ذ ك ر
З-к-р
ذِكْر : Баъзан бу калима билан инсон эришган билимларни ўзи орқали сақлаб тура оладиган нафснинг бир ҳолати кўзда тутилади. Худди حِفْظ калимаси каби; лекин حِفْظ билимни эгаллаш, ذِكْر эса ўша билимни ёдга келтириш маъносида ишлатилади. Баъзан эса у билан бирор нарсанинг қалбга келиши ёки айтилган сўз кўзда тутилади. Шунинг учун зикрнинг икки қисмга бўлиниши айтилади: қалб билан зикр; тил билан зикр. Уларнинг ҳар бири ҳам икки қисмга бўлинади: унутилган нарсани зикр қилиш/эслаш; унутилган нарсани эмас, балки хотирада мавжуд бўлиб турганини зикр қилиш.
Ҳар айтилган сўзга ҳам ذِكْر дейилади. Тил билан зикрга мисол: لَقَدْ أَنْزَلْنَا إِلَيْكُمْ كِتَابًا فِيهِ ذِكْرُكُمْ : Дарҳақиқат, сизларга бир китоб нозил қилдикки, унда фақат эслатма ва огоҳлантиришингиз бордир (21/Анбиё 10); وَهَذَا ذِكْرٌ مُبَارَكٌ أَنْزَلْنَاهُ : Бу — Биз нозил қилган муборак бир Зикрдир (21/Анбиё 50); هَذَا ذِكْرُ مَنْ مَعِيَ وَذِكْرُ مَنْ قَبْلِي : Мана бу мен билан бирга бўлганларнинг зикри ва мендан олдингиларнинг ҳам зикри (21/Анбиё 24); أَ أُنْزِلَ عَلَيْهِ الذِّكْرُ مِنْ بَيْنِنَا : Ўша Зикр бизнинг орамиздан унга нозил қилиндими? (38/Сод 8); яъни Қуръон.
ص وَالْقُرْآنِ ذِي الذِّكْرِ : Сод. Зикр/пандга тўла Қуръонга қасам (38/Сод 1); وَإِنَّهُ لَذِكْرٌ لَكَ وَلِقَوْمِكَ : Ҳақиқат шуки, бу Қуръон сен ва қавминг учун бир зикрдир (43/Зухруф 44); яъни сен ва қавминг учун бир шарафдир/иззатдир. فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ : Агар билмасангиз, Зикр аҳлидан сўранглар (16/Наҳл 43); яъни олдинги Китоб аҳлидан. قَدْ أَنْزَلَ اللَّهُ إِلَيْكُمْ ذِكْرًا * رَسُولاً : Аллоҳ сизларга бир Зикр нозил қилди * Бир элчи (65/Талоқ 10-11).
Баъзиларга кўра, كَلِمَة сўзи Ҳазрати Исонинг бир сифати бўлганидек, оятдаги ذِكْر калимаси ҳам Ҳазрати Муҳаммаднинг бир сифатидир. Зеро, олдинги илоҳий китобларда унинг келиши хушхабар қилинган. Бунга кўра, رَسُولاً калимаси ذِكْرًا калимасидан бадал бўлади.
Баъзиларга кўра эса, رَسُولاً калимаси ذِكْرًا билан мансубдир. Гўё Аллоҳ таоло шундай деган каби бўлади: “ قَدْ أَنْزَلْنَا إِلَيْكُمْ كِتَابًا ذَاكِرًا رَسُولاً يَتْلُو : Сизларга Аллоҳнинг очиқ-ойдин оятларини ўқувчи Элчини зикр қилувчи бир Китоб нозил қилдик.” Бу худди мана бу оятга ўхшайди: أَوْ إِطْعَامٌ فِي يَوْمٍ ذِي مَسْغَبَةٍ * يَتِيماً : Ёки очарчилик кунида таом бериш * Бир етимни (90/Балад 14-15). يَتِيماً калимаси إِطْعَامٌ масдари билан мансуб бўлган.
