ح ب ب
Ҳ-б-б
حَبّ ва حَبَّة сўзлари буғдой ва арпа каби озиқ-овқат маҳсулотларининг донлари учун ишлатилади. حِبّ ва حِبَّة эса хушбўй ўсимликларнинг уруғларини англатади. Аллоҳ буюради: كَمَثَلِ حَبَّةٍ أنبَتَتْ سَبْعَ سَنَابِلَ فِي كُلِّ سُنْبُلَةٍ مِئَةُ حَبَّةٍ Ҳар бир бошоғи юз донали еттита бошоқ ўстирган бир уруғ донасига ўхшайди (2/Бақара 261); وَلاَ حَبَّةٍ فِي ظُلُمَاتِ اْلأرْضِ ернинг қоронғу қаърларидаги ҳар бир уруғ (6/Анъом 59); إِنَّ اللّهَ فَالِقُ الْحَبِّ وَالنَّوَى Донни ва уруғни ёриб чиқарувчи Аллоҳдир (6/Анъом 95); فَأنبَتْنَا بِهِ جَنَّاتٍ وَحَبَّ الْحَصِيدِ У билан боғларни ва ўриладиган донли экинларни ундирдик (50/Қоф 9); яъни: буғдой ва унга ўхшаш ўриладиган нарсалар.
Ҳадисда эса шундай дейилган: كَمَا تَنْبُتُ الْحِبَّةُ فِي حَمِيلِ السَّيْلِ Сел оқизиб келган уюмда ёввойи райҳон уруғи унганидек.
حِبٌّ эса, муҳаббати ҳаддан ташқари бўлган кишидир (кимдир томонидан жуда севиладиган кишидир). حَبَب эса, тишларнинг донлар каби текис тизилишидир. Сув учун ишлатиладиган حُبَاب : сўзи сув юзидаги ялтироқ доначалар (кўпиклар) деганидир. Бу ҳам бир ўхшатишдир.حَبَّةُ اْلقَلْبِ қалбнинг донаси (уруғи, ичи) ибораси қалбнинг шакл жиҳатидан донга ўхшатилиши эътиборга олиниб айтилган.
حَبَبْتُ فُلاُناً ибораси эса, асл маъноси жиҳатидан, унинг қалб донасига тегдим деганидир. Бу худди, شَغَفْتُهُ Бутун вужудим билан севдим, كَبَدْتُه бутун бағрим билан севдим, ва فَأدْتُهُ бутун кўнглим билан севдим кабидир. أحْبَبْتُ فُلاَنًا дейиш эса, қалбимни унинг муҳаббатига нишон қилдим маъносини англатади, лекин урфда مَحْبوُب сўзи مُحَبّ ўрнида ишлатилган. Шунингдек, حَبَبْتُ феъли ҳам أحْبَبْتُ феъли ўрнида ишлатиладиган бўлган. مَحَبَّة эса, яхши деб билган ёки яхши деб ўйлаган нарсангни исташдир. Бу уч хил бўлади:
1. Лаззат учун муҳаббат/севги. Эркакнинг аёлни севиши каби. وَيُطْعِمُونَ الطَّعَامَ عَلَى حُبِّهِ مِسْكِيناً Улар таомни яхши кўриб турганлари ҳолда, уни едирадилар (76/Инсон 8) ояти ҳам шу маънодадир.
2. Манфаат учун муҳаббат. Ўзидан фойдаланиладиган нарсаларни севиш каби. وَأُخْرَى تُحِبُّونَهَا نَصْرٌ مِنَ اللَّهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ Сизлар яхши кўрадиган яна бошқа бир нарса бор. Аллоҳ томонидан бўладиган ғалаба ва яқин фатҳ (61/Соф 13) ояти шу турдаги муҳаббатни таърифлайди.
3. Фазилат учун муҳаббат: илм аҳлининг илм учун бир-бирларини севишлари каби.
