أ ب و
А-б-в
أبٌ : Ота деганидир. Бирор нарсанинг ихтиро қилиниши, ислоҳ этилиши ёки зоҳир бўлишига сабабчи бўлган ҳар кимга ота деб ном берилади. Шу боис Пайғамбар (сав) мўминларнинг отаси деб аталади. Шу маънода Аллоҳ таоло; اَلنَّبِيُّ أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ وَأَزْوَاجُهُ أُمَّهَاتُهُمْ ً : Пайғамбар мўминларга ўз жонларидан ҳам қийматлироқдир; унинг аёллари эса уларнинг оналаридир (33/Аҳзоб 6) деб буюради. Баъзи қироатларда эса ушбу зиёда келади: وَهُوَ أبٌ لهُمْ : У эса уларнинг отасидир.
Ривоят қилинишича, У [Расулуллоҳ] Ҳазрат Алига; أنَا وَأنْتَ أبَوَا هَذِهِ اْلأمَة : Мен ва сен ушбу умматнинг оталаримиз, деган.
Пайғамбар (сав); وَكُلُّ سَبَبٍ وَنَسَبٍ مُنْقَطِعٌ يَوْمَ اْلقِيَامَةِ إلاَّ سَبَبِي وَنَسَبِي : Қиёмат кунида менинг сабабим ва насабимдан бошқа ҳар бир сабаб ва насаб узилади, деган сўзи билан ҳам шунга ишора қилган.
أبُو اْلأَضْيَاف : меҳмонларнинг отаси дейилиши кишининг уларга меҳрибонлигига, أبُواْلحَرْب : урушнинг отаси дейилиши эса уни алангалатиб турувчи ролига асосланади. أبُو عُذْرَتِهَا : қизнинг бокиралигини кетказган эркакка нисбатан айтилади.
Амаки ота билан бирга, она ҳам ота билан бирга أبَوَيْن : (икки ота) деб аталади. Худди шунингдек, бобо ҳам ота билан бирга абавайн ҳисобланади. Аллоҳ таоло Ҳазрат Яъқубнинг қиссасида; مَا تَعْبُدُونَ مِنْ بَعْدِي قَالُوا نَعْبُدُ إِلَـهَكَ وَإِلَـهَ آبَائِكَ إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ إِلَـهاً وَاحِداً : Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар? – деб сўраган эди. Улар эса: Сенинг илоҳингга ва боболаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқнинг илоҳига ибодат қиламиз, у ёлғиз бир Илоҳдир, – дедилар (2/Бақара 133) деб буюради. Ҳолбуки, Ҳазрат Исмоил (ас) уларнинг ота-боболаридан эмас, балки амакилари эди.
Ушбу маъно эътиборга олиниб, инсоннинг устози ҳам ота деб аталган. Аллоҳ таолонинг; إِنَّا وَجَدْنَا آبَاءنَا عَلَى أُمَّةٍ : Бизлар ота-боболаримизни бир дин устида топганмиз (43/Зухруф 22) сўзи ҳам шу маънода шарҳланган. Яъни; бизни илм билан тарбиялаган олимларимизнинг йўлидан борамиз. Бу ердаги далил Аллоҳ таолонинг ушбу сўзидир: رَبَّنَا إِنَّا أَطَعْنَا سَادَتَنَا وَكُبَرَاءنَا فَأَضَلُّونَا السَّبِيلاَ : Эй Роббимиз; бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга итоат қилдик, бас, улар бизларни йўлдан адаштирдилар (33/Аҳзоб 67). أَنِ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ : Менга шукр қилгин, икки отангга ҳам (31/Луқмон 14) оятининг шарҳида шундай дейилган: Бу ерда Аллоҳ таоло وَلِوَالِدَيْكَ : икки отангга ҳам сўзи билан кишининг дунёга келишига сабабчи бўлган ўз отасини ва уни тарбиялаган устозини назарда тутган.
Аллоҳ таолонинг; مَا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَا أَحَدٍ مِنْ رِجَالِكُمْ : Муҳаммад сизларнинг эркакларингиздан бирортасининг отаси эмасдир ((33/Аҳзоб 40) сўзида таъкидланган маъно эса фақат биологик маънодаги оталикдир ва асранди фарзанд ҳақиқий фарзанд ўрнини боса олмаслигига эътиборни қаратишдир.
أبٌ сўзининг кўплиги آبَاءٌ ва أُبُوَّة шаклида келади; худди بَعُولَة ва خَؤُولَة сўзларидаги каби. أبٌ сўзининг асли فَعَل қолипидир. Шеърда баъзан قَفَا ва عَصَا қофиясида ишлатилгани ҳам учрайди:
3- إنَ أبَاهَا وَأبَا أبَاهَا *** (قَدْ بَلَغَا فِي اْلمَجْدِ غَايَتَاهَا )
3- Унинг отаси ва отасининг отаси;
[Ҳар иккиси ҳам шарафда чўққига етди].
أبَوْتُ اْلقَوْمَ ёки أأْبُوهُمْ ибораси бир жамоага оталик қилдим ёки уларга ота бўлдим маъносини англатади. فُلانٌ يأْبُو بُهْمَهُ ибораси эса, фалон киши ота [боласини] қидиргани каби ҳайвонини қидирмоқда, деганидир.
Нидода/чақиришда [يَا أَبَتِي ] ўрнига аб сўзининг охирига бир “то” қўшилиб: يَا أَبَتِ дейилади. بَأْبَأََ الصَبِيُّ ибораси эса боланинг “ба; ба” дея бошлаганда чиқарган товушини ифодалаш учун ишлатилади.