غ س ق
Ғ-с-қ
غَسَقُ اللَّيْلِ : Кечанинг ниҳоятда қоронғи бўлиши. Аллоҳ буюради: أَقِمِ الصَّلَاةَ لِدُلُوكِ الشَّمْسِ إِلَى غَسَقِ اللَّيْلِ : Қуёш оғишидан то тун қоронғилашишигача намоз ўқи (17/Исро 78). غَاسِق : Қоронғи кеча. وَمِنْ شَرِّ غَاسِقٍ إِذَا وَقَبَ : Қоронғилиги чўккан пайтдаги кечанинг ёмонлигидан (113/Фалақ 3). Бу худди طَارِق каби, кечаси келадиган фалокат маъносидадир. Баъзиларга кўра, оятда кўзда тутилган нарса — тутилиб қорайган ойдир. غَسَّاق : Дўзах аҳлининг терисидан томадиган нарса/йирингга айтилади: إِلَّا حَمِيمًا وَغَسَّاقًا : Фақат қайноқ сув ва йиринг тотадилар (78/Набаъ 25).

