ح ج ر
Ҳ-ж-р
حَجَر (тош) — маълум бўлган қаттиқ моддадир. Кўплиги أحْجَار ва حِجَارَة дир. Аллоҳ буюради: وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ Ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлган (2/Бақара 24). Дейиладики: бу ердаги حِجَارَةٌ олтингугурт тоши деганидир. Бевосита тошнинг ўзидир, деганлар ҳам бор. Бу ибора билан сўз юритилаётган оловнинг улканлигига эътибор қаратилган. Шунингдек, у олов дунё оловидан фарқли ўлароқ одам ва тош билан ёнишига ишора қилинган. Дунё олови ёнганидан кейин тошга бир оз таъсир қилса-да, тошлар билан ёниши мумкин эмас. Баъзилар эса, бу ердаги тош сўзи билан ҳақни қабул қилишда тошдек қаттиқ туриб қаршилик кўрсатувчилар назарда тутилган, дейдилар. Бу ҳолда улар Аллоҳ таолонинг: فَهِيَ كَالْحِجَارَةِ أوْ أشَدُّ قَسْوَةً Энди улар тошдек, ҳатто тошдан ҳам қаттиқроқдирлар, (2/Бақара 74) оятида зикр қилган кимсалар каби бўлади.
حَجَر ва تَحْجِير — бир жойнинг атрофига тош қўйишдир. Бу маънода حَجَرْتُهُ حَجَرًا، فَهُوَ مَحْجُور ، حَجَّرْتُهُ تَحْجِيرًا فَهُوَ مُحَجَّرٌ дейилади. Тошлар атрофини ўраб турган нарсага эса حِِجْرًا деб ном берилади. Худди шунингдек, Каъбанинг тошлик қисмига ҳам, Самуд қавмининг юртига ҳам حِجْر деб ном берилган. Аллоҳ буюради: كَذَّبَ أصْحَابُ الحِجْرِ الْمُرْسَلِينَ Ҳижр водийси эгалари ҳам ҳақиқатан пайғамбарларни ёлғончига чиқарган эдилар (15/Ҳижр 80).
Тошда бир нарсани ичига олиб сақловчи хусусият маъноси ҳам мулоҳаза қилинганидан, шундан келиб чиқиб ақлга ҳам حِجْرٌ дейилган. Чунки инсон ақл туфайли нафси хоҳлаган ҳар нарсани қилишдан ўзини сақлаш имконига эга бўлади. Аллоҳ буюради: هَلْ فِي ذَلِكَ قَسَمٌ لِذِي حِجْرٍ Мана шу нарсаларда ақл эгалари учун етарли қасам борми? (89/Фажр 5).
Ал-Муборрад айтади: Отнинг урғочисига қорнида боласини кўтариб, уни асраганлиги учун حِجْرٌ деб ном берилган.
حِجْر : ҳаром қилиниб, ҳимоя остига олинган нарсадир. Аллоҳ буюради: وَقَالُوا هَـذِهِ أنْعَامٌ وَحَرْثٌ حِجْرٌ Бу ҳайвонлар ва экинлар ман қилингандир дедилар (6/Анъом 138); وَيَقُولُونَ حِجْراً مَحْجُوراً Сизлар афв ва жаннатдан маҳрумсизлар, дейдилар (25/Фурқон 22). Жоҳилият даврида киши ўзи қўрққан бирор кимсага дуч келганда шундай дер эди.
Аллоҳ таоло кофирлар фаришталарни кўрганларида, буни айтиш ўзларига фойда келтиради деб ўйлаганлари учун шундай айтишларини хабар қилмоқда. Аллоҳ буюради: وَجَعَلَ بَيْنَهُمَا بَرْزَخاً وَحِجْراً مَحْجُوراً Аммо бу икки хил сувнинг бир-бирига аралашиб кетишини тўсадиган тўсиқ/очилмас парда қилиб қўйди (25/Фурқон 53); яъни: кўтарилиши ва бартараф этилиши имкони бўлмаган тўсиқ. وَفُلاَنٌ فِي حَجْرِ فُلاَنٍ ибораси эса кишининг ҳам молиявий тасарруфларида, ҳам бошқа кўп ишларида назорат остида эканини англатади. Кўплиги حُجُورٌ дир. Аллоҳ буюради: وَرَبَائِبُكُمُ اللاََّتِي فِي حُجُورِكُم уйларингиздаги ўгай қизларингиз (4/Нисо 23).
حِجْرُ اْلقَمِيصِ да ҳам бир нарса сақланиши мақсадида қўйиладиган жой маъноси бор. Тош эслатадиган хусусиятлардан бири унинг думалоқлигидир. Шу жиҳатдан حُجِرَتْ عَيْنُ اْلفَرَسِ дейиладики, бу — отнинг кўзлари атрофини безак билан безашдир. Ой ҳақида حُجِّرَ اْلقَمَرُ дейилади, бу унинг атрофида доира ҳосил бўлди деганидир.
حَجُّورَة — болаларнинг думалоқ доира чизиб ўйнайдиган ўйинидир. مَحْجِرُ الْعَيْنِ кўз косаси, уяси ибораси ҳам шундандир. تَحَجَّرَ كَذَا ибораси қотиб, тошдек бўлди маъносини билдиради. أحْجَار : Бану Тамим қабиласининг бир неча уруғидир. Улардан баъзиларининг номлари جَنْدَل, حِجْر ва صَخْر бўлганлиги учун шу ном билан аталганлар.