Мўминларнинг ҳаммаси ёппасига жангга чиқадиган эмасдилар. Аммо ҳар бир қабиладан биртоифанинг динни яхшилаб ўрганишлари ва қавмларига қайтиб келганларида, эҳтиёт бўлишлари умидида уларни огоҳлантиришлари учун сафарга чиқишлари керак эмасмиди?
Баъзиларга кўра طَائِفَة сўзи, бир киши ва ундан кўпроғи учун ишлатилади. Ушбу оятлар шу маънодадир: وَإِنْ
Агар мўминлардан иккитоифа ўзаро урушиб қолсалар, ўрталарини ислоҳ қилинглар
(49/Ҳужурот 9); إِذْ هَمَّتْ
طَائِفَتَانِ
مِنْكُمْ أَنْ تَفْشَلَا :
Ўшанда сизлардан иккитоифада тушкунлик ва парчаланиш аломатлари пайдо бўлган эди
(3/Оли Имрон 122). Агар طَائِفَة сўзидан кўплик кўзда тутилса, унинг бирлиги طَائِف шаклида келади. Агар ундан бирлик кўзда тутилса, бу ҳолда кўплик бўлган бу шакл бирликдан киноя бўлиши мумкин. Шунингдек, унинг رَاوِيَة, عَلاَمَة ва шунга ўхшаш исмлар каби ясалиши ҳам мумкин.
طُوفَان : Инсонни ўраб олувчи ҳар турли ҳодисадир. Ушбу оят шу маънодадир: فَأَرْسَلْنَا عَلَيْهِمُ
الطُّوفَانَ
Уларнинг устига тўфон юбордик
(7/Аъроф 133). Кейинчалик бу сўз урфда ниҳоятда кўп сув маъносида ишлатиладиган бўлди; чунки Нуҳ қавмининг бошига келган фалокат сув эди. Аллоҳ буюради: وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحًا إِلَى قَوْمِهِ فَلَبِثَ فِيهِمْ أَلْفَ سَنَةٍ إِلَّا خَمْسِينَ عَامًا فَأَخَذَهُمُ
الطُّوفَانُ
وَهُمْ ظَالِمُونَ :
Биз Нуҳни ўз қавмига юбордик, бас, у уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди. Ниҳоят, улар золим бўлган ҳолларида тўфон уларни тутди