Унутилган нарсани зикр қилиш/эслашга мисол: فَإِنِّي نَسِيتُ الْحُوتَ وَمَا أَنْسَانِيهُ إِلاَّ الشَّيْطَانُ أَنْ أَذْكُرَهُ : Мен балиқни унутибман! Албатта, уни сенга эслатишимни ёддан чиқарган шайтондан бошқаси эмасдир (18/Каҳф 63).
Қалб ва тил билан бирга бўлган зикрга мисол: فَاذْكُرُوا اللّهَ كَذِكْرِكُمْ آبَاءَكُمْ أَوْ أَشَدَّ ذِكْرًا : Ота-боболарингизни эслаганингиздек, ҳатто ундан-да кучлироқ эслаш билан Аллоҳни эсланглар (2/Бақара 200); فَاذْكُرُوا اللهَ عِنْدَ الْمَشْعَرِ الْحَرَامِ وَاذْكُرُوهُ كَمَا هَدَاكُمْ : Машъар ул-Ҳаромда Аллоҳни зикр қилинглар. Уни, У сизларга кўрсатганидек эсланглар (2/Бақара 198); وَلَقَدْ كَتَبْنَا فِي الزَّبُورِ مِنْ بَعْدِ الذِّكْرِ أَنَّ اْلأَرْض يَرِثُهَا عِبَادِيَ الصَّالِحُونَ : Дарҳақиқат, Зикрдан сўнг Забурда ҳам: “Ерга, албатта, солиҳ бандаларим ворис бўлади”, деб ёзган эдик (21/Анбиё 105); яъни олдинги Китобдан сўнг.
هَلْ أَتَى عَلَى اْلإِنْسَانِ حِينٌ مِنَ الدَّهْرِ لَمْ يَكُنْ شَيْئًا مَذْكُورًا : Инсон устидан, у ҳали эсга олинувчи бир нарса бўлмаган узун бир муддат ўтмадими? (76/Инсон 1). Яъни инсон, гарчи Аллоҳ таолонинг илмида мавжуд бўлса-да, ўз зоти билан вужудга келган эмас эди. أَوَلا يَذْكُرُ اْلإِنْسَانُ أَنَّا خَلَقْنَاهُ مِنْ قَبْلُ وَلَمْ يَكُ شَيْئًا : Инсон илгари ҳеч нарса эмас пайтида ўзини қандай яратганимизни ўйламайдими? (19/Марям 67). Яъни, қайта тирилишни инкор қилган киши, йўқдан бор қилинганини ўйламайдими, шу билан қайта тирилишига далил келтирса эди!
Мана бу оятлар ҳам шу маънодадир: قُلْ يُحْيِيهَا الَّذِي أَنْشَأَهَا أَوَّلَ مَرَّةٍ : Айт: “Уларни йўқдан бор қилган Зот, (қайта) ҳаёт (ҳам) беради (36/Ёсин 79); وَهُوَ الَّذِي يَبْدَأُ الْخَلْقَ ثُمَّ يُعِيدُهُ : Яратишни бошлаб, сўнгра уни қайтарадиган ҳам Удир (30/Рум 27).
وَلَذِكْرُ اللهِ أَكْبَرُ : Аллоҳни зикр қилмоқ албатта улуғроқдир (29/Анкабут 45); яъни Аллоҳнинг бандасини ёдга олиши, банданинг Уни ёдга олишидан улуғроқдир. Бу эса Аллоҳ таолони кўп зикр қилишга бир рағбатдир.
ذِكْرىَ : Кўп ёдга олиш. Бу калима ذِكْر калимасидан кўра муболағалироқдир. رَحْمَةً مِنَّا وَذِكْرَى لِأُوْلِي الْأَلْبَابِ : Унга биздан бир раҳмат ва ақл эгаларига бир эслатма сифатида (38/Сод 43); وَذَكِّرْ فَإِنَّ الذِّكْرَى تَنْفَعُ الْمُؤْمِنِينَ : Эслат, зеро эслатма мўминларга манфаат келтиради (51/Зориёт 55). ذِكْرىَ калимаси булардан бошқа кўплаб оятларда ҳам учрайди.
