ز ج ج
З-ж-ж
زُجَاج (Шиша): Шаффоф тошга дейилади. Бирлиги زُجَاجَة шаклида келади: الْمِصْبَاحُ فِي زُجَاجَةٍ الزُّجَاجَةُ كَأَنَّهَا كَوْكَبٌ دُرِّيٌّ : У чироқ биллур бир шиша ичидадир; у шиша эса гўё дурга ўхшаш бир юлдуз кабидир (24/Нур 35). زُجّ : Найзанинг остки томонидаги темирдир. Кўплиги زِجَاج шаклида келади. زَجَجْتُ الرَّجُلَ : Одамни найзанинг остки темири билан урдим. زَجَّجْتُ الرُّمْحَ : Найзага зужж/остки темир ўрнатдим. أَزْجَجْتُهُ : Найзанинг остки темирини суғуриб олдим. زَجَج : Ўқнинг остки учига ўхшатилиб, қошлардаги ингичкаликка дейилади. ظَلِيمٌ أَزَجُّ : Узун оёқли эркак туяқуш. نَعَامَةٌ زَجَّاءُ : Узун оёқли урғочи туяқуш.