Баъзан Аллоҳ таолонинг: فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أنْ يَتَطَهَّرُوا У ерда гуноҳлардан покланишни ёқтирадиган кишилар бордир (9/Тавба 108) сўзидаги муҳаббат исташ шаклида шарҳланган, лекин бу тўғри эмас. Ҳозиргина ўтганидек, муҳаббат исташдан кўра кучлироқ нарсадир. Шунга кўра, ҳар бир муҳаббат бир истакдир, лекин ҳар бир истак муҳаббат эмас. Аллоҳ таолонинг إِنِ اسْتَحَبُّوا الْكُفْرَ عَلَى اْلإِيمَانِ эй мўминлар, агар ота-оналарингиз ва ака-укаларингиз куфрни иймондан устун кўрсалар (9/Тавба 23) сўзи эса, агар уни унга афзал билсалар, деганидир.
اِسْتِحْبَاب нинг ҳақиқати эса, инсоннинг бир нарсада уни севдирадиган жиҳатни излашидир. Оятда феълнинг عَلَى билан ўтимли қилиниши унга إيِثَار (афзал кўриш) маъносини берган. Аллоҳ таолонинг: وَأمَّا ثَمُودُ فَهَدَيْنَاهُمْ فَاسْتَحَبُّوا الْعَمَى عَلَى الْهُدَى Самуд қавмига келсак, уларни тўғри йўлга ҳидоят қилдик; лекин улар кўрликни ҳидоятдан афзал кўрдилар (41/Фуссилат 17) ва: فَسَوْفَ يَأْتِي اللّهُ بِقَوْمٍ يُحِبُّهُمْ وَيُحِبُّونَهُ Яқинда Аллоҳ шундай бир қавмни келтирадики, Аллоҳ уларни севади, улар ҳам Уни севадилар (5/Моида 54) оятлари ҳам шу маънога ишора қилади. Шунга кўра, Аллоҳ таолонинг бандасини севиши уни неъматлар билан сийлашидир; банданинг Уни севиши эса, Унинг ҳузурида нажот исташидир.
Аллоҳ таолонинг: إِنِّي أحْبَبْتُ حُبَّ الْخَيْرِ عَنْ ذِكْرِ رَبِّي Дарҳақиқат, мен хайр (мол) муҳаббатига, улар Роббимни зикр қилишни таъминлагани учун, берилиб кетдим (38/Сод 32) оятининг маъноси эса, мен отларни хайрни севганим учун севдим, деганидир. Аллоҳ таолонинг: إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ Ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ тавба қилувчиларни ва покланувчиларни севади, (2/Бақара 222) сўзига келсак, бу, уларга савоб бериб, уларни неъматлар билан сийлайди, деганидир.
Яна буюрган: لاَ يُحِبُّ كُلَّ كَفَّارٍ أثِيمٍ Аллоҳ (ҳаромда исрор қиладиган) ҳеч бир гуноҳкор кофирни севмайди (2/Бақара 276). Аллоҳ таолонинг: وَاللَّهُ لاَ يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ Аллоҳ кибрли, ўзига берилган нарсалар билан мақтанадиганларни севмайди (57/Ҳадид 23) сўзи эса, сўз юритилаётган кишининг гуноҳларга ботгани ва бу ишни давом эттиргани сабабли тавба қилмаган ҳисобланишига, тавба қилмагач, Аллоҳ таоло уни тавба қилувчилар ва покланувчиларга ваъда қилган муҳаббати билан севмаслигига диққат тортади. Аллоҳ менга буни севдирди дейиш эса, وَلَكِنَّ اللَّهَ حَبَّبَ إِلَيْكُمُ اْلإِيمَانَ лекин Аллоҳ сизларга иймонни суюкли қилди (49/Ҳужурот 7) оятидаги кабидир.
وَأحَبَّ اْلَبعِيرُ ибораси эса, ҳайвоннинг бир жойга ўрганиб қолиб, у ердан кетмаслигидир. Гўё у турган жойини севгани учун ўша ерда тўхтаб қолгандек. حَبَابُكَ أنْ تَفْعَلَ كَذَا иборасига келсак, сенинг муҳаббатинг мақсади (етиб борадиган энг сўнгги нуқтаси) шудир деганидир.