أ ك ل
А-к-л
أَكْل : ейиладиган озиқ-овқат моддасини емоқдир. Ташбиҳ йўли билан أَكَلَتِ النَّارُ الْحَطَبَ олов ўтинни еди дейилади. أُكْل ва أُكُل ейиладиган нарсаларнинг барчасининг умумий номидир. Аллоҳ буюради: أُكُلُهَا دَآئِمٌ Унинг ейиладиган мевалари узлуксиздир/доимийдир (13/Раъд 35).
أَكْلَة — бир марта емоқ, أُكْلَة эса, луқма каби, бир марта ейиладиган нарсадир. أَكِيلَةُ اْلأَسَدِ арслоннинг ўша пайтда еб турган ови маъносини англатади. أَكُولَة қўйнинг сўйилиб ейилиши учун боқиладиган турига айтилади. أَكِيل эса, кўп ейдиган киши деганидир.
Ризқи мўл кишига истиора йўли билан مُؤْكَلٌ ва مُطْعَمٌ номи берилади. ثَوْبٌ ذُو أُكْلٍ мустаҳкам, кўп тикишли ёки нақшли кийим деганидир. اَلتَّمْرُ مَأْكَلَةٌُ لِلْفَمِ Хурмо — оғизга том маънода лойиқ таомдир, ибораси ҳам шу маънодадир. Оятда: ذَوَاتَىْ أُكُلٍ خَمْطٍ Аччиқ/нордон таоми/меваси бўлган икки боғ (34/Сабаъ 16), дейилган.
أُكْلٌ сўзи инсоннинг насибаси учун ҳам ишлатилади. Фалончи дунёда укл соҳибидир; яъни: дунёвий улуши кўп/ризқи мўлдир. فُلاَنٌ اِسْتَوْفَى أُكْلَه ибораси, киноя йўли билан, кишининг ажали етганини ифодалайди. أكَلَ فُلاَنٌ فُلاَناً Фалончи фалончини еди ёки أَكَلَ لَحْمَهُ гўштини еди дейиш ҳам киноя йўли билан, ғийбатини қилди маъносини англатади.
Оятда: أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتاً Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими (49/Ҳужурот 12) дейилган. Шоир эса шундай дейди:
21- فَإِنْ كُنْتُ مَأْكُولاً فَكُنْ أَنْتَ آكِلِي
21- Агар мен албатта ейиладиган бўлсам, ҳеч бўлмаса сен менинг еювчим бўл.
مَا ذُقْتُ أَكَالاً ибораси, ейиш мумкин бўлган ҳеч нарса тотмадим деганидир. Молнинг инфоқ қилинишига ҳам экл номи берилади; чунки: ейиш ишида молга энг кўп эҳтиёж туғилади. وَلاَ تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِلِ Мол-мулкларингизни ораларингизда ботил йўллар билан еманглар (2/Бақара 188); إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْماً Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиганлар (4/Нисо 10). Бу ерда молни ноҳақ ейиш — ҳақ рад этган жойларга сарфлашдир. Аллоҳ таолонинг: إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَاراً Улар қоринларига олов тўлдирмоқдалар/олов ютмоқдалар (4/Нисо 10) сўзи, уларнинг буни ейишлари ўзларини жаҳаннамга элтишига қаратилган огоҳлантиришдир.
أَكُول ва أَكَّال эса, кўп ейдиган деганидир. Аллоҳ буюради: أَكَّالُونَ لِلسُّحْتِ Тинмай ҳаром ейдиганлардир (5/Моида 42).
أَكَلَة сўзи, آكِلٌ ейдиган одам лафзининг кўплигидир. هُمْ أَكَلَةُ رَأْسٍ ибораси, оз бўлганлари учун, фақат бир киши тўйдира оладиган одамлар жамоаси деганидир.
Баъзан бузилиш ҳам экл сўзи билан ифодаланади. كَعَصْفٍ مأْكُولٍ Қурт томонидан ейилиб ташланган сомондек (105/Фил 5) ояти бунга мисолдир. تَأَكَّلَ كَذَا Фалон нарса бузилди, деганидир. Бошига ва тишларига إِكَالٌ етди ибораси, бошида яра, тишларида чириш пайдо бўлди, маъносини англатади. أَكَلَنِي رَأْسِي Бошим мени еди, ибораси ҳам шу маънодадир. مِيكَائِيل (Микоил) сўзи эса, арабча эмас.