ط و ع
Т-в-ъ
طَوْع : Итоат/бўйсуниш; كره /мажбурлашнинг зиддидир. Аллоҳ буюради: ثُمَّ اسْتَوَى إِلَى السَّمَاءِ وَهِيَ دُخَانٌ فَقَالَ لَهَا وَلِلْأَرْضِ اِئْتِيَا طَوْعًا أَوْ كَرْهًا قَالَتَا أَتَيْنَا طَائِعِينَ : Сўнгра тутун ҳолатдаги осмонга юзланди ва унга ҳамда Ерга: «Ихтиёрий ёки мажбурий ҳолда буйруғимга келинглар!» – деди. Улар: «Ўз ихтиёримиз билан келдик», – дедилар (41/Фуссилат 11); وَلَهُ أَسْلَمَ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ طَوْعًا وَكَرْهًا : Осмонлару ердаги барча мавжудот ихтиёрий ёки мажбурий равишда Унга бўйсунгандир (3/Оли Имрон 83).
طَاعَة ҳам طَوْع кабидир. Лекин طَاعَة кўпроқ буюрилган нарсани бажариш ва белгиланган нарса ортидан бориш маъносида ишлатилади. Аллоҳ буюради: وَيَقُولُونَ طَاعَةٌ : Итоат қиламиз, дейдилар (4/Нисо 81); طَاعَةٌ وَقَوْلٌ مَعْرُوفٌ : (Уларнинг вазифаси) итоат ва яхши сўздир (47/Муҳаммад 21); яъни итоат этинглар.
وَقَدْ طَاعَ لَهُ يَطُوعُ وَأَطَاعَهُ يُطِيعُهُ : Унга итоат этди, итоат этмоқда. Аллоҳ буюради: وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ : Пайғамбарга итоат қилинглар (64/Тағобун 12); مَنْ يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ أَطَاعَ اللَّهَ : Пайғамбарга итоат этган, Аллоҳга итоат этган бўлади (4/Нисо 80); وَلَا تُطِعِ الْكَافِرِينَ وَالْمُنَافِقِينَ : Кофирлар ва мунофиқларга итоат қилма (33/Аҳзоб 48). Аллоҳ таоло Жаброил (а.с.) ҳақида ҳам шундай буюради: مُطَاعٍ ثَمَّ أَمِينٍ : У жойда ўзига итоат қилинувчидир, ишончлидир (81/Таквир 21).
تَطَوُّع сўзининг асл маъноси — мажбурланиб итоат этишдир. Урфда эса — фарз бўлмаган, ихтиёрий равишда бажариладиган ибодатдир; худди تَنَفُّل сўзи каби. Аллоҳ буюради: فَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْرًا فَهُوَ خَيْرٌ لَهُ Ким ихтиёрий равишда яхшилик қилса, бу унинг ўзи учун яхшироқдир (2/Бақара 184). Бу оят وَمَنْ يَطَّوَّعْ خَيْرًا шаклида ҳам ўқилган.
طَوْع ўзагидан اِسْتِفَالَة вазнида бўлган اِسْتِطَاعَة сўзи — феъл ўзи туфайли вужудга келадиган нарсанинг мавжудлигидир. Муҳаққиқ олимларга кўра, бу сўз — инсон бажармоқчи бўлган феълни улар воситасида рўёбга чиқара оладиган маънолар маъносидаги исмдир. Бу эса тўрт нарсадан ташкил топади: фоилга тегишли тузилма; бажариладиган феълнинг тасаввур қилиниши; шу феълдан таъсирланишга яроқли модда; агар феъл китобат/ёзиш каби асбоб билан бажариладиган нарса бўлса — асбоб. Зеро котиб ёзувни вужудга келтира олиши учун шу тўрт нарсага муҳтож бўлади. Агар киши бу тўрт нарсадан бирига ёки бир нечтасига эга бўлмаса, فُلاَنٌ غَيْرُ مُسْتَطِيعٍ لِلْكِتَابَةِ /Фалончи кишининг хат ёзишга кучи йўқ, дейилади.