تَذْكِرَة : Бирор нарса ўзи билан эслатиладиган нарсадир. Бу калима دَلاَلَة ва أَمَارَة калималаридан кўра кенгроқ қамровлидир: فَمَا لَهُمْ عَنِ التَّذْكِرَةِ مُعْرِضِينَ : Уларга нима бўлдики, панд бериб ўйлантирувчи нарсадан юз ўгирмоқдалар? (74/Муддассир 49); كَلا إِنَّهَا تَذْكِرَةٌ : Дарҳақиқат, у бир эслатмадир (80/Абаса 11); яъни Қуръон. ذَكَّرْتُهُ كذا : Фалон нарсани унга эслатдим. وَذَكِّرْهُمْ بِأَيَّامِ اللّهِ : Уларга Аллоҳнинг кунларини (ўтмишдаги халқлар бошига келган воқеаларни) эслат! (14/Иброҳим 5); أَنْ تَضِلَّ إْحْدَاهُمَا فَتُذَكِّرَ إِحْدَاهُمَا اْلأُخْرَى : Токи аёллардан бири адашса, бошқаси унга эслатсин (2/Бақара 282). Баъзилар оятни; бири (иккинчисига) қийматини қайта эслатади, деб шарҳлайди. Баъзиларга кўра эса, оятнинг маъноси шудир: ҳукм чиқаришда аёллардан бири иккинчисини эркак ўрнига қўяди.
Баъзи олимлар; فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ : Мени эсланглар, Мен ҳам сизни эслайман (2/Бақара 152) ояти билан اذْكُرُوا نِعْمَتِيَ الَّتِي أَنْعَمْتُ عَلَيْكُمْ : Сизга берган неъматимни эсланглар (2/Бақара 40) ояти орасидаги фарқ ҳақида шундай деганлар: اذْكُرُونِي ояти, Аллоҳ таолони танишда устун бир қувватга эга бўлган Ҳазрати Муҳаммаднинг саҳобаларига хитоб қилмоқда ва воситасиз тарзда Аллоҳни ёдга олишларини буюрмоқда. اذْكُرُوا نِعْمَتِي ояти эса, фақат берган неъматлари орқали Аллоҳни биладиган бани Исроилга хитоб қилмоқда; уларни Аллоҳнинг неъматларини ўйлашга ва улар воситасида Унинг маърифатига етишишга буюрмоқда.
ذَكَر /Эркак: Урғочининг зиддидир: وَلَيْسَ الذَّكَرُ كَاْلأُنْثَى : Эркак қиз каби эмас (3/Оли Имрон 36); آلذَّكَرَيْنِ حَرَّمَ أَمِ اْلأُنثَيَيْنِ : Икки эркакни ҳаром қилдими, ёки икки урғочиними? (6/Анъом 144). Бу калиманинг кўплиги ذُكُور ва ذُكْرَان шаклида келади: ذُكْرَاناً وَإِنَاثاً : Ҳам эркаклар, ҳам урғочилар (42/Шуро 50). ذَكَر киноя йўли билан маълум бир аъзо [эркак таносил аъзоси] маъносида ҳам ишлатилади. مُذْكِر : Эркак (ўғил) туғадиган аёл. مِذْكَار : Доим эркак (ўғил) туғадиган аёл. نَاقَةٌ مُذَكَّرَةٌ : Гавдаси йирик бўлгани сабабли эркак туяга ўхшайдиган урғочи туя. Эркакка ўхшатилиб; سَيْفٌ ذُو ذُكْرٍ وَمُذَكَّرٌ : ўткир қилич, дейилади. ذُكُورُ اْلبَقْلِ : Йирик (йўғон) кўкатдир.