ط ل ل
Т-л-л
طَلّ : Энг заиф ёмғир (шивалама). Бу ҳам кам таъсирли ёмғирдир. Аллоҳ буюради: فَإِنْ لَمْ يُصِبْهَا وَابِلٌ فَطَلٌّ : Кучли ёмғир ёғмаса ҳам бир шивалама ёғади (2/Бақара 265). طَلَّ اْلأَرْضَ فَهِيَ مَطْلُولَةٌ : Ерга енгил ёмғир ёғди, ёққандир. Шу маънодан, кам қадр берилганда; طُلَّ دَمُ فُلاَنٍ /Фалончи кишининг қони беҳуда кетди, дейилади. Гўё унинг изи бир шивалама ёмғирдек бўлиб қолади. Ораларидаги муносабат сабабли уйнинг харобасига ва шарпаси кўринган одамга طَلَل дейилади. أَطَلَّ فُلاَنٌ : Фалончи киши юқоридан қаради.

