وَمِزَاجُهُ مِنْ تَسْنِيمٍ 8 Джумада аль-уля 1448 г.х. | 19 октября 2026, понедельник
Tasnim Научно-исследовательская платформа для изучения толкового и дословного перевода значений Священного Корана, а также корней и анализа слов.
Tasnim © 2026
Русский O'zbek Ўзбек Русский English ← К списку طَبْع : Бирор нарсани қандайдир бир шаклда шакллантиришдир. Масалан; طَبْعُ السِّكَّةِ /сикка зарб қилиш ; طَبْعُ الدَّرَاهِمِ /пул зарб қилиш . Бу сўз خَتْم дан кўра умумийроқ; نَقْش дан эса хосроқ/махсусроқ маънони ифодалайди. طَابَع ва خَاتَم : Ўзи билан босма ва муҳр босиладиган нарса. Бу ўзакдан исми фоил طَابِع шаклида келади. طَابَع /Муҳр га, طَابِع /муҳр босувчи дейилиши, феълнинг асбобга нисбат берилиши қабилидандир. Худди سَيْفٌ قَاطِعٌ /ўткир қилич , ифодаси каби. Аллоҳ буюради: ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ آَمَنُوا ثُمَّ كَفَرُوا فَطُبِعَ عَلَى قُلُوبِهِمْ فَهُمْ لَا يَفْقَهُونَ : Бунинг сабаби шуки, улар аввал иймон келтириб, сўнгра куфр келтирдилар. Шу боис қалблари муҳрланган , энди улар англай олмайдилар (63/Мунофиқун 3); كَذَلِكَ يَطْبَعُ اللَّهُ عَلَى قُلُوبِ الَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ : Мана шундай, Аллоҳ билмайдиганларнинг қалбларини муҳрлайди (30/Рум 59); كَذَلِكَ نَطْبَعُ عَلَى قُلُوبِ الْمُعْتَدِينَ : Мана шундай, ҳаддан ошувчиларнинг қалбларини Биз муҳрлаймиз (10/Юнус 74). خَتَمَ اللَّهُ عَلَى قُلُوبِهِمْ : Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаган (2/Бақара 7) ояти илгари кўриб чиқилган эди. Хулқ-сажия маъносидаги طَبْع ва طَبِيعَة сўзлари ҳам шу маънода тушунилади. Чунки бу — нафсни қандайдир бир шаклда шакллантиришдир. Бу эса ё яратилиш, ё одат жиҳатидандир; лекин кўпроқ яратилиш жиҳатидан шакллантириш маъносида ишлатилади. Шу боис шундай дейилган: (5/Моида 41). 296 .
وتَأْبَى
الطِّباعُ
عَلَى النَّاقِلِ -295
295- [Қалбни бошқасидан] буриб юборувчига табиат тўсқинлик қилади.
طَبِيعَةُ النَّارِ /
Оловнинг
табиати
, طَبِيعَةُ الدَّوَاءِ /
Дорининг
табиати
: Бу — Аллоҳ унга мусаххар қилган/унда яратган мижоздир. طِبْعُ السَّيْفِ : Қиличнинг занги ва кири. رَجُلٌ طَبِعٌ /
Ёмон хулқли одам
деб ҳам дейилади. Баъзилар қуйидаги оятларни ҳам шу тарзда шарҳлаганлар: أُولَئِكَ الَّذِينَ
طَبَعَ
اللَّهُ عَلَى قُلُوبِهِمْ :
Улар — Аллоҳ қалбларини табъ қилган /кирлатган кимсалардир
(47/Муҳаммад 16); كَذَلِكَ
نَطْبَعُ
عَلَى قُلُوبِ الْمُعْتَدِينَ :
Мана шундай, ҳаддан ошувчиларнинг қалбларини Биз табъ қиламиз
(10/Юнус 74). Яъни Аллоҳ уларнинг қалбларини кирлатди. Худди қуйидаги оятлар каби: كَلَّا بَلْ رَانَ عَلَى قُلُوبِهِمْ مَا كَانُوا يَكْسِبُونَ :
Йўқ, ҳақиқатда, уларнинг қилиб касб этган нарсалари қалблари устига занг бўлиб қолгандир
(83/Мутаффифин 14); أُولَئِكَ الَّذِينَ لَمْ يُرِدِ اللَّهُ أَنْ يُطَهِّرَ قُلُوبَهُمْ :
Улар — Аллоҳ қалбларини поклашни истамаган кимсалардир
طَبَعْتُ الْمِكْيَالَ : Ўлчов идишни тўлдирдим. Бундай дейилишининг сабаби шуки: чунки ўлчов идишнинг тўлдирилган бўлиши, унинг ичидагининг бир қисмини олишдан тўсувчи белги кабидир. طِبْع : Матбуъ; яъни тўлдирилган. Шоир шундай дейди:
كَرَوايا
الطِّبْعِ
هَمَّتْ بالوَحَلْ
-
296- Лойга ботган тўла мешлар каби