أ ي ي
А-й-й
Маълумот олишни истаганда أَيُّ бирор нарсанинг жинсини, турини сўраш, уни белгилаш учун ишлатилади. Бу ҳам хабарда, ҳам жавоб жумласида ишлатилади. أَيّاً مَا تَدْعُوا فَلَهُ اْلأَسْمَاءُ الْحُسْنَى Қайси бирини чақирсангиз ҳам фарқи йўқ; зеро, гўзал исмлар Унга хосдир (17/Исро 110); أَيَّمَا اْلأَجَلَيْنِ قَضَيْتُ فَلاَ عُدْوَانَ عَلَيَّ икки муддатдан қай бирини адо қилсам, менга нисбатан ноҳақлик қилинмайди (28/Қосос 28).
الآيَة Оят эса, аниқ-равшан аломат, ҳақиқати очиқ бўлган ҳар нарса учун ишлатилиши мумкин; у равшанлиги зоҳир бўлмаган нарсалардан ҳеч қачон ажралмайди. Киши уларнинг очиқ томонини англаб етганда, ўзи бевосита идрок эта олмаган иккинчи томонини ҳам англаганини билади. Чунки уларнинг ҳар иккисининг ҳукми бирдир. Бу маҳсусот/моддий соҳада ҳам, маъқулот/ақлий соҳада ҳам равшандир. Масалан, киши ўзи юрган йўл ҳар қандай ҳолатда ҳам белгисиз бўлмаслигини билса, белгини топгач, йўлни ҳам топганини билади. Худди шунингдек, бирор нарсанинг яратилганини билганда, унинг яратувчиси ҳам бўлиши лозимлигини билади.
الآيَة оят сўзи ясалган калима ё أَيُّ сўзидир, чунки: у бир нарсани бошқасидан ажратади. Ёки أَوَى إلَيْهِ сўзидан олингандир.
Тўғриси эса, آيَة оят сўзи мустаҳкамлаш ва бирор нарса устида тўхташ маъносини англатувчи تَأَيُّي сўзидан ясалганидир. Шу маънода تَأَيَّ дейилади, бу — юмшоқ муомала қил, деганидир. Ёки أَوَى إِلَيْهِ сўзидан олингандир. Баланд бинога ҳам шунинг учун آيَة оят дейилган; أَتَبْنُونَ بِكُلِّ رِيعٍ آيَةً تَعْبَثُونَ Сизлар ҳар бир тепаликка бир оят (жуда баланд бино) қуриб, ўйин-кулги қилмоқчимисиз? (26/Шуъаро 128) сингари.
Қуръоннинг бирор ҳукмни билдирувчи ҳар бир бўлагига ҳам оят дейилади. Бу бир сура, бир неча жумла ёки бир суранинг бир жумласи бўлиши мумкин. Лафз жиҳатидан бир-биридан ажралган ҳар бир Қуръон сўзига ҳам оят дейилганига дуч келинади. Сураларни ташкил этувчи оятлар шу охирги таърифга кўра белгиланган ва шу тариқа сураларнинг оятлари аниқланган.
Аллоҳ таолонинг: إِنَّ فِي السَّمَاوَاتِ وَاْلأَرْضِ ِلآيَاتٍ لِلْمُؤْمِنِينَ Осмонлар ва Ерда мўминлар учун оятлар бордир (45/Жосия 3) сўзида келган оятлар эса, инсонларнинг билим даражасига қараб фарқланувчи ва шунга кўра турли билимларга ишора қилувчи маъқул оятлардир. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи ҳам шунга ўхшашдир: بَلْ هُو آيَاتٌ بَيِّنَاتٌ فِي صُدُورِ الَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ وَمَا يَجْحَد بِآيَاتِنَا إِلاَّ الظَّالِمُونَ ُ Балки У аниқ оятлардир, ўзларига илм берилганларнинг кўксиларида. Бизнинг оятларимизни золимлардан бошқаси инкор қилмайди (29/Анкабут 49); وَكَأَيِّن مِنْ آيَةٍ فِي السَّمَاوَاتِ وَاْلأَرْضِ Осмонлар ва Ерда қанчадан-қанча оятлар бордир.. (12/Юсуф 105).
