ح ي ن
Ҳ-й-н
حِين : Бирор нарсанинг етишиши ва вужудга келиши учун керак бўладиган вақтидир. Ўзи ноаниқлик маъносини билдиради; изофа орқали аниқлик касб этади. Аллоҳ буюради: وَلاَتَ حِينَ مَنَاصٍ Аммо энди, қочиб қутулиш вақти эмас эди (38/Сод 3) оятидаги каби.
حِينٌ шаклида айтилганда эса, бир неча маънога келади: Ажал/белгиланган вақт учун ишлатилади; فَمَتَّعْنَاهُمْ إِلَى حِينٍ Биз ҳам уларни маълум бир муддатгача ҳаётдан баҳраманд қилдик (37/Соффат 148) оятидаги каби. Йил учун ишлатилади; تُؤْتِي أُكُلَهَا كُلَّ حِينٍ بِإِذْنِ رَبِّهَا У дарахт Роббисининг изни билан ҳар доим мева беради (14/Иброҳим 25) оятидаги каби. Вақт оралиқлари учун ишлатилади: حِينَ تُمْسُونَ وَحِينَ تُصْبِحُونَ Бас, тунга кирган пайтингизда ва тонгга кирган пайтингизда (30/Рум 17) оятидаги каби.
Мутлақ вақт учун ҳам ишлатилади; هَلْ أَتَى عَلىَ اْلإِنْسَانِ حِينٌ مِنَ الدَّهْرِ Инсон эсга олгулик бир нарса бўлмасидан аввал, узоқ замондан бир муддат ўтмадими? (76/Инсон 1); وَلَتَعْلَمُنَّ نَبَأَهُ بَعْدَ حِينٍ Унинг хабарларининг ростлигини бир муддатдан сўнг жуда яхши биласизлар (38/Сод 88). Демак, у нима билан боғлиқ ҳолда ишлатилган бўлса, ўша нарса билан изоҳланиши лозим бўлади.
عَامَلْتُهُ مُحَايَنَة Вақти-вақти билан у билан ишладим деганидир. أحْيَنْتُ بِالْمَكَانِ Бир жойда бир муддат яшаш маъносини англатади. حَانَ حِينُ كَذَا Фалон нарсанинг вақти яқинлашди деганидир. حَيَّنْتُ الشَّيْءَ : Бирор нарсага бир вақт ажратиш/белгилаш маъносини англатади. حِين сўзи ўлим вақти маъносини ҳам англатади.