي ف
З-й-ф
ضَيْف сўзининг асл маъноси мойил бўлишдир. Дейилади: ضِفْتُ إِلَى كَذَا: фалон нарсага мойил бўлдим. أَضَفْتُ كَذَا إِلَى كَذَا: буни бунга қўшдим. ضَافَتِ الشَّمْسُ لِلْغُرُوبِ وَتَضَيَّفَتْ: қуёш ботишга юз тутди. ضَافَ السَّهْمُ عَنِ الْهَدَفِ وَتَضَيَّفَ: ўқ нишондан оғди. ضَيْف: тунаш учун сенга юзланган киши. ضِيَافَة сўзи кўпроқ «меҳмон кутиш» маъносида машҳур бўлиб қолди.
ضَيْف сўзининг асли масдардир. Шунинг учун одатда арабларнинг сўзларида унинг бирлиги ва кўплиги бир хил шаклда келади. Баъзан эса қуйидаги шаклларда кўплик қилинади: أَضْيَاف, ضُيُوف , ضِيفَان . Аллоҳ буюради: وَنَبِّئْهُمْ عَنْ ضَيْفِ إِبْرَاهِيمَ: уларга Иброҳимнинг меҳмонлари ҳақида ҳам хабар бер (15/Ҳижр 51); فَاتَّقُوا اللَّهَ وَلَا تُخْزُونِ فِي ضَيْفِي: Аллоҳдан қўрқинглар ва мени меҳмонларим олдида шарманда қилманглар (11/Ҳуд 78); قَالَ إِنَّ هَؤُلَاءِ ضَيْفِي فَلَا تَفْضَحُونِ: деди: булар менинг меҳмонларимдир, уларга қарши мени уятга қолдирманглар (15/Ҳижр 68).
Бу ўзакдан шундай дейилади: اِسْتَضَفْتُ فُلاَنًا فَأَضَافَنِي: фалон кишидан мени меҳмон қилишини сўрадим; у эса мени меҳмон қилди. وَقَدْ ضِفْتُهُ ضَيْفًا: унга меҳмон бўлдим. أَنَا ضَائِفٌ وَضَيْفٌ: мен меҳмонман. Тилшуносларнинг истилоҳида إِضَافَة /изофа, ўзидан олдинги исм боғланадиган мажрур исм маъносида қўлланилади. Бошқа баъзиларнинг истилоҳида эса, мавжуд бўлиши билан бошқа бирининг мавжуд бўлишини тақозо қиладиган ҳар бир нарса учун ишлатилади. Ота, ўғил, ака-ука ва дўст каби. Зеро буларнинг ҳар бирининг мавжудлиги бошқа бирининг мавжуд бўлишини тақозо қилади. Бундай сўзларга мутазойиф/нисбий исмлар дейилади.