غ ر و
Ғ-р-в
غَرِيَ بِكَذَا ; яъни, фалон нарсага берилиб кетди ва унга ёпишди. Бунинг асли — унинг воситасида ёпиштириладиган маънодаги غِرَاء /елим ўзагидан келиб чиққандир. وَقَدْ أَغْرَيْتُ فُلاَنًا بِكَذَا : Фалон кишини фалон нарсага рағбатлантирдим деган сўз худди; أَلْهَجْتُ بِهِ деган сўзга ўхшашдир. Аллоҳ буюради: فَأَغْرَيْنَا بَيْنَهُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ : То қиёмат кунигача улар орасига адоват ва нафратни солиб қўйдик (5/Моида 14); لَئِنْ لَمْ يَنْتَهِ الْمُنَافِقُونَ وَالَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ وَالْمُرْجِفُونَ فِي الْمَدِينَةِ لَنُغْرِيَنَّكَ بِهِمْ ثُمَّ لَا يُجَاوِرُونَكَ فِيهَا إِلَّا قَلِيلًا : Агар мунофиқлар, дилларида иллат бўлган кимсалар ва Мадинада иғво тарқатувчилар бундан тийилмасалар, қасамки, сизни уларга қарши қўзғатиб қўямиз; сўнгра улар сизнинг атрофингизда жуда оз вақтдан ортиқ тура олмайдилар (33/Аҳзоб 60).

