ز ي ن
З-й-н
Ҳақиқий زِينَة /безак, инсонни ҳам бу дунёда, ҳам охиратда ҳеч қандай ҳолатда нуқсонли қилмайдиган нарсадир. Аммо инсонни бир жиҳатдан безаб, бошқа жиҳатдан безамайдиган нарса эса, бир жиҳатдан нуқсондир. Хуллас, زِينَة /зийнат уч қисмга бўлинади:
1. Нафсий зийнат: илм ва гўзал эътиқодлар каби.
2. Баданий зийнат: куч ва бўй-бастнинг узунлиги каби.
3. Ташқи зийнат: мол, мансаб каби.
وَلَكِنَّ اللَّهَ حَبَّبَ إِلَيْكُمُ الْإِيمَانَ وَزَيَّنَهُ فِي قُلُوبِكُمْ : Лекин Аллоҳ сизларга иймонни суюкли қилди ва уни қалбларингизда зийнат қилди (49/Ҳужурот 7) ояти нафсий зийнатга алоқадордир. قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللّهِ الَّتِيَ أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ : Айт: “Аллоҳнинг бандалари учун чиқарган зийнатни ким ҳаром қилди?” (7/Аъроф 32) ояти ташқи зийнатдан деб қабул қилинган.
Шу муносабат билан қуйидаги ривоят бор: “Баъзи одамлар Каъбани [ё дунё матоҳларидан воз кечишнинг бир рамзи сифатида, ё даромадларининг поклигидан шубҳаланганлари сабабли, ёки камбағаллик туфайли тавофга муносиб кийим топа олмаганлари учун] яланғоч ҳолда тавоф қилар эдилар. Ушбу оят билан уларнинг бундай қилишлари тақиқланди.”
Баъзилар эса, оятда зикр қилинган зийнат ушбу оятда зикр қилинган карам экани фикридадирлар: إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ : Аллоҳ наздида энг мукаррам бўлганингиз/энг қадрлингиз, ёмонликлардан энг кўп сақланганингиздир (49/Ҳужурот 13). Шоир ҳам шу маънода шундай дейди:
وَزِينَةُ الْعَاقِلِ حُسْنُ اْلأَدَبِ -219
219- Ақллининг безаги, гўзал одобдир.
فَخَرَجَ عَلَى قَوْمِهِ فِي زِينَتِهِ : (28/Қосос 79) оятида сўз юритилаётган зийнат — мол, уй анжомлари ва мансаб каби дунёвий безакдир. Аллоҳ таоло безашни; баъзи ўринларда Ўз зотига, баъзи ўринларда эса шайтонга нисбат беради; баъзи ўринларда эса ким қилганини кўрсатмасдан зикр қилади. Аллоҳ таоло безашни Ўзига нисбат берган ўринлардан баъзилари қуйидагилардир: иймонга оид ушбу оят: (49/Ҳужурот 7). (6/Анъом 108). (15/Ҳижр 39). Оятда мафъул тушунилгани учун зикр қилинмади. Безашнинг ким томонидан эканлиги кўрсатилмаган баъзи оятлар қуйидагилардир: (3/Оли Имрон 14); (9/Тавба 37); (2/Бақара 212). . (37/Соффат 6); (15/Ҳижр 16). Бу оятлар олим ва жоҳил биладиган, кўз билан кўринадиган зийнатга ҳамда фақат тегишли мутахассислар биладиган, ақлий мулоҳаза билан билинадиган зийнатга ишорадир. Бу эса сўз юритилаётган юлдузлар боғлиқ бўлган қонунлар ва уларнинг ҳаракатларидир. Аллоҳ таолонинг нарсаларни безаши; уни безалган ҳолда яратиши ва шунингдек уни ижод қилиши билан бўлади. Инсоннинг нарсаларни безаши эса, уни безатишлари ёки нарсани сўзлари билан мақташлари ва унинг қадрини улуғлайдиган нарсалар билан таърифлашлари билан бўлади.