أ ه ل
А-ҳ-л
أَهْلُ الرَّجُلِ Бир кишининг аҳли — бир кишини бошқаси билан бирлаштирувчи насаб, дин ёхуд шулар каби вазифани бажарувчи ҳунар, уй, шаҳар кабилардир. Асл эътибори билан кишининг аҳли — бир маскан уни ва уларни бирлаштирган кишилардир. Сўнгра бу маъно кенгайтирилиб, ўзларини бир насаб бирлаштирган кишилар учун أَهْلُ الرَّجُلِ кишининг аҳли деб ном берилган. Пайғамбарнинг оиласи учун أَهْلُ اْلبَيْتِ Аҳли байт дейилганда, бу тушунча мутлақ маънода қўлланилиши маълумдир; чунки (Аллоҳнинг) сўзига кўра: إِنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيُذْهِبَ عَنْكُمُ الرِّجْسَ أَهْلَ الْبَيْتِ Эй Аҳли Байт! Аллоҳ сизлардан фақат нопокликни кетказишни истайди (33/Аҳзоб 33). Баъзан кишининг хотинига ҳам унинг аҳли дейилади.
أَهْلُ اْلإِسْلاَمِ — Исломнинг бирлаштирган кишиларидир. Шариат мусулмон билан кофир ўртасидаги насаб боғини кўп масалаларда бекор қилишга ҳукм этгани учун Аллоҳ таоло шундай буюрган: إِنَّهُ لَيْسَ مِنْ أَهْلِكَ إِنَّهُ عَمَلٌ غَيْرُ صَالِحٍ У, сенинг аҳлингдан эмас; у солиҳ бўлмаган амалдир (11/Ҳуд 46). احْمِلْ فِيهَا مِنْ كُلٍّ زَوْجَيْنِ اثْنَيْنِ وَأَهْلَكَ إِلاَّ مَنْ سَبَقَ عَلَيْهِ الْقَوْلُ Ҳар бир жуфтдан иккитадан ва ғарқ бўлиши ҳақидаги ҳукм кечганлардан ташқари, аҳли оилангни юкла (11/Ҳуд 40).
Яна оила маъносида: أَهَلَ الرَّجُلُ يَأْهَلُ أُهُولاً дейилади. Бу киши оила соҳиби бўлганини англатади. مَكَانٌ مَأْهُولٌ — аҳолиси ичида бўлган жой деганидир. أُهِلَ بِهِ ибораси кишининг айрим яқинлари ва оиласи бўлганда айтилади. Бир жойга ўрганиб қолган ҳар бир ҳайвон учун أَهِلٌ ва أَهْلِي дейилади. تَأَهُّل сўзи бир киши ҳақида қўлланилса, уйланди деганидир. آهَلَكَ اللهُ فِي اْلجَنَّةِ Аллоҳ сени жаннатда уйлантирсин ва сенга у ерда бир оила ато этиб, сизларни бирлаштирсин. فُلاَنٌ أَهْلٌ لِكَذَا — фалон киши бу ишга ўрганган ёки лойиқдир. مَرْحَبًا وَأَهْلاً меҳмонни саломлаш ўрнида айтилади ва «бизнинг олдимизда жойинг кенг бўлсин, бемалол бўл, барчамиз сенга шафқат кўрсатишда аҳли байтингдекмиз» маъносини билдиради. أَهْلُ сўзининг кўплиги أَهْلُونَ ва أَهَالٍ ҳамда أَهَلاَتٌ шаклидадир.