أ خ و
А-х-в
أخٌ сўзининг асли أخَوٌ шаклида бўлиб, биродар деганидир. У — бир ота-онадан туғилган ёки фақат онаси ёхуд отаси бир бўлган, ёинки сут эмишда бошқасига шерик бўлган кишидир. Истиора йўли билан бошқасига қабила, дин, ҳунар, амал, муҳаббат ёки бошқа муносабатларда шерик бўлган барча кишилар учун ҳам ишлатилади. Аллоҳ буюради: لاَ تَكُونُوا كَالَّذِينَ كَفَرُوا وَقَالُوا ِلإِخْوَانِهِمْ Куфр келтириб, биродарларига айтганлар каби бўлманглар (3/Оли Имрон 156); яъни: куфрда ўзларига шерик бўлганларга. إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ Албатта, мўминлар ака-укадирлар (49/Ҳужурот 10); أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتاً Сизлардан бирортангиз ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? (49/Ҳужурот 12); فَإِنْ كَانَ لَهُ إِخْوَةٌ Агар унинг ака-укалари бўлса (4/Нисо 11); яъни: ака-укалари ва опа-сингиллари бўлса. إِخْوَاناً عَلَى سُرُرٍ متَقَابِلِينَ Улар энди сўрилар устида бир-бирларига юзланиб ўтирган биродарлар бўладилар (15/Ҳижр 47); бу — улар орасида ҳеч қандай ихтилоф қолмаслигига эътибор қаратишдир.
أُخْتٌ эса — сингилдир. Унинг охирига келган то ҳарфи, тушиб қолган охирги ҳарфи ўрнига келгандек бўлади. يَا أُخْتَ هَارُونَ Эй Ҳоруннинг синглиси (19/Марям 28) ояти, яхшиликда унинг синглиси деганидир, насабда эмас. Бу, эй Тамимнинг биродари ибораси кабидир. أَخَا عَادٍ Однинг биродари (46/Аҳқоф 21) оятида унга биродар дейилиши, унинг биродар биродарга кўрсатадиган шафқат каби шафқат кўрсатганига эътибор қаратиш учундир.
(43/Зухруф 48); яъни: ўзидан олдинги оятдан. Уни деб аташининг сабаби — саҳиҳлик, очиқлик ва тўғриликда иккисининг ҳам шерик бўлганидир. (7/Аъроф 38) ояти, (2/Бақара 257) ояти каби оятларда зикр қилинган валийларига ишорадир.