Бу тушунчанинг зидди عَجْز дир. Ожиз киши — бу тўрт нарсадан бирига ёки бир нечтасига эга бўлмаган кишидир. Қачонки бу тўрт нарсанинг ҳаммасига эга бўлса, мутлақ равишда мустатиъ/куч етказувчи бўлади; ҳаммасини йўқотганда эса мутлақ равишда ожиз бўлади. Агар уларнинг бир қисмига эга бўлиб, бошқаларига эга бўлмаса, бир жиҳатдан мустатиъ, бир жиҳатдан эса ожиз бўлади. Лекин бу ҳолатда кишини ожизлик билан сифатлаш кўпроқ мувофиқдир.
اِسْتِطَاعَة сўзи قُدْرَة дан кўра торроқ маъноликдир. Аллоҳ буюради: لَا يَسْتَطِيعُونَ نَصْرَ أَنْفُسِهِمْ : У «илоҳлар» ўзларига ҳам ёрдам берадиган кучга эга эмаслар (21/Анбиё 43); فَمَا اسْتَطَاعُوا مِنْ قِيَامٍ : Ўрнидан туришга кучлари қолмаган (51/Зориёт 45); وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا : Унга бир йўл топа оладиганларнинг Байтни ҳаж қилиши Аллоҳнинг инсонлар зиммасидаги ҳаққидир (3/Оли Имрон 97). Чунки ҳажга борадиган киши юқорида зикр этилган тўрт нарсага муҳтож бўлади. Пайғамбар (сав)нинг; الاِسْتِطَاعَةُ اَلزَّادُ وَالرَّاحِلَةُ : Иститоъа — озуқа ва уловдир. деган сўзи — эҳтиёж бўладиган асбоб/восита баёнидир. Ҳадисда бошқа унсурларнинг эмас, айнан асбобнинг зикр қилиниши шу сабабданки; чунки бу масала ақл билан билинади ва шариат тақозосига кўра ҳам бошқа унсурларсиз масъул тутилиш саҳиҳ эмасдир.
لَوِ اسْتَطَعْنَا لَخَرَجْنَا مَعَكُمْ : Агар кучимиз етганида, албатта, сизлар билан бирга йўлга чиқар эдик (9/Тавба 42) деган оят, бу ердаги куч етиши билан мол, улов ва шунга ўхшаш асбоб/воситанинг йўқлигига ишора қилади. Қуйидаги оятлар ҳам шу маънодадир: وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ مِنْكُمْ طَوْلًا أَنْ يَنْكِحَ الْمُحْصَنَاتِ الْمُؤْمِنَاتِ فَمِنْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ مِنْ فَتَيَاتِكُمُ الْمُؤْمِنَاتِ : Сизлардан ҳур мўмина аёлларга уйланишга куч етказа олмайдиган киши, қўлингиздаги мўмина жорияларингиздан (олсин) (4/Нисо 25); إِلَّا الْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ لَا يَسْتَطِيعُونَ حِيلَةً وَلَا يَهْتَدُونَ سَبِيلًا : Ҳеч нарсага кучи етмаган ва бирон чора йўлини топа олмаган эзилган эркаклар, аёллар ва болалар бу ҳукмдан мустаснодирлар (4/Нисо 98).
