Ким ундан ичса, мендан эмас. Қўли билан бир ҳовуч ичган киши мустасно, ким уни тотмаса
мендандир
(2/Бақара 249). Баъзилар айтадики, Аллоҳ таолонинг وَمَنْ لَمْ يَطْعَمْهُ шаклида буюриши, егулик билан бирга бир ҳовуч сув олишдан ташқари сув ичиш ман қилинганлигига ишора қилиш учундир; худди зикр этилган кишиларнинг бир ҳовучдан ортиқ сув ичишлари ман этилгани каби. Чунки сув, агар чайналадиган бир нарса билан бирга бўлса, ейилган ҳисобланади. Агар Аллоҳ таоло وَمَنْ لَمْ يَشْرَبْهُ шаклида буюрганда эди, сув егулик ичида бўлган тақдирда, уни ичиш жоиз бўлади деган маъно келиб чиқар эди. Аммо وَمَنْ لَمْ يَطْعَمْهُ деб буюриши билан, мустасно қилинган миқдордан — у эса бир ҳовучдан иборат — ташқари ҳеч қандай тарзда сув ичиш жоиз эмаслигини баён қилди.
Пайғамбар (сав) замзам суви ҳақида айтган; إِنَّهُ
طَعَامُ
طُعْمٍ
وَشِفَاءُ سُقْمٍ :
У озиқлантирувчибирозуқадир ва касалликка шифодир
сўзи, замзам суви бошқа сувлардан фарқли ўлароқ тўйимли хусусиятга эга эканлигига ишора қилади. اِسْتَطْعَمَهُ فَأَطْعَمَهُ : Ундан таом сўради, у эса унга таом едирди. Аллоҳ буюради:
اسْتَطْعَمَا
أَهْلَهَا :
Улар иккиси қишлоқ аҳлидан егуликсўрадилар
(18/Каҳф 77); فَكُلُوا مِنْهَا
وَأَطْعِمُوا
الْقَانِعَ وَالْمُعْتَرَّ :
Гўштларидан ҳам ўзингиз енглар, ҳам сўрайдиганга ва сўрамайдиганга едиринглар