Бу сўз Қуръонда баъзи ўринларда آيَة оят (бирлик), баъзи ўринларда эса آيَاتٌ оятлар (кўплик) шаклида зикр қилинади. Бунинг ўзига хос маъноси бор, лекин бу китоб ўша каби мавзулар изоҳланадиган асар бўлмагани учун бу масалаларга кирмаймиз.
وَجَعَلْنَا ابْنَ مَرْيَمَ وَأُمَّهُ آيَةً Биз Марям ўғли билан онасини бир оят қилдик (23/Муъминун 50) сўзида бир оят деб айтган, икки оят демаган; чунки: уларнинг ҳар бири ўз-ўзича эмас, балки иккинчиси билан бирга бир оят бўлган. Аллоҳ таолонинг: وَمَا نُرْسِلُ بِاْلآيَاتِ إِلاَّ تَخْوِيفاً Биз оятларни фақат қўрқитиш учун юборамиз (17/Исро 59) сўзидаги оятлар эса, бир қарашга кўра, чигиртка, бит, бақа ва шу кабилар — олдинги умматларга юборилган оятлардир. Шу тариқа бу нарса фақат қўрқитилиши исталганларга юборилганига эътибор қаратилган. Бу эса амр остида бўлганларнинг энг паст даражасидир. Чунки инсон яхши ишларни уч сабабга кўра қўлга киритишни истайди:
1. Уни орзу қилгани ёки ундан қўрққани учун. Бу энг паст даражадир.
2. Қўлга киритмоқчи бўлган нарсаси мақтовга лойиқ бўлгани учун.
3. Фазилат/эзгулик бўлгани учун. Бу эса ўша нарсанинг унинг ўзи учун [орзу, қўрқув ёки эҳтиёж эмас, балки] зиёдалик бўлишидир. Мана шу — даражаларнинг энг юксагидир.
Бу уммат, Аллоҳ таолонинг: كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ Сизлар одамлар учун чиқарилган энг хайрли умматсизлар (3/Оли Имрон 110) сўзида ифодалангани каби, умматларнинг энг хайрлиси бўлгани учун, уларни бу паст даражадан қутқарган ва ичларидаги жоҳиллар: فَأَمْطِرْ عَلَيْنَا حِجَارَةً مِنَ السَّمَاءِ أَوِ ائْتِنَا بِعَذَابٍ أَلِيمٍ Бизнинг устимизга самодан тош ёғдир ёки бизга аламли азобни келтир (8/Анфол 32) десалар ҳам, ўзларига умумий азоб юборилмаслигига эътибор қаратган.
Оятлардан мақсад — далиллардир, деганлар ҳам бор. Шу тариқа уларга фақат далиллар юборилишига ва Аллоҳ таолонинг: يَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ Улар сиздан азобни тезлатишни талаб қиладилар (29/Анкабут 54) баёнида зикр этган азобдан уларни асрашига эътибор қаратилган.
آيَة (Оят) сўзининг ўзаги ҳақида уч хил қараш бор. Бирига кўра, унинг қолипи فَعَلَة ‘дир. Бунинг حَيَاة (ҳаёт] ва نَوَاة (навот] каби иккинчи ҳарфи эмас, учинчи ҳарфи иллат ҳарфи бўлиши керак эди; лекин учинчи ҳарфидан олдин ё ҳарфи келгани учун, رَايَة (роят] каби, бу ҳарф “саҳиҳ” қилинган. Бошқа бир қарашга кўра эса, آيَة (оят] сўзининг қолипи فَعْلَة дир. Шаддали бўлиши исталмагани учун طيَِّئُ сўзи طَائِيُّ шаклига айлангани каби, бу ҳам айланган.
Яна бир қараш шуки, آيَة (оят], فَاعِلَة қолипидадир; асли эса آيِيَة бўлиб, тахфиф қилиниб آيَة (оят] бўлган. Бу қараш заифдир, чунки: унинг тасғирида أُيَيَّة дейилади; агар فَاعِلَة қолипидан бўлганда, أُوَيَّة дейилиши керак эди.