ح و ط
Ҳ-в-т
حَائِط : Бирон жойни ўраб турувчи девордир. إِحَاطَة эса икки маънода ишлатилади:
Биринчиси: Жисмлар учун ишлатилади. أحَطْتُ بِمَكَانٍ كَذَا Фалон жойнинг атрофини ўрадим дейилгани каби. Шунингдек, ҳимоя қилиш маъносида ҳам ишлатилади: إِنَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ مُحِيطٌ Билгинки, У ҳар нарсани ҳар томондан қамраб олгандир (41/Фуссилат 54) ояти каби. Яъни, уни ҳар томондан ҳимоя қилувчидир. Бирон нарсадан қуршаб олиниш/тўсилиш маъносида ҳам ишлатилади. إِلاَّ أنْ يُحَاطَ بِكُمْ Ҳаммангиз бирга қуршаб олинишингиздан ташқари (12/Юсуф 66) ояти каби. Яъни: Ушланиб қолишингиз бундан мустасно.
وَأحَاطَتْ بِهِ خَطِيـئَتُهُ Гуноҳи томонидан қамраб олинса (2/Бақара 81) ояти эса истиора сифатида янада таъсирлироқдир; шундайки: инсон бирон гуноҳ қилиб, унда исрор этса, бу уни каттароғини қилишга етаклайди; шу тарзда, қалби муҳрланмагунча, каттароғи томон илгарилайверади; бундан кейин уни қилмасдан туролмайди. اِحْتِيَاط эса ичида حِيَاطَة, яъни сақланиш бўлган нарсани ишлатишдир.
Иккинчиси: Илм учун ишлатилади. Аллоҳ таолонинг: أحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْماً Ҳар нарсани илми билан иҳота қилгандир (65/Талоқ 12); إِنَّ اللّهَ بِمَا يَعْمَلُونَ مُحِيطٌ Ҳеч шубҳасиз, Аллоҳнинг илми уларнинг қилаётганларини қамраб олгандир (3/Оли Имрон 120); إِنَّ رَبِّي بِمَا تَعْمَلُونَ مُحِيطٌ Роббим, шубҳасиз, сизнинг қилаётганларингизни қамраб олувчидир (11/Ҳуд 92). Бирон нарсани илм жиҳатидан иҳота қилиш; унинг мавжудлигини, турини, миқдорини ва сифатини; ўзи ва яратилиши билан нима кўзланганини; нима билан бўлганини ва нима сабабли бўлганини билишдир. Бу эса Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким учун мумкин эмасдир.
Аллоҳ буюради: بَلْ كَذَّبُوا بِمَا لَمْ يُحِيطُوا بِعِلْمِهِ Аксинча, улар илмини эгаллаб ололмаган нарсани ёлғонга чиқардилар (10/Юнус 39); Аллоҳ бундай илм уларнинг қўлидан келмаслигини баён қилди. Ҳазрати Мусонинг ҳамроҳи ҳам: وَكَيْفَ تَصْبِرُ عَلَى مَا لَمْ تُحِطْ بِهِ خُبْراً Сабабларини эгаллай олмаган ҳодисалар қаршисида қандай сабр қиласан (18/Каҳф 68) деб, ҳақиқий маънодаги сабр фақат бирон нарсани илм жиҳатидан иҳота қилгандан кейингина бўлиши мумкинлигига эътибор қаратди. Бу эса қийиндир; фақат илоҳий файз билангина рўёбга чиқиши мумкин. Аллоҳ буюради: وَظَنُّوا أنَّهُمْ أُحِيطَ بِهِمْ Тамомила қуршаб олинганларини гумон қилган пайтларида (10/Юнус 22); бу қудрат жиҳатидан иҳотадир.
Аллоҳ таолонинг: وَأُخْرَى لَمْ تَقْدِرُوا عَلَيْهَا قَدْ أحَاطَ اللَّهُ بِهَا Бундан бошқа сизлар қодир бўлмаган, лекин Аллоҳ сизлар учун иҳота қилиб қўйган ўлжалар ҳам бордир (48/Фатҳ 21) сўзи ҳам шунга ўхшашдир. Аллоҳ таолонинг: وَإِنِّيَ أخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍ مُحِيطٍ Аммо мен сизларнинг ҳисобингизга ҳар тарафдан ўраб олувчи қиёмат кунининг азобидан қўрқаман (11/Ҳуд 84) сўзи ҳам шу маънодадир.