أ س و
А-с-в
أُسْوَة ва إِسْوَة сўзлари, худди قُدْوَة ва قِدْوَة кабидир. Уларнинг ҳар бири кишининг бошқаларга намуна бўлиб турган ҳолатини англатади. Бу ҳолат яхшиликда ҳам, ёмонликда ҳам, кенгчиликда ҳам, тангликда ҳам ишлатилади. Аллоҳ буюради: لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ Расулуллоҳда сизлар учун гўзал бир намуна бордир (33/Аҳзоб 33). Оятда пайғамбарнинг намуналиги حَسَنَة яъни гўзаллик сифати билан сифатланган. Бировни намуна қилиб олишга تَأَسَّيْتُ بِهِ дейилади. أَسَى эса қайғу деганидир. Унинг ҳақиқати эса қўлдан кетган нарсанинг ортидан қайғу билан қарашдир. Шунинг учун أَسَيْتُ عَلَيْهِ ва أَسَيْتُ لَهُ иборалари ишлатилади. Аллоҳ буюради: فَلاَ تَأْسَ عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ Кофир бўлган қавм учун қайғурма (5/Моида 68).
Шоир шундай дейди:
16- أَسَيْتُ ِلأَخْوَالِي رَبِيعَةَ
16- Тоғаларим Рабиа учун қайғурдим.
أسَا феълининг асли вовлидир; чунки: رَجُلٌ أَسْوَانٌ дейилади, бу қайғули киши деганидир. أَسْوٌ эса яранинг даволанишидир. Бунинг асли ҳам оғриқ келтирувчи нарсани бартараф этишдир. Худди كَرِبْتُ النَّخْلَ ибораси каби, бу ибора кишининг қийинчилигини кетказиш маъносини англатади. قَدْ أَسَوْتُهُ آسُوهُ أَسْوًا иборалари ҳам шу маънодадир. آسِى яранинг табибига дейилади. Унинг кўплиги إِسَاة ва أُسَاة шаклида келади. Ярадор эса مَأْسِيٌّ ва أَسِيٌّ деб номланади. أَسَيْتُ بَيْنَ اْلقَوْمِ ибораси ҳам, آسَيْتُهُ феъли ҳам одамларнинг орасини ислоҳ қилиш маъносида ишлатилади.
Шоир шундай дейди:
17- آسَى أَخَاهُ بِنَفْسِهِ
17- Бевосита ўзи биродарини даво қилди.
Бошқа бир шоир эса:
18- فَآسَى وَآدَاهُ فَكَانَ كَمَنْ جَنَى
18- Уни даво қилди ва унга ёрдам берди, аммо унга қарши жиноят қилган кишидек бўлди.
آسِي эса يُوَاسِي феълини бажарувчи киши учун ишлатилади.
Шоир шундай дейди:
19- يَكفُونَ أَثْقَالَ تَأَي الْمُسْتَآسِي
19- Тўлов талабидан келиб чиққан бузғунчилик оғирликларини ман қиладилар.
Шоир ишлатган مُسْتََآسِي сўзи бу феълнинг мустафъил қолипидир.
إِسَاءَة сўзи эса ўзак жиҳатидан бу сўздан эмас; у سَاءَ феълидан ясалган масдардир.