Машқ қилмагани сабабли бажариш кишига қийин бўладиган нарса ҳақида; فُلاَنٌ لاَ يَسْتَطِيعُ كَذَا /Фалончи киши бу ишга кучи етмаяпти, дейилади. Бу эса асбоб ёки тасаввурнинг йўқлигидан келиб чиқади. Шу билан бирга киши масъул тутилиши мумкин ва узрли ҳам ҳисобланмайди. Бу маънода Аллоҳ буюради: إِنَّكَ لَنْ تَسْتَطِيعَ مَعِيَ صَبْرًا : Аниқки, сен мен билан бирга сабр қилишга куч етказа олмайсан (18/Каҳф 67); مَا كَانُوا يَسْتَطِيعُونَ السَّمْعَ وَمَا كَانُوا يُبْصِرُونَ : На эшита олардилар, на кўра олардилар (11/Ҳуд 20); وَكَانُوا لَا يَسْتَطِيعُونَ سَمْعًا : Эшитишга куч етказа олмасдилар (18/Каҳф 101); Қуйидаги оятлар ҳам шу маънога ҳамл қилинган: وَلَنْ تَسْتَطِيعُوا أَنْ تَعْدِلُوا بَيْنَ النِّسَاءِ : Хотинлар орасида адолат қилишга қурбингиз етмайди (4/Нисо 129); إِذْ قَالَ الْحَوَارِيُّونَ يَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ هَلْ يَسْتَطِيعُ رَبُّكَ أَنْ يُنَزِّلَ عَلَيْنَا مَائِدَةً مِنَ السَّمَاءِ : Ҳаворийлар: «Эй Марям ўғли Исо, Роббинг бизга самодан бир дастурхон тушира оладими?» – деган эдилар (5/Моида 112). Айтилишича, ҳаворийлар буни Аллоҳ ҳақидаги билимлари ҳали мустаҳкамланмасдан олдин айтган эдилар. Баъзилар эса ҳаворийлар бу сўзлари билан Аллоҳ таолонинг самодан дастурхон туширишга кучи етиш-етмаслигини эмас, балки илоҳий ҳикмат бунга қарор қилишни исташ-истамаслигини назарда тутганлар, деб айтади.
Баъзиларга кўра эса يَسْتَطِيعُ ва يُطِيعُ сўзлари бир маънолидир; هَلْ يَسْتَطِيعُ деган оят ибораси ҳам هَلْ يُجِيبُ؟ : Аллоҳ жавоб берарми? маъносидадир. Худди қуйидаги оят каби: مَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ حَمِيمٍ وَلَا شَفِيعٍ يُطَاعُ : Золимлар учун на дўст, на итоат қилинадиган шафоатчи бўлади (40/Ғофир 18); яъни жавоб бериладиган/тингланадиган шафоатчи. Сўз юритилаётган оят шундай ҳам ўқилган: هَلْ تَسْتَطِيعُ رَبَّكَ ; яъни Роббингдан сўрай оласанми? Худди сен шундай деганинг каби: هَلْ تَسْتَطِيعُ اْلأَمِيرَ أَنْ يَفْعَلَ كَذَا : Амирдан шу ишни қилишни сўрай оласанми?.
فَطَوَّعَتْ لَهُ نَفْسُهُ قَتْلَ أَخِيهِ : Нафси унга биродарини ўлдиришга ундаб қўйди (5/Моида 30) деган оят худди; أَسْمَحَتْ لَهُ قَرِينَتُهُ، وَانْقَادَتْ لَهُ، وَسَوَّلَتْ деган сўзлар кабидир. طَوَّعَتْ феъл шакли أَطَاعَتْ шаклидан кўра муболағалироқдир. طَوَّعَتْ لَهُ نَفْسُهُ сўзи эса تَأَبَّتْ عَنْ كَذَا نَفْسُهُ /Унинг нафси шу нарсадан бош тортди, сўзининг қаршисидир.
تَطَوَّعَ كَذَا : Шу нарсани ихтиёрий равишда ўз зиммасига олди. Аллоҳ буюради: وَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْرًا فَإِنَّ اللَّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ : Ким ихтиёрий равишда бир яхшилик қилса, билсинки, Аллоҳ унинг мукофотини беради ва қилганини билади (2/Бақара 158); الَّذِينَ يَلْمِزُونَ الْمُطَّوِّعِينَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ فِي الصَّدَقَاتِ ...: Садақа беришда кўнгилдан иш тутган мўминларга таъна тошини отувчилар (9/Тавба 79). Баъзиларга кўра طَاعَتْ ва تَطَوَّعَتْ феъл шакллари бир хил маънодадир. Худди шунингдек اِسْتَطَاعَ ва اِسْطَاعَ феъл шакллари ҳам бир маънолидир. Аллоҳ буюради: فَمَا اسْطَاعُوا أَنْ يَظْهَرُوهُ وَمَا اسْتَطَاعُوا لَهُ نَقْبًا : На уни ошиб ўта олдилар, на уни тешишга куч етказа олдилар (18/Каҳф 97).