ح ط ط
Ҳ-т-т
حَطّ бирор нарсани баландликдан пастга туширишдир. حَطَطْتُ الرِّجْلَ оёқни юқорида турган ҳолатидан пастга туширишдир. جَارِيَةٌ مَحْطُوطَةُ الْمَتْنَيْنِ яъни: ҳар икки ёни бир хил, тип-текис бўлган қиз; ҳар икки томони на бир-биридан фарқли, на ичкарига ботган. Яъни: орқаси, тип-текис бўлган. Аллоҳ таолонинг: وَقُولُوا حِطَّةٌ ва бизни афв эт, деб айтинглар (2/Бақара 58) сўзи эса, Исроил ўғилларига айтиш буюрилган бир калимадир. Маъноси: гуноҳларимизни мағфират эт, деганидир. Баъзилар эса дейди: маъноси, тўғри сўзланг, деганидир.

